Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аёллар футболидаги «каратэ»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Аёллар футболи / Футбол чемпионати
Рукн: Репортажлар
A A A

Бугун Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионига аёллар ўртасида Олий лига тўртинчи тур доирасида бўлиб ўтган “Севинч”-“Бухоро W” учрашувини бевосита майдондан кузатиш учун ташриф буюрдим.

Маълумингизким, “Геолог” стадиони “Шўртангаз” кимё мажмуаси тасарруфидаги спорт соғломлаштириш марказининг бир қисми ҳисобланади. У ерда ёш ўғил қизлар футболдан ташқари бир неча спорт турлари билан шуғулланишади.

Стадионга ташрифимнинг боиси фақатгина футбол томоша қилиш эди. Каратэга доир “кўргазмали чиқиш”нинг гувоҳи бўлишим эса хаёлимга ҳам келмасди.

Гап шундаки, меҳмонларнинг 10-рақамли футболчиси Екатерина Лангаева “Бухоро W” таркибида футбол мусобақаларида иштирок этса-да, уни бемалол мураббийларга шарқ яккакурашлари бўйича ҳам синаб кўришни тавсия қилган бўлардим. Боиси…

Келинг, воқеа тафсилотларига батафсил тўхталамиз. 8:0 ҳисобида ортда қолаётган “Бухоро W” футболчилари ўз жарима майдончаси яқинида 69-дақиқада Феруза Турдибоевага нисбатан қўполлик ишлатишди. Учрашув бош ҳаками Анна Сидорова нотўғри позиция танлагани боис ушбу ҳолатни кўрмай қолди. Тўп “Севинч” ҳимоячиларидан бирига келиб тушгач, у тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Майдонда ётган Феруза томон меҳмон жамоа сардори Лангаева югуриб келиб, “атайин ётиб ўйинни чўзмаслиги” кераклигини уқтирган кўйи туртиб, пўписа қила бошлади. Қизиғи, ўйинни чўзиш “Севинч” футболчилари учун ёт ҳолат ҳисобланишини мухлислар жуда яхши билишади. Ўзига нисбатан ҳаракатдан жаҳли чиққан Турдибоева эса Лангаевага нисбатан ҳакамнинг фикрича, “қўпол сўзлар” билан жавоб қайтарди. Учрашув бош ҳаками Сидорова ҳар икки футболчига қизил карточка кўрсатиб майдондан четлатди. Турдибоева майдонни тезда тарк этди. Екатерина эса ҳакамнинг ноҳақлигини исботлашга тушиб кетди. Бироз ўтиб майдон ташқарисидаги рақиби Феруза томон важоҳат билан югура кетди. Зиддиятни тинчлантириш учун югурган захира ҳаками Зилола Раҳматова ва бошқа футболчилар Лангаевани тинчлантиргунча стадионга йиғилган мухлислар унинг каратэдан ҳам етарлича маҳорати борлигига гувоҳ бўлишди. Оёқда берилган қаттиқ зарба доим спорт билан шуғулланиб юрган Ферузага унча таъсир қилмаганини унинг тик оёқда захира ўриндиғини тарк этганидан билиш мумкин. Агар Турдибоева жисмоний бақувват бўлмаганида Екатеринанинг зарбасидан қайтиб ўрнидан тура олмаслиги ҳам мумкин эди. Ўйлаймизки, аёллар футболи ассоциацияси мутасаддилари ушбу ҳолатни ўрганиб чиқишади.

Аёллар футболи гарчи эркаклар футболичалик оммавий бўлмаса-да, унга оддий ҳолатлардан бошлаб эътиборни ошириб бориш керак. Учрашувда эътиборга молик ҳолатлар кўплаб учради. Бу ҳақда батафсил тўхталмоқчи эмасман.

Шунчаки қуруқ гап бўлиб қолмаслиги учун, стадионга тез ёрдам машинасининг кечикиб келиши, меҳмон жамоа футболчиси Феруза Чориева қайдномада 23-рақамда кўрсатилиб, майдонда 13-рақамда ҳаракат қилиши ёки мураббий Обид Ражабовнинг гоҳ захира ўриндиғидан, гоҳида назоратчи томондан кўрсатилган томошабинлар ўриндиғидан кўрсатма бериши биз учун жавобсиз савол бўлиб қолаверишини айтиб ўтишимиз мумкин.

Нима ҳам дердик, иш бор жойда камчилик бор. Ҳамма гап хатоларни такрорламай, ундан тегишли хулоса чиқаришда!

Олим Толипов.

Манба: voha.uz
Киритилди: 09:16, 27.05.2015. Ўқилди: 5020 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик