Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 17 39
2 Манчестер Сити 18 38
3 Астон Вилла 17 36
4 Челси 17 29
5 Ман. Юнайтед 18 29
6 Ливерпуль 17 29
7 Сандерленд 17 27
8 Кристал Пэлас 17 26
9 Брайтон 17 24
10 Эвертон 17 24
11 Ньюкасл 18 23
12 Брентфорд 17 23
13 Фулхэм 17 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 17 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 19
18 Вест Хэм 17 13
19 Бёрнли 17 11
20 Вулверхэмптон 17 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пианиночига тош отманг…

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Афсус, ОФК ЧЛ «плей-офф» босқичига лоақал битта жамоамизнинг чиқишига қаратилган охирги умидлар ҳам сўнди... Ҳам аламли, ҳам ачинарли. Мутахассисларимиз бу борада ҳозирча кенг таҳлил ва муайян хулсаларга қўл уришгани йўқ. Мен эса «Темирни қизиғида бос», деганларидек, эътиборингизни битта умумий тенденцияга қаратмоқчиман.

Шубҳа йўқки, ўйиннинг ривожланишида хоҳ алоҳида лигалар, хоҳ умумий ҳолатда бўлсин, даврийлик тенденцияси тасдиқланган. Матбуотда бир неча марта қайд этилганидек, кўплаб терма жамоаларнинг 24 йиллик танаффусдан сўнг яна жаҳон чемпиони бўлишгани МУТЛАҚО ТАСОДИФ ЭМАС! Бу узоқ 1970 йилги зафардан сўнг 1994 йили тахтга кўтарилган Бразилия термаси. Бу 1982 йилги кутилмаган муваффақият (гуруҳ босқичида 3та дуранг)дан сўнг Германия-2006 мундиалида барчадан кучли эканлигини исботлаган Италия термаси. Ниҳоят, бу 1990 йилги охирги чемпионликдан кейин ўтган йили Бразилияда дабдабали футбол кўрсатиб, олтин медални қўлга киритган Германия термаси... Клуб миқёсида олсак, «Зенит»нинг 1984 йили собиқ иттифоқ биринчилигида илк марта зафар қучганидан кейин 2007 йили Россия чемпионига айлангани эсимизга тушади. «Ливерпул»нинг ўтган йилги «сакраши»ни олайлик: «қизиллар» фақатгина қандайдир тушунарсизлик оқибатида чемпионликни бой беришди. Бу клуб АПЛда охирги марта 1990 йили ғолибликни тантана қилганини ҳисобга олсак, унинг ҳам айнан 24 йиллик танаффусдан сўнг яна шоҳсупага кўтарилишига бир баҳя қолди...

Шу жойда «Бавария»нинг қаторасига 3та мағлубиятини бошлаб берган битта воқеа эътиборни ўзига тортади. Ҳа, 28 апрель куни Германия кубоги ярим финалида ҳайратланарли воқелик кузатилди: «Бавария»-«Боруссия» Д. ўйинининг асосий ва қўшимча вақтларида кучлар тенг келгач (1:1), эндигина чемпионлик мақомини ишонч билан ҳимоя қилган клуб вакиллари пенальтилар сериясида 4та зарбанинг барчасини кўкка совуришди!!! Мана, ўша аламли фактнинг хронологияси: биринчи бўлиб Филипп Лам зарба берди - ноаниқлик (оёғи қайрилиб кетди), «Боруссия»дан эса Илкай Гюндоган гол урди - 0:1; кейин Хаби Алонсога навбат келди. ХАТО! Бўлиши мумкин эмас! Бироқ факт: яна футболчининг оёғи қайрилиб кетди ва тўп дарвоза тўққизлиги ёнидан учиб кетди (!), меҳмонлардан эса Себастьян Кель мақсадга эришди - 0:2; тўп олдида Марио Гётце - бу сафар унинг оёғи қайрилиб кетмади, аммо дарвозабон мўъжизавий ҳаракат билан тўпни қайтарди, кейин Мануэль Нойер мюнхенликларга умид уйғотди: Матьс Хуммельс унинг олдида ожиз - 0:2; бироқ кўп ўтмай, ойдинлашдики, Нойер бу ҳаракати билан статистикани деярли аламли рекордга яқинлаштириб қўйибди - ҳисоб бўйича 4-пенальтини унинг ўзи амалга оширди ва тўп билан дарвоза устунини мўлжалга олди...

Эътиборлиси, бу ўз йўналишида ягона шундай ҳолат эмас! Мана, ўша «қайғули рекорд». У терма жамоалар миқёсида, Голландия-Италия (Европа чемпионати ярим финали) ўйинида қайд этилган. 2000 йилнинг 29 июнида бўлиб ўтган учрашув кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. Асосий вақтнинг ўзида голландлар 2та пенальтидан самара чиқаришолмаганди. Аввалига, 38-дақиқада Франк Де Бур ҳисобни очиш имкониятидан фойдаланолмаган - зарбани дарвозабон тўсганди. 61-дақиқага келиб, нуқтага Патрик Клюйверт яқинлашган ва тўп тўсинга теккан. Шу тариқа 0:0 ҳисоби ўзгармай қолган. Энди ўйиндан кейинги пенальтилар серияси қандай тус олганини бирров эсга оламиз: Луижи Ди Бьяжо - 0:1 - Франк Де Бур-0:1 (дарвозабон); Жанлука Пессото-0:2 - Яп Стам-0:2 (ноаниқ); Францеско Тотти - 0:3 - Патрик Клюйверт - 1:3; Пауль Босвелт-1:3 (дарвозабон). Натижа - голландлар 6та пенальтидан 5тасида гол ура олишмаган, Франк Де Бурнинг ўзи 2 марта адашган...

Кўряпсизми, баъзида ажойиб футболчиларга тўла жамоалар билан ҳам шундай тушунарсиз «нарсалар» рўй беради! «Насаф» ва «Пахтакор» футболчилари ҳам худди шундай «вақтинчалик зулмат»га тушиб қолишмаганмикин?

Энди миллий чемпионатимиз турнир жадвалига эътибор қаратайлик - ҳисоб бўйича 24-биринчилигимизда клублар кучи тақсимоти бўйича нав-батдаги алмашув акцентини кузатмаяпмизми? Ўзига хос ҳолат бизда бир марта, 2001 йилдан кейин ҳам кузатилганди. Бундай «силжишлар» эса ҳеч қачон оғриқсиз бўлмайди... Бироқ сизнинг ғойибона суҳбатдошингиз ишонч ва оптимистик руҳга тўйинган: вақтинча пасайишни муносиб қабул қилиш лозим. Чунончи, яна яхши ўйинлар келиши эҳтимоли бор, албатта.

Александр ХОРИН, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:58, 27.05.2015. Ўқилди: 3900 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Ливерпуль Юго Экитике 8
4 Борнмут Антуан Семеньо 8
5 Тоттенхэм Ришарлисон 7
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.