Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Доналд Трамп Эроннинг ЖЧдаги иштироки ҳақида: «Инфантино шундай деган бўлса, мен қарши эмасман» [0]

Синдаров Гукешга қарши: ўзбекистонлик шахматчи Польшадаги нуфузли турнирда қатнашади [0]

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов ва Магнус Карлсен эртага старт оладиган «TePe Sigeman Chess Tournament 2026»да иштирок этади [0]

Нидерландия чемпионатининг 133 дан ортиқ ўйин натижалари бекор қилиниши мумкин [0]

АПЛнинг икки топ-клуби «Реал»нинг етакчи ярим ҳимоячисига қизиқмоқда [0]

Канадада Эрон делегациясининг ФИФА конгрессига киритилмагани сабаби айтилди [0]

Суперлига. 10-турнинг энг чиройли голи муаллифи аниқланди (видео) [0]

FIDE Жаҳон чемпионати-2026 мезбонлиги учун аризалар қабул қилиниши бошланди [0]

«Бавария» Нойерга янги шартнома таклиф қилмоқда, ҳозирча келишувга эришилмаган [0]

Юрген Клопп «Реал» бош мураббийлиги учун номзодлар сафидан чиқди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Эльче» элчиси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бразилиялик моҳир тўпурар Жонатаснинг сермаҳсул ўйинлари камтарин «Эльче»нинг элитадаги умрини узайтирди. Демак, ана шу футболчи билан яқиндан танишиб чиқсак, арзийди.

Бундан бир неча ой муқаддам, «Эльче» ўз майдонида «Реал»ни қабул қилиш тадоригини кўраётган пайтда  касбдошимиз Жонатас билан учрашиб, бўлажак беллашув, жумладан унинг Пепе ҳамда Варанга қарши тўқнашуви хусусидаги фикрларига қизиқиб кўрди. Афтидан, бразилия­лик ҳужумчи шу йўсиндаги саволга аввалдан тайёргарлик кўрган шекилли, ҳеч иккиланмай жавоб қайтарди: «Улар дунёнинг энг яхши ҳимоячилари эканига шубҳа қилмайман. Бироқ мен майдонга тушган пайтимда бу фикрларни унутаман. Мен улардан яхшироқ биламан». Ҳақиқат шуки, юқоридаги ибора 25 ёшида янги савияга кўтарилган футболчининг ҳаётий ақидасини тўла-тўкис ифодалайди.

Жорий мавсум арафасида Аликантия жамоаси ўз таркибини 10 нафар янги футболчилар билан тўлдиради. «Пескара» билан шартномага имзо чеккан Жонатас ҳам шулар арафасида эди. Фақат у «Эльче»да ижара асосида тўп сурадиган бўлди. Хуллас, элитадаги ўрнини сақлаб қолишни мақсад қилган Фран Эскриба янги жамоани шакллантиришга киришди. Баланд бўйли ҳужумчини таклиф этиш бош мураббийнинг ташаббуси бўлиб, ҳужум чизиғида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни у аввалдан кўра олганди. Илк кунларданоқ Жонатасга тўлиқ ишонч билдирилди. Ана шу таваккал ўзини оқлади. Жамоанинг илк ғалабасини нишонлаш учун мураббийлар штаби 236 дақиқа сабр қилишига тўғри келди. Бразилиялик тўпурарнинг голи ва самарали узатмаси дастлабки 3 очкони ҳадя этди. Айни ўша дақиқалардан бошлаб шу пайтгача Италия «В» сериясида тўп суриб келган футболчи учун янги давр бошланди. Вақт ўтгани сайин Жонатас тобора «очилиб» борди. Асосий ҳужумчилар бўлмиш Ферран Короминас билан Кристиан Эррералар эса бутунлай кўринмай қолишди. Айнан шу паллада мураббий олдида янги муаммо юзага келди: Жонатаснинг сермаҳсуллиги яхши, аммо унга кўмак бера оладиган, зарур пайтда унинг ўрнини боса оладиган захирани қаердан топади?

Буни қарангки, футболчи устозини мушкул вазиятдан халос эта олди, яъни, ўзи ва ўша хаёлий захира учун ҳам тўп сурди. Юқорида зикр этилган икки етакчи эса бу давр ичида бор-йўғи 2та гол уришди... Шу тариқа Жонатас мухлислар ўртасида «Эльче»нинг рамзига айланди. Сўзимиз қуруқ бўлмаслиги учун фактларга мурожаат қиламиз: бразилиялик мерган гол урган ўйинларнинг фақат биттасида «Эльче» мағлубиятга учради. Қолган 10 учрашувнинг 7таси 3 очкодан келтирган бўлса, 3тасида жанговар дуранглар қайд этилди. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, ажойиб барқарорликни намойиш этаётган футбол қиролининг ватандоши ҳозирда Ла-лиганинг маҳорати муносиб баҳоланмаган футболчиси бўлиб турибди. Тўғри, унинг ҳисобидаги голлар шодаси мавжуд эмас (атиги битта дубль), сериялар ҳам йўқ. Аммо барча голлари муҳим очколарни келтиради. Шу боис, Жонатас ўзининг 11 аниқ зарбаси билан «Эльче» очколарини 15тага ошириб, энг фойдали ўйинчилар сафида бормоқда. Масалан, Ариц Адурис ҳисобида 15та гол бор, бироқ «Атлетик»ка бу голлар атиги 13 очко келтирди.

Ла-лига мусобақалари поёнига етиб қолди. Энди бразилиялик элчи ўз бурчини тўлиқ адо этган ҳолда бироз тин олишга ҳақли. Гап шундаки, бундан бир неча ҳафта аввал у «Реал Сосьедад» дарвозасини ишғол этиш билан «Эльче» тарихидан жой олганди. Чунки ўша гол ҳужумчининг мавсумдаги ўнинчи тўпи бўлиб, 1978 йилдан бери жамоанинг бирорта аъзоси бу натижага ета олмаётганди.

Қолаверса, у топ-лигалардаги бразилиялик мерганлар орасида фақат Неймардан ортда қолди.

Жонатаснинг голлари эвазига олинган 15 очко «Эльче» учун қандай аҳамиятга эга эканини айтмаса ҳам бўлаверади. Улар бўлмаганида, жамоа «Кордоба»нинг тақдирига шерик бўларди. Дарвоқе, «Эльче»нинг элитадаги иштироки яна бир мавсумга узайди. Ваҳоланки, ўтган асрнинг 70-йилларидан бери жамоа мунтазам 3 мавсум кучлилар орасида бўлишни уддалай олмаётганди. Бу муваффақиятда ҳам бразилиялик тўпурарнинг хизматлари беқиёс. Айниқса, «Малага»дек жиддий рақибдан 3 очко тортиб олинишида Жонатаснинг голи ва Марио Пошаличга ассистентлик қилганлиги ҳал қилувчи роль ўйнади. Қўшимчасига, бош мураббийга ўз фаолиятини давом эттириш имкониятини берди.

Ҳужумчининг ўзи эса муваффақиятли мавсумга устози сабабчи эканлигини таъкидлайди: «Шартномани имзолаётган пайтимда у ҳақда бирор марта бўлса-да эшитмагандим. Аммо у менга тўла ишонч билдириб, кучимга куч бағишлади. Шу пайтгача Эскриба сингари ажойиб мутахассисга дуч келмагандим».

Тўғри, Жонатас «Брешия» ва «Латина» таркибларида ҳам кўпроқ голларни қайд этган. Бироқ «В» сериясини Примеро билан тенглаштириб бўлармикан? Албатта, сермаҳсул ҳужумчини сақлаб қолиш «Эльче» учун осон бўлмайди. Камтарин жамоани шатакка олишнинг уддасидан чиққан ҳужумчи кучлироқ клубларда янада самаралироқ ўйнаши аниқ. Шу боис, ҳозирда «Севилья» шахсан Унаи Эмери Жонатасга қизиқиш билдирмоқда. Қани кўрайлик-чи, ёзги трансфер Жонатас учун қандай ўзгаришларни олиб келаркин?

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:51, 31.05.2015. Ўқилди: 4236 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик