Бугун 23 апрель, 2025 йил, чоршанба.

      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Эспаньол
      • 23.04.2025 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 23.04.2025 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 23.04.2025 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Лас-Пальмас
      • 24.04.2025 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 24.04.2025 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 24.04.2025 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 24.04.2025 22:00
      • Леганес
      • -:-
      • Жирона
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.04.2025 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • Ўзбекистон кубоги
      • 22.04.2025 16:00
      • Замин
      • 0:3
      • Қизилқум
      • 22.04.2025 16:30
      • Андижон ФА
      • 0:7
      • Қўқон-1912
      • 22.04.2025 16:30
      • Сирдарё ФА
      • 0:1
      • Олимпик MobiUz
      • 22.04.2025 18:00
      • Хоразм
      • 3:1
      • Жайхун
  • «A» Серия
      • 23.04.2025 21:30
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 23.04.2025 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Фиорентина
      • 23.04.2025 21:30
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 23.04.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 6 16
2 Насаф 6 14
3 Бунёдкор 6 12
4 Динамо 6 12
5 Андижон 6 9
6 Нефтчи 6 9
7 Навбаҳор 6 8
8 Хоразм 5 7
9 Қизилқум 5 7
10 Пахтакор 6 6
11 Бухоро 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Сурхон 6 6
14 Машъал 6 6
15 Сўғдиёна 6 4
16 Шўртан 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Хоразм 0-0 Бунёдкор
6-тур Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
6-тур Шўртан 0-1 Машъал
6-тур Бухоро 1-3 Насаф
6-тур Нефтчи 0-4 Пахтакор
6-тур Андижон 1-2 Динамо
6-тур ОКМК 3-2 Сўғдиёна
6-тур Сурхон 1-0 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 23.04.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      12:05 Новости футбола.
      12:10 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:20 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Пройссен Мюнстер".
      15:25 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      16:25 Новости футбола.
      16:30 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
      18:30 Новости футбола.
      18:35 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      20:35 Новости футбола.
      20:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      21:50 Новости футбола.
      21:55 LIVE Чемпионат Испании. "Сельта" - "Вильярреал". Прямая трансляция.
      23:55 "Голевая неделя".
      00:25 LIVE Чемпионат Испании. "Депортиво Алавес" - "Реал Сосьедад". Прямая трансляция.
      02:25 Новости футбола.
      02:30 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      03:30 "Всё о главном". Юрий Ментюков.
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 23.04.2025

      05:45 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      09:55 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Trophee EDF в Льевене, Франция.
      12:00 "Вы это видели".
      12:55 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Женщины. Прямая трансляция.
      15:00 "География спорта". Самара.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Слоупстайл.
      18:30 "Парусный спорт".
      18:55 LIVE Дзюдо. Чемпионат Европы в Черногории. Прямая трансляция.
      21:25 Д/с "Век нашего спорта".
      21:50 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:30 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. ORLEN Copernicus Cup в Торуни, Польша.
      01:50 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:25 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Женщины.
      04:35 "Страна спортивная".
      04:50 Д/ф "Роналду".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 23.04.2025

      05:25 "География спорта". Казань.
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Карелия.
      12:55 "География спорта". Камчатка.
      13:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Шарабутдин Магомедов против Михала Олексейчука.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Шахматы".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 "Вид сверху".
      18:55 LIVE Дзюдо. Чемпионат Европы в Черногории. Прямая трансляция.
      21:25 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 7-й матч. Прямая трансляция.
      23:50 LIVE Футбол. Кубок Италии. 1/2 финала. "Интер" - "Милан". Прямая трансляция.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Самбо. Чемпионат Европы на Кипре.
      04:10 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 23.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.
      12:30 Велоспорт. "Велошоу".
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Легкая атлетика. Бостонский марафон в США.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 3.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Велоспорт. Гонка "Флеш Валонь" в Бельгии.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 3.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Каталониядан Бирмингемгача: Грелиш Месси бўла оладими?!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

30 май куни Англия ва Испанияда мамлакат кубокларининг янги соҳиблари аниқланди. Англияда “Арсенал”, Испанияда “Барселона” кубокни ўзлариники қилиб олишди.

“Барселона” финалда “Атлетик”ни қийинчиликсиз таслим этди. Бу учрашувда Лионель Месси фаолиятидаги энг чиройли голларидан бирини киритди. Айнан мана шу ўйинда диққатга сазовор яна бир воқеа содир бўлди: Хави “Камп Ноу”даги охирги ўйинида майдонга тушди. Хабарингиз бор, у мавсум якунлангач жамоани тарк этади. Хави шу кеча Иньестанинг ўрнига майдонга тушди. Бу эса ўзига хос маъно англатди. Бу футболчилар охирги мавсумда деярли бир вақтда майдонга тушишмади. Ёки Хави, ёки Иньеста захирада қолди. Баъзида эса уларнинг иккисига ҳам асосий таркибда жой топилмади.

Хави майдонга тушаётганда ўйинни шарҳлаб борган Владимир Стогниенко ажойиб фикр билдирди: “Ўтган йиллар давомида “Барселона” ва Испания терма жамоаси унинг атрофида ўйин ташкиллаштирган, ҳар икки жамоанинг ҳам яққол етакчиси бўла олган Хави майдонга тушмоқда. Келинг, телевизор қаршисидан бўлса ҳам уни олқишлайлик…”.

Кечаги ўйин тақдирини, “Барселона”нинг жуда кўп ўйинларида бўлгани каби Лионель Месси ҳал қилди. Бир муддат яқин тарихга қайтайлик. “Месси – Иньеста ва Хависиз ҳеч ким!”, деган гаплар урчиган даврларга қайтайлик. Хўш, мухлислар нега шундай деб ўйлашган экан? Мен бундай мухлисларни тушунаман, чунки бир қараганда шундай ҳам эди. Тан олиш керак, Хави ва Иньеста Мессини яхши маънода эркалатишар ва уни авайлаб-асрашарди. Яъни Лео ўйиндаги ортиқча босимдан ҳоли бўлиши учун руҳий босимни ўзларига олишарди. Натижада Месси жамоада учинчи рақамли футболчидай кўринар ва уни икки ярим ҳимоячининг соясида қолиб кетяпти, деб ўйлашарди. Аслида эса ўша ярим ҳимоячилар Мессини ўз сояларида асрашарди. Ўтган йиллар давомида “Барселона”нинг ўйини Хави-Иньеста-Бускетс учлиги асосига қурилгани бор гап, лекин жамоага натижа олиб келадиган ишларни барибир Месси бажарарди. Бир сўз билан айтганда, Месси нав ниҳол эди. У Хави ҳамда Иньестанинг кўмагида бугун дарахтга – кучли дарахтга айланди. Буни инобатга олган мураббий эса янги жамоани айнан унинг атрофида қурди ва адашмади. Энди Лео ҳар қандай руҳий босимга дош бера олади. Энди у оддий Лео эмас, футбол афсонаси Лионель Месси. Бу натижага эришишида эса Хави ва Иньестанинг ўрни беқиёс. Шунинг учун ҳам Месси гол урганидан кейин хурсандчилигини “акалари” билан баҳам кўради.

Энди Англияда бўлиб ўтган кубок финалига йўл олсак. “Арсенал” ҳал қилувчи баҳсда Тим Шервуднинг “Астон Вилла”сига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ҳа, ҳа, бу айнан Тим Шервуднинг жамоаси. Премьер-лигада гол уриш бўйича 19-ўринда, гол ўтказиб юбормаслик бўйича 18-ўринда бўлган “Вилла” эмас, айнан қуйи дивизионга тушиб кетиши аниқлашиб қолиб, қаҳрамонларча ботқоқдан чиқиб кетган “Вилла” Шервудга тегишли. Шахсан мен учун Англияда миллионларни сарфлаб чампион бўлган Моуриньо эмас, айнан Шервуд йил мураббийи бўлди.

Нимагадир кўпчилик финалда яхшигина баҳс бўлишини кутди. Чунки “Астон Вилла” бу ўйинга бошқача тайёрланиши аниқ эди-да. Лекин “Арсенал” ортиқча муаммога дуч келишни хоҳламади ва илк дақиқалардан жуда катта босимда ўйнаб, рақибни янчиб ташлади. Бу мағлубиятда ҳеч кимнинг айби йўқ, барчаси ҳаққоний бўлди. “Астон Вилла” бугунги “Арсенал”га ҳеч қанақасига қаршилик қила олмасди. Шунинг учун Шервуд майдонни бошини тик тутиб тарк этди. У қўлидан келган барча ишни қилган эди. ЛЕКИН! Лекин Шервуднинг финал давомида қилган бир иши барчани ҳайрон қолдирди.

Футбол оламида шундай мураббийлар борки, улар жамоага келгандан кейин битта яққол ўзгаришга қўл уришади. Бу ўзгаришни мақсадларига етишишнинг асосий йўлидай қилиб кўрсатишади. Яъни, ҳеч ким кутмаган ўзгаришни қилиб, юмшоққина “бу ерда менинг айтганим бўлади” дейишади.

Жозе Моуриньо “Порту”да жамоа сардори Витор Байани, “Реал”да Касильяс, “Челси”да Петр Чехни захирада қолдириб, замонавийлашган феодал эканини исботлаганди. Шервуд ҳозиргача иккита жамоада ишлади, лекин иккисида ҳам мана шу ўзгаришни қила олди. У “Тоттенҳэм”ни қабул қилиганидан кейин захирада ўтириб зерикиб кетган Адебайор бир думалаб премьер-лигада ой футболчиси бўлиб кетганди, “Вилла”да эса ҳеч ким танимайдиган Жек Грелиш премьер-лига юлдузига айланди-қолди. Етмаганига Ирландия ва Англия терма жамоаси Грелишни талашиб қолишди. Футболчи Мартин О’Нилнинг таклифини рад этиб, Ирландия терма жамоасида ўйнашдан бош тортди. Рой Ходжсон эса Англиянинг Ирландияга қарши ўйини борлиги учун Грелишнинг бошига ортиқча муаммо бўлишидан қўрқиб, уни ҳозирча термага чақирмасликка қарор қилди. Икки ўртада кичкина даҳанаки жанг ҳам бўлиб ўтди.

Шервуд финалда Грелишни майдонга тушириши аниқ эди, унинг асосий таркибда ўйнаши ҳам. Бироқ Грелиш жамоа етакчиси сифатида майдонга тушишини ҳеч ким кутмагани тайин. Чунки ирландиялик болакай ҳали бундай катта ўйинларда етакчи бўлишга тайёр эмас.

Ўйиннинг биринчи бўлими якунлангач “Вилла”нинг собиқ футболчиси Дион Даблин ва Алан Ширер ҳам бу ҳолатдан лол эканликларини маълим қилишди. Улар нима учун Агбонлахор майдонга тушмаганидан ҳайрон қолишди, қолган мухлислар каби. Финалларда тажрибага тенг келадиган нарса йўқ. Одатда Грелиш чап қанотда ҳаракат қилар ва тез-тез ҳужумга қўшилиб турарди. Унинг бор эканини ҳужумга қўшилганидагина билардик. Лекин кеча Жек ҳужумчи ортида ҳаракат қилди ва айнан у ўйинни ўз қўлига олишга ҳаракат қилди. Бу эса ўзини оқламади. Шервуд Ҳари Кэйн каби футболчилар ҳар куни ҳам туғилавермаслигини унутиб қўйгандир балки.

Катта эҳтимол билан келаси мавсумда “Астон Вилла”да асосий фигура айнан Жек Грелиш бўлади. Бу менинг эмас, Англиядаги обрўли журналистларнинг фикри. Менимча, “Вилла” учун мавсумдаги энг муҳим ўйин ҳам айнан “Арсенал”га қарши финал бўлди. Даража жиҳатдан ҳам, келаси мавсум учун режа тузиш учун ҳам. Агар кечаги ўйин бўлмаганда Шервуд Грелишга у жамоанинг етакчиси эканини англатар ва кечаги хато мавсум бошида такрорланиб Жек сўниб қолиши мумкин эди. Энди мураббий ирланднинг ёлғиз ўзи кўп иш қила олмаслигини, унинг ўйинини Фабиан Делф ва Габи Агбонлахор каби етакчилар ёрдамида сайқаллаштириш керак эканини англади. Мен уни Мессига ўхшатмоқчи эмасман, лекин Грелишнинг ажойиб футболчи экани кўриниб турибди. Агар жамоадаги руҳий босимни худди Хави ва Иньеста каби Делф, Агбонлахор ва Бентекелар ўзларига олишса, Грелиш ортиқча босимдан ҳоли бўлиб очилиб кетиши аниқ. Сизни ишонтириб айтаман, келаси мавсумда бу йигитчадан кўп нарса кутишади. Умид қиламизки, Шервуд Грелишнинг келажагини ривожланишнинг каталонча усулидан фойдаланган ҳолда белгилайди...

Ўткир Жалолхонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:27, 01.06.2015. Ўқилди: 6967 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
2 Пахтакор Игорь Сергеев 4
3 Бунёдкор Луис Качорри 4
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 3
6 ОКМК Али Абдураҳмонов 3
7 Пахтакор Умар Адҳамзода 2
8 Навбаҳор Аббос Ғуломов 2
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
10 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.