Ўзбекистон кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Шўртан" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасида дастлабки ўйин бўлиб ўтди.
Ғузорда ўтказилган баҳсда Мухтор Қурбонов шогирдлари номдор рақибни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Ўйиннинг 21-дақиқасида Никита Рибкиннинг тўпга чиқишдаги хатосидан фойдаланган Ғуломҳайдар Ғуломов ҳисобни очди. Ўйин давомида ғузорликлар мазкур устунликни сақлаб туришди. Учрашув тугашига 12 дақиқа қолганида "Пахтакор" Анвар Солиевнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг асосий вақти тугашига 1 дақиқа қолганида эса "Шўртан" ғалабани ўз томонига оғирди. Суҳроб Бердиев Рибкинни усталик билан алдаб, дарвозани ишғол қилди.
Жавоб ўйини 23 июнь куни Тошкентда ўтказилади.
Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал
"ШЎРТАН" - "ПАХТАКОР" - 2:1
Голлар: Ғуломҳайдар Ғуломов (21), Суҳроб Бердиев (89) — Анвар Солиев (78)
"Шўртан": Жўраев, Отақулов, Алиқулов, Шодмонов, Клишин, Эшмуродов, Бойматов, Бердиев, Станоевич, Ғуломов, Шарипов
"Пахтакор": Рибкин, Мерзляков, Кримец, Ораховац, Холмуҳаммедов, Мирзаев, Козак, Андреев, Машарипов, Солиев, Пардаев
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).