Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 37
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 30
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал» совринсиз - Анчелотти ишсиз

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Қироллик клуби» - «Реал Мадрид» янги асрда 7- марта мавсумни совринсиз якунлади. Бу ҳол табиий равишда Карло Анчелоттининг клубдаги фаолиятига нуқта қўйди. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди. Мана, исбот тариқасида яқин тарихдаги мисоллар билан танишинг.

Мавсум - 2003/2004

Мадридликлар узоқ вақт Флорентино Перес нега Висенте Дель Боскени истеъфога чиқарганини тушунишмади. Боз устига, дон Флорентино машҳур мўйловли мутахассис ўрнига муносиброқ номзод танлаганида ҳам майли эди. Бироқ у «МЮ»да иккинчи ролда юрган Карлуш Кейрушни кутилмаганда, «Реал»да бош ролга чақирди-қўйди. Бу қарори кўпчиликда эътирозлар туғдирди ва якунда Переснинг антиқа эксперименти натижа ҳам бермади. «Мадрид» мавсум-2003/2004да турнир жадвали нуқтаи назаридан бир эмас, нақ уч қадам ортга юрди - 1-ўриндан 4-поғонага тушди. Қолаверса, «галактикос» ЧЛ билан чорак финалдаёқ хайрлашди, Испания кубогида эса «Сарагоса»га йўл бўшатди. Натижада «Бернабеу»даги дебют мавсум португалиялик мутахассис учун охиргиси бўлиб қолди.

Мавсум - 2004/2005

2000-йиллар ўрталарида Перес жаноблари таркибда «Олтин тўп»нинг нақ 4 нафар соҳибини жамлади. Унинг наздида Бекхэм, Зидан, Оуэн ва Роналдога эга клуб дарҳол жаҳон футболи чўққисига чиқиши лозим эди. Аммо сеньор президентга яна раҳбариятга боғлиқ сезги панд берди. Хосе Антонио Камачо бош мураббий лавозимида атиги 1 ой ушланиб турган бўлса, Гарсия Рамон ушбу «электр стул»да кўпроқ ўтирди - Рождествогача. Қисқаси, «Реал» мавсумни 3-бош мураббий - бразилиялик Вандерлей Лушербургу раҳбарлигида тугатди. Уни ҳам оригинал танлов сифатида баҳолаш қийин эди. Тўғри, янги устоз «Мадрид»ни чемпионлик пойгасига қайтара олди, аммо финишда «Барса»дан барибир, ортда қолди. Бу сафар Перес бироз сабр қилди ва Вандерлейга яна озгина ишлаш имкониятини берди. Лекин фақат декабргача...

Мавсум - 2005/2006

Лушербургу истеъфога чиққанидан 2 ой ўтиб, «Қироллик клуби» яна бир «силкиниш»ни бошдан кечирди - «галактикос» ғояси муаллифи ўз ваколати якунини кутмасдан, ишдан кетди. Бундай ҳолатда клубдан юқори натижа кутиш ноўрин эди. Хуллас, «Реал» примерода атиги иккинчи бўлди, ЧЛда ҳам атиги ярим финалга чиқди (бундай натижалар «Мадрид» учун «атиги»дан ортиқ эмас, албатта). Янги хўжайин Рамон Кальдерон эса синалган йўлдан бориб, унча танилмаган Лопес Каро ўрнига донгдор Фабио Капеллони чақирди. Италиялик мутахассис бир уринишда «Реал»ни мамлакат лигасида шоҳсупага қайтарди, аммо бу узоқ ва ҳамжиҳат ҳамкорлик қилишга кафолат бўлолмади. Қисқаси, бир йилдан сўнг Капеллога ҳам чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилди.

Мавсум - 2008/2009

Клуб 2008 йилнинг ёзида суперкубок соҳибига айланди, аммо бу соврин гранд-лар учун ҳеч қачон асосий мақсад саналмаган. Нуфузли совринлар масаласида эса пойтахтликларнинг ишлари яна юришмади. Ҳаммаси тўғри кетмаётганини кўриб, сезиб юрган Бернд Шустер янги йил кирмасдан олдиноқ ўз хоҳиши билан кетди. Унинг ўрнини эгаллаган Хуанде Рамос ўз дебютида «классико»ни бой берди, аммо кейинчалик қо-йилмақом серия қайд этди - 54та имкониятдан 52 очко! Афсона мисол бу юришни яна «Барса» узиб қўйди. Каталонияликлар азалий рақибни унинг майдонида аёвсиз «калтаклашди» - 6:2. Ушбу омадсизлик мадридликларга шу қадар ёмон таъсир қилдики, улар мавсумнинг қолган 4та ўйинини ҳам бой беришди. Тушунарлики, бундай кўнгилсизликлардан сўнг Рамос билан келишувни узайтириш хусусида гап-сўз ҳам чиққани йўқ.

Мавсум - 2009/2010

Мануэль Пеллегрини ҳам Испания пойтахтида ўз бахтини топмади. Клуб унинг бошқарувида кетма-кет 6-марта (!) ЧЛ 1/8 финалидан ўтолмади, миллий чемпионатда эса «Барса»дан 3 очко орқада қолиб, кубокда шармандаликка учради (қуйи дивизион вакили - «Алькоркон»га 0:4 ҳисобида ютқазганди). Хуллас, Переснинг президентлик курсисига қайтишидан сўнг биринчи мураббийга айланган Пеллегрини ишончни оқламади ва 2010 йилнинг майида ишдан айрилди. Чилилик мутахассис кейинчалик шундай эътироз билдирди: «Клубда муайян ваколатга, ўз овозимга эга эмасдим. Ҳа, «Реал» энг яхши футболчиларни сотиб оларди, аммо кучайтирилиши лозим бўлган позицияларга эмас. Ахир пианиночига эга бўлмай туриб, 10 нафар энг зўр гитарачидан талаб даражасидаги оркестр тузиш мумкин эмас-ку». Бироқ Перес ўз билганидан қолмади: асосий айбдор - «дирижёр».

Мавсум - 2012/2013

Жозе Моуриньо Мадриддаги тажрибасини кубокни қўлга киритиш билан бошлади. Агар «Беназир» ўрнида бундайроқ мутахассис бўлганида, Перес унга илк мавсумдан кейиноқ жавоб берарди. Бироқ Моуриньо - обрўли ва буюк шахс! Португалиялик шунинг ҳисобида Мансанарес соҳилларида нақ 3 мавсум ушланиб турди. «Беназир» бу вақт оралиғида «Реал»ни 3 марта қитъа ЧЛ ярим финалига олиб чиқди, кубок олдига чемпионлик мақомини қўшиб қўйди. Шундай бўлсада, унга юқори нотада, совриндор сифатида кетиш насиб этмади. «Бланкос» мавсум-2012/2013да ҳар икки миллий турнирда иккинчи позиция билан чекланди ва ёзда Жозе Моуриньо Мадриддан кетди.

Мавсум - 2014/2015

Карло Анчелотти жамоаси бир қатор ўйинларда ёрқин нур сочганига қарамай, якунда ҳеч вақо ютолмади. Натижаси - навбатдаги истеъфо. Ҳа, Флорентино Перес аввалги хизматларни заррача эътиборга олмайди. Билағон Висенте Дель Боске билан юз берган ҳолат бунга ёрқин мисол...

Акмал Эшонхонов тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 16:21, 04.06.2015. Ўқилди: 5209 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.