Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 01.10.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Мельбурн Сити
      • 01.10.2025 17:15
      • Шангхай Шенхуа
      • 1:1
      • Ульсан Хёндэ
      • 01.10.2025 15:00
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 4:2
      • Селангор
      • 01.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • 0:2
      • Персиб
      • 01.10.2025 18:45
      • Андижон
      • 0:0
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 01.10.2025 18:45
      • Истиқлол Душанбе
      • 2:0
      • Гоа
      • 01.10.2025 21:00
      • Истиқлол
      • 0:1
      • Ал-Муҳаррақ
      • 01.10.2025 21:00
      • Ал-Виҳдат
      • 1:2
      • Ал-Васл
      • 01.10.2025 23:15
      • Холидия
      • 2:0
      • Аркадағ
      • 01.10.2025 23:15
      • Аз-Завра
      • 0:2
      • Ан-Наср (СА)
      • 01.10.2025 21:45
      • Қорабоғ
      • 2:0
      • Копенгаген
      • 01.10.2025 21:45
      • Юнион
      • 0:4
      • Ньюкасл
      • 01.10.2025 23:59
      • Барселона
      • 1:2
      • ПСЖ
      • 01.10.2025 23:59
      • Монако
      • 2:2
      • Манчестер Сити
      • 01.10.2025 23:59
      • Боруссия Д
      • 4:1
      • Атлетик Бильбао
      • 01.10.2025 23:59
      • Наполи
      • 2:1
      • Спортинг
      • 01.10.2025 23:59
      • Вильярреал
      • 2:2
      • Ювентус
      • 01.10.2025 23:59
      • Арсенал
      • 2:0
      • Олимпиакос
      • 01.10.2025 23:59
      • Байер
      • 1:1
      • ПСВ
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Фулхэм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 23 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 23 23
14 Бухоро 23 21
15 Хоразм 23 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан
23-тур Сўғдиёна 0-1 Нефтчи
23-тур Машъал 0-0 Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5481 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Forbes рейтинги: Роналду 3-ўринда, Месси эса 4-ўринда!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Рейтинглар / Forbes
Рукн: Янгиликлар
A A A

АҚШнинг Forbes журнали сайёрамизнинг бир йил мобайнида энг кўп пул топадиган 100 нафар спортчиси номини эълон қилди. Мария Шарапова улар орасидаги россиялик ягона спортчи бўлди. Sovsport.ru сайти Forbes нашрида қайд этилган спортчилардан дастлабки 10 нафари, шунингдек, Мария Шарапова ва Владимир Кличкони танлаб, улар ўз даромадларини қандай йўл билан топишганига нигоҳ ташлашга аҳд қилди. 

1-ўрин: Флойд Мэйвезер, 300.000.000 доллар

Спорт тури: бокс

Мамлакати: АҚШ

Машҳур боксчининг бир йиллик даромади 300.000.000 долларни ташкил этди. Мазкур маблағ Forbes журналида шу кунгача спортчилар топган даромад бўйича рекорд ўрнатди. Хўш, Мэйвезер шунча пулни қандай қилиб қўлга киритди? Ҳамма гап Флойднинг шу йил 2 майида Мэнни Пакьяога қарши ўтказган афсонавий жангда. Таъкидлашларича, ушбу баҳснинг даромади - 600.000.000 долларни ташкил этган. Бу маблағнинг кўп қисми  боксчининг чўнтагига бориб тушган. ғалаба учун бўлган бонуснинг ўзи 100.000.000 $ни ташкил этди.  

 

2-ўрин: Мэнни Пакьяо, $160.000.000

Спорт тури: бокс

Мамлакати: Филиппин

Гарчи Мэйвезерга қарши кечган жангда мағлубиятга учраган бўлса-да, Пакьяо ҳам трансляция сотувидан яхшигина маблағ ишлади. Америкалик чарм қўлқоп устасининг энг жиддий рақиби «аср жанги»дан сўнг 125.000.000 долларни қўлга киритди. ОАВ маълумотларига қараганда, филиппинлик боксчи тез орада ўз фаолиятини якунлар экан. Шундай бўлса-да, Пакьяо пулсиз қолмайди. Чунки, Мэннининг Nike, Foot Locker ва жаҳоннинг бошқа энг машҳур брендлари билан тузилган шартномаси бор.

3-ўрин: Криштиану Роналду, $79.600.000

Манба: Reuters

Спорт тури: футбол

Мамлакати: Португалия

Миллионлар ўйинида кўплаб муваффақиятларга эришиб, совринларни қўлга киритганлигига қарамай, жаҳоннинг машҳур футболчиси Криштиану Роналду Forbes рейтингида юқорида номлари келтирилган 2 нафар боксчидан маблағ борасида сезиларли даражадаги фарқ билан 3-ўринда бормоқда. Роналдунинг маоши йилига 50.000.000 долларни ташкил этади. +олган маблағларни эса Криштиану ҳомийлик тадбирлари орқали қўлга киритади. Португалиялик таниқли ҳужумчининг Мадриднинг «Реал» клуби билан тузилган шартномаси 2018 йили ўз ниҳоясига етади. Аммо ўша пайтда ҳам Роналдунинг ишсиз ёки клубсиз қолмаслиги аниқ. Боиси, жаҳоннинг энг яхши футболчиси номининг ўзи катта гап.        

4-ўрин: Лионель Месси, $73.800.000

Манба: Reuters

Спорт тури: футбол

Мамлакати: Аргентина

Асосий рақобатчиси бўлган Роналдудан аргентиналик форвард Лионель Месси бироз ортда қолмоқда. Яқинда Месси Чемпионлар Лигаси ғолиби «Барселона» билан тузилган шарт­номаси муддатини яна узайтирди. Бу эса унинг 2018 йилгача мунтазам равишда йилига - 50.000.000 доллар маблағ олишини билдиради. Бундан ташқари, Лионель реклама қилаётган маҳсулот ва буюмлар орасида Adidas ҳамда Samsung каби гигант фирмаларники ҳам бор.

5-ўрин: Рожер Федерер, $67.000.000

Манба: Reuters

Спорт тури: теннис

Мамлакати: Швейцария

«Форбс» журнали тахминига кўра, таниқли теннисчи Рожер Федерернинг бундай кўп маблағ топишининг сабаби, реклама берувчиларнинг унга бўлган юқори талаблари билан боғлиқ. Жаҳоннинг машҳур брендлари «Катта дубулға» турнири кўп карра ғолибининг теннисдаги ютуқларини жуда юқори баҳолашади. 

6-ўрин: Леброн Жеймс, $64.800.000

Манба: Reuters

Спорт тури: баскетбол

Мамлакати: АҚШ

Дунёнинг энг яхши баскетболчиларидан бири мавсумда 40.000.000 долларга яқин маблағ топади. Бундан ташқари, МБА юлдузи қиёфасидан Nike, McDonald`s, Coca-Cola, Samsung ва бошқа кўплаб йирик фирмалар фаол равишда фойдаланишади. Шунингдек, Леброн Жеймснинг шахсий кроссовкалар тармоғи бор ва мазкур пойабзаллар жаҳон бўйлаб яхши сотилади.    

7-ўрин: Кевин Дюрант, $54.100.000

Манба: Reuters

Спорт тури: баскетбол

Мамлакати: АҚШ

Дюрант МБАнинг энг кучли 10 нафар спортчилари қаторидан ўрин олган. Унга нафақат ўйини, балки, Nike фирмаси билан имзолаган йирик шартномаси орқали ҳам яхшигина маблағ келади.

8-ўринФил Микелсон, $50.800.000

Манба: Associated Press

Спорт тури: гольф

Мамлакати: АҚШ

Микелсон даромадларининг асосий қисми ҳомийлик тадбирларидан келади. Жорий йилда шартномалар туфайли у 40.000.000 долларга яқин маблағ ишлади. Спортчи 2 йилдан буён юқори натижаларга эришолмаяпти.

9-ўрин: Тайгер Вудс,

$50.600.000

Манба: Reuters

Спорт тури: гольф

Мамлакати: АҚШ

Ушбу гольфчининг охирги йирик муваффақияти US Open-2008 мусобақасида қайд этилганди. Сўнгги 2 йилдан буён Тайгер бирортаям йирик турнирда ғалаба қозонолмади. Бунга унинг жароҳатлари ҳалақит берди. Кези келганида таъкидлаш жоизки, жароҳатлар Вудснинг даромадлари камайиб кетишининг асосий сабабларидан бири бўлди. Таниқли спортчига авваллари юқори натижалари яхшигина даромад олиб келганди. Бу йил эса Тайгернинг кучли 10ликда қолишига ҳомийлик шартномалари ёрдам берди.   

10-ўрин: Кобе Брайант,  $49.500.000

Манба: Reuters

Спорт тури: баскетбол

Мамлакати: АҚШ

МБАнинг 5 карра чемпиони Кобе Брайант маблағни нафақат спортдаги ютуқлари, Nike, Lenovo ва Panini фирмалари билан ҳамкорлик қилганлиги учун ҳам олади.

26-ўрин: Мария Шарапова, $29.700.000

Манба: Reuters

Спорт тури: теннис

Мамлакати: Россия

Машҳур ракетка устаси «Форбс» нашри рўйхатидан жой олган ягона россиялик спортчи. Мария даромадларининг асосий қисмини ўтган йилги Франция очиқ чемпионати турниридан ишлаб топди. Париждаги мусобақада спортчи 6.700.000 доллар пул ишлади. Қолган суммани эса Шарапова реклама берувчиларнинг шарт­номалари орқали қўлга киритди. 

Nike, Samsung ҳамда Evian сингари гигант фирмалар россиялик теннисчини жуда севишади ва қадрлашади. Бундан ташқари, Мариянинг бизнеси - Sugarpova конфет бренди ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Шу йилнинг ўзида дунё бўйлаб 3 млн. қутидан ортиқ ширинлик сотилди.

Ўз ўрнида Шарапованинг нуфузли журнал қайдномасида асосий рақибаси - америкалик Серена Уильямсни ортда қолдирганлигини таъкидлаш жоиз.  Жаҳоннинг биринчи ракеткаси сўнгги йилда «бор-йўғи» 24.600.000 доллар маблағ йиғди, холос.

63-ўрин: Владимир Кличко, $22.500.000

Спорт тури: бокс

Мамлакати: Украина

Оғир вазн тоифасида рингга чиқадиган профессионал боксчи Украинанинг юзталик рўйхатдан ўрин олган ягона вакили бўлди. Владимир Кличко 2005 йилдан буён ўз вазн тоифасида сайёрамизнинг энг кучли чарм қўлқоп устаси ҳисобланади. Владимир жангларини намойиш этиш учун немис канали билан ўзи учун жуда манфаатли бўлган шартнома имзолаган. Апрель ойида Кличко Брайант Женнингсонни мағлубиятга учратди. Бундан ташқари, Володя Голливуд актрисаси Хайден Панетьери билан унаштирилган. Декабрда ушбу жуфтлик хонадонида фарзанд дунёга келади.

Улуғбек УМАРОВ тайёрлади, "ИнтерСПОРТ" газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:33, 19.06.2015. Ўқилди: 14294 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.