Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

"Манчестер Юнайтед" дербидаги мағлубиятдан сўнг Аморим бўйича қарор қабул қилди [3254]

Ливерпуль-2025. Медаллар жамғариш бўйича ким етакчи бўлди: Ўзбекистон ёки Қозоғистон? [2988]

Sport ва Futbol телеканалларида 15-сентябрь куни «Ал-Аҳли» - «Насаф» ва Элит ОЧЛнинг 3 та ўйини трансляциялари бор [2797]

Артета "Арсенал"га "Барселона" юлдузи келишини истамоқда [2330]

"Ан-Наср" "Манчестер Сити" футболчиси учун 130 млн евро таклиф қилди [2079]

Ла Лига. "Барселона" ва "Реал" яна қувлашмачоқ бошлади (турнир жадвали) [2032]

Бокс бўйича жаҳон чемпионатига иштирокига оид энг қизиқ фактлар [1650]

Флик халқаро танаффус олдидан "Барселона" футболчиларини огоҳлантирганди [1645]

"Барса"нинг уч нафар футболчиси 8 йил ичида биринчи марта Ла Лига ўйинида дубль қайд этди [1548]

"Реал Мадрид" ЕЧЛ 1-тур ўйини учун қайдномасини эълон қилди (фото) [1511]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 4 12
2 Барселона 4 10
3 Эспаньол 4 10
4 Атлетик Бильбао 4 9
5 Хетафе 4 9
6 Вильярреал 4 7
7 Алавес 4 7
8 Эльче 4 6
9 Осасуна 4 6
10 Бетис 5 6
11 Атлетико 4 5
12 Севилья 4 4
13 Райо Вальекано 4 4
14 Сельта 5 4
15 Валенсия 4 4
16 Реал Овьедо 4 3
17 Реал Сосьедад 4 2
18 Леванте 4 1
19 Мальорка 4 1
20 Жирона 4 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

20/09 00:00 Бетис - Реал Сосьедад
20/09 17:00 Жирона - Леванте
20/09 19:15 Реал Мадрид - Эспаньол
20/09 21:30 Алавес - Севилья
20/09 21:30 Вильярреал - Осасуна
21/09 00:00 Валенсия - Атлетик Бильбао
21/09 17:00 Райо Вальекано - Сельта
21/09 19:15 Мальорка - Атлетико
21/09 21:30 Эльче - Реал Овьедо
22/09 00:00 Барселона - Хетафе

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4339 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.09.2025

      06:00 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Коринтианс".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      18:00 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:10 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      01:10 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      04:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      04:50 Чемпионат Турции. Обзор тура.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.09.2025

      06:45 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 4 с.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      10:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      11:45 "Парусный спорт".
      12:10 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре.
      14:30 "Культовые".
      15:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      15:30 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:25 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 4 с.
      19:10 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Индонезии, 1 ч. Ski Division.
      19:40 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      21:50 "Тайны звёзд спорта".
      22:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      23:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      00:35 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия.
      03:50 "Культовые".
      04:20 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии. День 3.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Профессиональный бокс. Денис Лебедев против Джеймса Тони.
      13:35 Специальный репортаж.
      13:55 Новости.
      14:00 Есть тема! Прямой эфир.
      15:30 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Оренбург" - "Рубин" (Казань). Прямая трансляция.
      20:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Акрон" (Тольятти) - "Локомотив" (Москва). Прямая трансляция.
      22:45 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Пари Нижний Новгород" - "Динамо" (Махачкала). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Смешанные единоборства. UFC 315 в Монреале, Канада. Белал Мухаммад против Джека Делла Маддалены.
      03:55 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.09.2025

      06:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:30 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      09:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Гран-при Квебека в Канаде.
      12:30 Велоспорт. Гран-при Монреаля в Канаде.
      13:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.
      15:30 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4.
      22:30 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 11 эп.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      03:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4. Обзор.
      04:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Бухоро"нинг аҳволи нега танг?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Ёки бунга сабаб бўлган ҳолатлар ва уларни бартараф этиш борасида кўрилаётган чоралар ҳақида. "Бухоро" бу йил олий лигадаги ўрнини сақлаб қола оладими? Футбол бўйича мамлакат миллий чемпионати ҳали биринчи давраси ниҳоясига етмаёқ масаланинг бу тарзда таҳликали қўйилиши тасодиф эмас. "Бухоро"нинг аҳволи тангдан-да танг. Жамоа ўтказилган ўн битта турнинг лоақал бирортасида ғалаба нималигини билмади. Мағлубиятлар сони бўйича ҳам рекорд бизга тегишли. Амаллаган икки дурангимиз, атиги қўш очкомиз бор. Хуллас, "Бухоро" турнир жадвалининг энг сўнгги поғонасида "мих"ланиб қолган. Хўш, нега бундай аҳволга тушиб қолдик? Маҳоратимизу тактикамиз ғўрлиги сабаб муваффақиятсизликларга учрайвердик, аҳволни ўнглаш чораларини кўриш ўрнига бош мураббий Александр Мочиновнинг мўъжиза қилишини кутдик. Олий лига жамоасини бошқаришда ҳеч қандай тажрибага эга бўлмаган бош мураббийга ишондик. Табиийки, вақтни анча бой бериб қўйдик. Бунинг эса нималигини бошдан кечирганмиз. 2009 йилда ишонч билдирганимиз—бош мураббий Рауф Инеллевда салоҳият етишмади. "Бухоро" олий лигада н тушиб кетди. Бу бизга сабоқ бўлмади. 2011 йилда олий лигага қайтган жамоамизга Геннадий Кочнев бош мураббий эди. Унинг раҳбарлигида ҳам жамоа ўз ўйинини тополмади. Муваффақиятсизликка мубтало бўлиб, турнир жадвалининг хавфли зонасига келиб қолди. Шундай қалтис бир пайтда "Бухоро" сафарда "Олмалиқ" майдонида 1:6 ҳисобида йирик мағлубиятга учрагач, клуб раҳбариятининг тоқати тоқ бўлди. Геннадий Кочнев истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига Жамшид Саидов чорланди. Янги бош мураббий тўғри тактика танлаб, ўйинчиларини олдинга қўйилган мақсад сари жипслаштира билди. Натижада сўнгги тўрт ўйинда 8 очко жамғарган ҳолда чемпионатни саккизинчи ўрин билан якунладик. Келгуси йилги мавсум бошларида эса "Бухоро"нинг ишлари яна юришмади. Бош мураббийликка Тачмурод Агамуродов таклиф қилинди. Танлов тўғри эди. Тажрибали мураббий иккинчи даврада жамоани маҳоратли ўйинчилар билан кучайтирди. 2012 йилги чемпионатда еттинчи ўрин банд этилди. Ундан кейинги мавсум янада яхши бўлди. "Бухоро" тағин бир поғона юқори кўтарилди. Лекин чемпионат поёнида етганида кутилмаганда Тачмурод Агамуродов истеъфога чиқарилди. Бундай ўзгаришни кўпчилик ишқибозлар жамоага 2014 йилда янада юқори натижани ваъда қиладиган бош мураббий келади, деб англашди. Янги бош мураббий Эдгар Гэсс бўлди. Уни тажрибали мураббий дейишади. Лекин унинг раҳбарлигида "Бухоро"нинг иши юришмади. Муваффақиятсизликлар Гэсс билан хайрлашишга олиб келди. Мавсумнинг иккинчи ярмида бош мураббий "рул"ига Сеитов ўтирди. Янги мутахассис етакчилигида жамоа олий лигадаги ўрнини сақлаб қолди. Лекин негадир жорий йилги мавсумга тайёргарлик айнан Сеитов эмас, балки "Бунёдкор"да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган Александр Мочинов раҳбарлигида бошланди. Бизнингча, бош мураббийни танлашда у илгари нимага эришганлигини-ю қурб-қудратини ўрганган ҳолда ёндашув амал қилиши керак Афсуски, бу қоидага ҳамиша ҳам риоя қилинмайди. Одатда янги бош мураббий ишни жамоани шаклантиришдан бошлайди. Бу борада унинг ўз қарашлари, чамалари бор. Мочинов ҳам таркибни янгилади. Бир қатор ўйиинчиларни таклиф қилди. Афсуски, улар орасида футболчилик фаолиятини якунлаш арафасида турган Зайниддин Тожиев(у билан биринчи давра ўртасида хайрлашилди) ва Вячеслав Пономарев ҳам бор эди. Бултур жамоамизда тўп сурган Улуғбек Бақоев, Анвар Ражабов, Фирдавс Асадов, Умрулла Рамазонов сингари Бухоро футбол мактаби тарбияланувчилари билан шартнома узайтирилмади. Яна бир тажрибали ўйинчи Баҳриддин Ваҳобовга ҳам жамоада ўрин топилмади. Бугун Баҳриддин нафақат "Зарафшон"(Қизилқум)да, балки мамлакат чемпионатида тилга тушган ҳужумчи. У ҳозирча 11 гол билан тўпурарлар баҳсида етакчи. Шу ўринда бир муқояса: бутун бошли "Бухоро" жамоаси рақиблар дарвозасига киритган тўплар эса атиги 10 та. Клуб ҳомий олдида, ўз навбатида бош мураббий унинг олдида ҳисобдордир. Ва албатта, уларга умид билан қарайдиган ишқибозлар олдидаги масъулиятни ҳам унутмаслик керак. Аммо "Бухоро" футбол клубида бунга амал қилинмади. Ишини эплаган Агамурадов ва Сеитовларни четлаштириш ўзини оқладими? Йўқ! Улар ўрнига Гэсс, Мочиновни таклиф қилиш самара бермади. Бу каби ўзини оқламаган қарорлар учун клубда кимдир жавоб бериши керак-ку!!! Ишончни оқламаган бош мураббийлар учун сарфланган маблағ клуб мутасаддиларидан ундириб олинганида эди, улар енгил-елпи қарор қабул қилишга шошилишмаган бўлур эди. Ҳа, юқоридаги ҳолатлар клубда профессионаллик, тренер-мутахассис танлашда коллегиаллик етишмагани оқибати бўлди. Яқинда вилоят футбол Федерацияси раҳбариятининг қатъияти боис клубда туб ўзгаришлар юз берди. Унинг ижрочи директорлигига бундан икки йил илгари шу вазифада фаолият кўрсатган Алишер Рустамов сайланди. Бировларнинг хатосини тузатиш унга, маслакдошларига осон бўлмайди. Мочиновдан сўнг вақтинча бош мураббий вазифасини бажарган Шуҳрат Файзиев ўрнига келган, ҳозиргача "Машъал" футбол академиясида ишлаган 38 ёшли Жамшид Саидовни ҳам олқишлар кутиб тургани йўқ. Ундан ва янги шаклланган мураббийлар штабидан жамоанинг ўз кучига бўлган ишончини юзага чиқариш, футболчилар имкониятлари даражасида ҳаракат қилишлари учун рағбат уйғотиш, номақбул тактик усуллардан воз кечиш ва яна муҳими, жамоада соғлом муҳитни қарор топтириш талаб қилинади. Албатта, ҳозирдан бошлаб, иккинчи даврада таркибни янги кучлар ҳисобига кучайтириш лозим. Табиийки, бу мавсум бошидагига нисбатан икки карра ортиқ куч, жумладан маблағ ҳам талаб қилади. Хотимада яна ўша савол: "Бухоро" бу йил олий лигада қоладими? Бу залворли саволнинг ижобий жавоби масъулларнинг ишқибозлар қалбидаги оғриқни дилдан ҳис этишлари, хатолардан тегишли хулоса чиқаришлари, қатъий, аниқ, асосли чоралар кўришларига боғлиқ.


Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.
Манба: buxoronoma.uz
Киритилди: 19:43, 24.06.2015. Ўқилди: 3805 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 4
2 Хетафе Адриан Лисо 3
3 Барселона Рафинья 3
4 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
5 Эльче Рафа Мир 3
6 Эспаньол Пере Милья 3
7 Мальорка Ведат Мурики 3
8 Вильярреал Николя Пепе 2
9 Леванте Иван Ромеро 2
10 Барселона Ферран Торрес 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.