Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Индзаги "Интер"дан кетишининг асл сабабини айтди [0]

Африка 2027 йилги ФИФА президентлиги сайловларида Инфантино номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлади [0]

Ван Дейк Алиссоннинг кетиши ҳақида: «Биз ҳали аниқ билмаймиз, у «Ливерпуль» учун жуда муҳим» [0]

«МЮ» ва Майну шартномани 2031 йилгача узайтиришди [0]

Англия Премер-лигаси апрель ойи якунлари бўйича ойнинг энг яхши мураббийи совринига даъвогарларни эълон қилди [0]

Хабиб Путин у учун Доғистонда спорт базаси қуриб бергани ҳақидаги маълумотни инкор этди [0]

«Манчестер Юнайтед»да Кэррикнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мураббий номи айтилди [0]

Маунт «Манчестер Юнайтед» келаси мавсумда АПЛда ғолиб чиқишини айтди [0]

«Манчестер Юнайтед» 2026 йил ёзи учун асосий трансфер мақсадини танлади [0]

Марокаш терма жамоасининг собиқ мураббийига "Реал" қизиқиб қолди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Урфдан қолаётган урф

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳар соҳада бўлгани сингари футболда ҳам урфга кириб турадиган нарсалар бор. Халқ тилида буни «мода», дейдилар. Миллионлар ўйинида ҳам вақти-вақти билан шундай «мода»лар учрайди. Масалан, бир неча ой муқаддам келишилган ўйинлар ҳақида бонг уриш урфга айланган эди. Футболга ихтисослашган деярли барча нашрларда шу ҳақда ёзилди. Аммо ҳозирга келиб бу масала урфдан чиқаётгандек. Энди келишилган ўйинлар ҳақидаги мақола билан бировни ҳайрон қолдиролмайсиз. «Мода»дан қоляпти, шекилли...

Бу «мода»нинг бошланишига эса, ЎФФ президенти Мираброр Усмоновнинг келишилган ўйинларга қарши кураш бошланиши ҳақида айтган гаплари сабаб бўлганди. Ёдингиздами, мавсум старти олдидан ташкил қилинган катта йиғилишда Мираброр Зуфарович сўзга чиққан ва ўзбек футболининг энг оғриқли муаммосини ўртага ташлаганди. Мақоламиз ва унда айтар гапларимиз тўкис бўлиши учун ўша нутқ мазмунини яна бир бор эслатиб ўтишга изн берсангиз. «Футболимизнинг энг катта муаммоси - бу келишилган ўйинлар, - деган эди Мираброр Зуфарович. - Афсуски, бу иллат ҳамон давом этиб келмоқда. Энди бу муаммони бартараф этишимиз шарт. Айтиб қўяй, келишилган ўйинларни тегишли идоралар кузатиб келишмоқда. Шунингдек, ЎФФда ҳам Келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси ташкил қилинди. Бу борада анча-мунча иш олиб бориб қўйдик. Бизда келишилган ўйинларда иштирок этганлар рўйхати бор. Бир қатор футболчилар ва мураббийларнинг қабиҳ ишлар билан шуғулланиб юришганини биламиз. Шуни эслаб қолинг, бу йил 2-3та клубнинг бош мураббийи ва президенти албатта, футболдан четлатилади. Мен ўша мураббийлар кимлигини жуда яхши биламан. Аммо ҳозирча индамай тураман. Бу ишга тегишли ташкилотлар ва ходимларни жалб қилганмиз. Агар иллат яна давом этса, айбдорларни албатта, жазолаймиз. Ваъда бераман, албатта, жазолаймиз!»

Руҳиятни осмон қадар ошириб юборадиган, кўтаринки гаплар, шундай эмасми? Айнан шулар самараси ўлароқ, ёғочга тушган қурт каби футболимизни ичидан емираётган иллатга қарши мақола ёзиш бошланиб кетганди. Баҳорнинг илк кунларида бу борада кўплаб фикрлар ўқидик. Афсуски, ОАВ шашти ҳам  борган сари пасайиб кетаётгандек. Балки бу ҳам табиий ҳолдир. Чунки мавсум бошлангач, журналистнинг асосий вақтлари мусобақаларни ёритиш билан ўтади. Аввал Осиё Чемпионлар Лигаси бошланди, кейин эса олий лига баҳслари. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Ўзбекистон кубоги ва биринчи лига ўйинлари ҳам старт олди. Бу ёқда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва ЖЧ-2018 саралашига тайёргарлик ҳам қизигандан-қизиди. Табиийки, бундай вақтда кўтариб чиқишга арзийдиган мавзулар ҳам кўпаяди. Боз устига, Мираброр Усмоновнинг ўша нутқидан сўнг келишувчиларнинг ҳам дами ичига тушиб, пана-паст-қамда қолгандек кўринганди. Аммо...

Баъзан шундай туюладики, иллатнинг сабабчилари, ўша «ўлаксахўрлар» ҳали ҳам яшил майдонда босган изларини сарғайтириб, орамизда изғиб юришгандек. Мана, олий лиганинг 13-тури ҳам ортда қолди. Демак, шу вақтгача 104та ўйин бўлиб ўтибди. Уларнинг барчаси ҳалол, худди деҳқон учун пешонасидан сирғалиб тушган терга қоришиб ўсган буғдойнинг нонидек ҳалол  эканига ишонгинг келади. Аммо турдан-тур ўтар экан, ҳали у, ҳали бу ўйин ҳақида турли гап-сўзлар урчимоқда-ки, киши дилини ғаш қилади. Биз ҳозир ўша ўйинлар ҳақида очиқ-ойдин гапиролмаймиз. Чунки кўзимиз билан кўрмаганмиз, қўлимиз билан ушламаганмиз. ЎФФ қошида ташкил қилинган Келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси эса бу ҳақда сўз очилгани ҳамоно «Қани, исботинг борми?» дейиши турган гап. Чунки ўтган мавсум бу борадаги гапларга худди шундай муносабат билдирилган эди. Ўша исботни топиш ваколати кимдалиги эса, ҳамон очиқ қолмоқда. Чунки Келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси томонидан олиб борилган иш самарасини ҳали бирор марта кўрганимиз йўқ. Ёки ҳамма ўйинлар бир текисда ҳалол ўтяптими? Ундай бўлса, ЎФФ президентининг «дарҳақиқат, келишилган учрашувлар борлиги» ҳақидаги баёноти қаерда қолади?

Мираброр Зуфаровичнинг ўша нутқидан буён 3 ой зиёд вақт ўтди. Биз ЎФФ раҳбарига ишонамиз. Чунки Мираброр Усмонов шу вақтга қадар футболимиз учун кўп, жуда ҳам кўп ишларни амалга оширди. Ўзбек футболи инфраструктурасида охирги 5-6 йил ичида бошқа мамлакатларда 50-60 йилда ҳам қилинмаган ишлар бажарилди. 10 йил олдин Ўзбекистонга келиб, бурнини жийириб кетган киши энди ҳайратини яширолмай қолмоқда. Бунинг учун аввало, футболга катта эътибор қаратаётган Давлатимиз ва бу эътибор самарасини кўркам стадионлар ва футбол мактаблари мисолида кўрсата олган ЎФФ­га раҳмат айтамиз. Мираброр Усмонов ЎФФ президенти лавозимига сайланганида, янги ареналар қурилиши ва инфраструктура яхшиланишига ваъда берганди, ўша сўзи устидан чиқди. Шунинг учун ҳам уни ҳурмат қиламиз.

Демакки, Мираброр Зуфаровичнинг Келишилган ўйинлар ҳақида айтган гаплари натижаси ҳам эртами-кеч кўринишига ишонамиз. Агарда чемпионатимизда «эгри» ўйинлар илдизи батамом қуриган бўлса, унда нур устига аъло нур. Аммо баъзи учрашувлар юзасидан чиққан шубҳалар кишига тинчлик бермайди. Ҳаётий тажрибадан маълумки, бирор хасталик охиригача, тўлиқ даволанмаса, кун келиб, қайта хуруж қилади. Келишилган ўйинлар футболимизга ёпишган хавфли хасталик экан, ундан тўла-тўкис қутулмагунча зинҳон тинчланмаслигимиз керак. Демоқчимизки, келишилган ўйинларга қарши бошланган курашни асло сусайтирмаслигимиз, аксинча, янада жиддийроқ ҳаракатларни амалга оширишимиз талаб этилади.

3 ой ҳам кичик муддат эмас. Майли, ҳозир эмас, жиллақурса олий лигада биринчи давра якунига етгач, келишилган ўйинларга қарши кураш натижалари ҳақида матбуот анжумани ташкил қилинса, ҳисобот берилса, яхши бўларди. Ишонамизки, ҳамкасбларимизда Келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси раҳбари Аҳрол Иноятовга бериладиган саволлар бир талай йиғилиб қолган. Ўша саволларнинг жавобини топмасак, яқиндагина урфга кирган бу кураш тезда урфдан чиқиб кетадиганга ўхшайди. Ҳарқалай, ЎФФ президентининг шунча гапи ҳавога учиб кетмас...

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:40, 27.06.2015. Ўқилди: 4529 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик