Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Индзаги "Интер"дан кетишининг асл сабабини айтди [0]

Африка 2027 йилги ФИФА президентлиги сайловларида Инфантино номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлади [0]

Ван Дейк Алиссоннинг кетиши ҳақида: «Биз ҳали аниқ билмаймиз, у «Ливерпуль» учун жуда муҳим» [0]

«МЮ» ва Майну шартномани 2031 йилгача узайтиришди [0]

Англия Премер-лигаси апрель ойи якунлари бўйича ойнинг энг яхши мураббийи совринига даъвогарларни эълон қилди [0]

Хабиб Путин у учун Доғистонда спорт базаси қуриб бергани ҳақидаги маълумотни инкор этди [0]

«Манчестер Юнайтед»да Кэррикнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мураббий номи айтилди [0]

Маунт «Манчестер Юнайтед» келаси мавсумда АПЛда ғолиб чиқишини айтди [0]

«Манчестер Юнайтед» 2026 йил ёзи учун асосий трансфер мақсадини танлади [0]

Марокаш терма жамоасининг собиқ мураббийига "Реал" қизиқиб қолди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Артур Юнусов: «Бош мақсад тайин — ЖЧГА чиқиш»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал чемпионати
Рукн: Интервьюлар
A A A

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори Артур Юнусов фаолиятини Вьетнам чемпионатида давом эттиради. Аниқроғи, футзалчимиз Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Вьетнам шарафини ҳимоя қилувчи «Тай Сон Нам» жамоаси билан қисқа муддатли (тахминан 2 ойлик) шартнома тузди. «Тай Сон Нам» Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Ливан ва Хитой чемпионига қарши баҳс олиб боради. Гуруҳ ўйинлари 29 июль куни Эроннинг Исфаҳон шаҳрида старт олади. Ўтган ҳафта Тошкентда Қирғизистон терма жамоасига қарши кечган 3та ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, бир неча голга муаллифлик қилган Юнусов айни пайт Ҳошимин шаҳрида янги клуби таркибида машғулот ўтаяпти. Биз аввалги ҳафта Артур билан боғланиб, махсус интервью олдик. 

- Артур, ушбу трансфер қандай амалга ошди?

- Мени Вьетнам клубига терма жамоамиз бош мураббийи Хосе Мария Мендез тавсия қилибди. Бу жамоани ҳам испаниялик мутахассис бошқаряпти. Пульпис (футзалчиларимиз Мендезни шундай аташади, - муал.) у билан жуда яқин дўст экан. Шу тариқа Вьетнам чемпиони - «Тай Сон Нам» билан шартнома туздим. Келишув ҳозирча қисқа муддатга мўлжалланди. Аниқроғи, Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига қадар ушбу жамоа шарафини ҳимоя қиламан.

- Илк таассуротлар қандай? Сизни яхши кутиб олишдими? Қаерда яшаяпсиз?

- Қирғизистон термасига қарши кечган охирги ўйиннинг эртасигаёқ Ҳошимин шаҳрига етиб келдим. Жуда илиқ кутиб олишди. Клубда яратилган шароитлар мени  тўла-тўкис қониқтиряпти. Квартирада яшаяпман. Фақат битта муаммо бор - маҳаллий тилни умуман тушунмаяпман. Вьетнам тили жуда қийин экан. Инглизчада гаплашадиганлар эса деярли йўқ.

- Агар ҳаммаси кўнгилдагидек давом этса, Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланганидан кейин ҳам «Тай Сон Нам»да қолишингиз мумкинми? Шартномада шундай банд кўзда тутилганми?

- Очиғи, бу ҳақда ҳали ўйлаганим ҳам йўқ. Биринчи галда мусобақада муваффақиятли иштирок этишимиз керак. Қолаверса, асосий эътиборимни келаси йилнинг бошида Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионатига қаратганман. Ўй-фикрим айнан шу мусобақада. Унда камида ярим финалга чиқиб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Терма жамоа манфаатини ўйлаб ҳам, Вьетнам клуби таклифига розилик бердим. Тўғри, бунда молиявий масала ҳам роль ўйнади. Лекин энг муҳими - халқаро тажрибага эга бўлишим.

- Клубда сиздан бошқа легионерлар ҳам борми?

- «Тай Сон Нам» таркибида Испания терма жамоаси етакчи ўйинчиси ҳам ўйнайди. Бу футзалчи сўнгги жаҳон чемпионатида иштирок этган. Жуда тажрибали, ғоят тезкор. Бу илк машғулотдаёқ яққол кўзга ташланди. Ҳозир Ҳошимин шаҳрида кунига икки маҳал машғулот ўтказяпмиз. 5 июль куни Таиландга бир ҳафталик йиғин ташкил этиш учун борамиз. Кейин Вьетнамга қайтиб, сўнгги ўқув-маш­ғулотлар йиғинига киришамиз ва шундан сўнг Исфаҳонга йўл оламиз. Осиё чемпионати 29 июль куни старт олади. Бизнинг гуруҳда Хитой ва Ливан чемпиони бор. Ўйлайманки, бу гуруҳдан «плей-офф»га чиқа оламиз.

- Вьетнамга жўнаб кетишингиз олдидан Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасида 3та ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Бу ўйинлар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ўйинлар ҳар икки жамоага жуда керак эди. Айниқса, Осиё чемпионати мезбони сифатида мусобақага қизғин тайёргарлик кўраётган бизнинг жамоага аҳамияти катта. Ҳар 3та учрашувда ғалаба қозонган бўлсакда, ҳали кўп ишлашимиз кераклиги кўзга ташланиб қолди. Таркибда ёш футзалчилар кўпчиликни ташкил этишади. Терма жамоа либосида илк маротаба майдонга тушганлар ҳам бор. Табиийки, уларнинг тажриба ҳали кам. Бундай ўртоқлик ўйинлари айниқса, ёшлар учун айни муддао. Умуман, тактик, жисмоний ва руҳий жиҳатдан тайёргарликни кучайтиришимиз керак. Умид қиламанки, йил якунига қадар Осиё чемпионатига ҳар томонлама тайёр бўламиз. Мураббийимизнинг малакасига шубҳа қилиш ноўрин. Унинг қўл остида ниҳоят, жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишонаман.

- Мендез маълум муддатли танаффусдан сўнг яна Ўзбекистонга қайтди. Унинг кучли мутахассис эканлиги ўтган йили Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида исботланганди. Яъни қўл остидаги Таиланд клуби Осиё чемпиони бўлди. Айтингчи, аввал ишлаган даври билан таққослаганда, ҳозир терма жамоамизда қандай ўзгаришларга қўл урмоқда?

- Испаниялик мутахассис билан ишлаш нафақат мен, балки терма жамоамизнинг ҳар бир аъзосига ёқяпти. Ўз ишининг чинакам профессионали эканлиги ўтказаётган машғулотларидан билинади. Тезликка эътибор беришимиз кераклигини уқтиряпти. Умуман, ранг-барангликни ёқтиради. Шунга яраша, ўйинлар чоғи кутилмаган қарорлар қабул қилишимиз лозимлигини тез-тез талаб этади.

- Ўтган мавсум «Ардус» учун ҳам ижобий, ҳам салбий натижа билан якунланди...

- Ҳа, мавсумни «Олтин дубль» соҳиби сифатида якунлашни мақсад қилгандик. Лекин бу ниятимиз тўкис амалга ошмади. Ўзбекистон кубоги финалида асосий рақибимиз «Олмалиқ»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этдик. Ўйин жуда қизиқарли кечди. Айтайлик, сўнгги, аниқроғи, 39-дақиқада ҳам томонлар биттадан гол уришди. Аммо мамлакат чемпионлигини айнан «Олмалиқ»қа бой бердик. Аслида 3та ўйиндан иборат финални ғалаба билан бошлагандик. Лекин кейинги 2та учрашувларда рақибга имкониятни бой бериб қўйдик. Айниқса, сўнгги ўйиндаги мағлубият алам уйғотди. Шундай бўлсада, алоҳида таъкидлаш жоиз, бу таркибни ёшартириш йўлидан бораётган «Ардус» учун ёмон натижа эмас.

"ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 16:56, 02.07.2015. Ўқилди: 4242 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик