Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболимизда «янгиланиш» ва … «эскиланиш» даври

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Терма жамоамиз мураббийлар штабидаги маълуму-машҳур ўзгаришлардан кейин МТЖ атрофида «янгиликлар тасмаси» тиним билмай айлана кетди. Қизиғи шундаги, бу янгиликларнинг аксарияти кўпчилик мухлислар кутган воқеалардан иборат.

Ўтган ҳафтанинг охири, янги ҳафта аввалида терма жамоамиз бош мураббийи аввалига ОАВ вакиллари, кейин эса мухлислар билан учрашди. Бу учрашувлар албатта, ўз вақтида бўлди ва жуда ҳам зарур тадбирлар эди. Чунончи, кўпчилик ҳамкасбларимиз Самвел Бабаянни «Пахтакор» бош мураббийи сифатида яхши билишса-да, унинг янги, масъулиятли вазифада қандай сўзлашини кўриш, фикрлари билан танишиш, режаларидан бохабар бўлиш, барибир, қизиқ эди.

Якунда маълум бўлдики, мутахассиснинг ўзини тутишида ортиқча ўзгаришлар йўқ: олдингидек сўзга чечан, ишда ҳаракатчан. Энг муҳими, у зиммасига юкланган вазифа қанчалик муҳим эканини тушуниб турибди. Жумладан, янги лавозимнинг илк кунлариданоқ барча билан бир ёқадан бош чиқариб ишламоқчи эканини рўйи-рост маълум қилди. Тўғри, бу ишни вазифага тайинланган ҳар қандай мутахассис қилиши мумкин. Лекин ҳамма ҳам ваъдасини бажаришга дарҳол киришавермайди. Бабаян эса киришди.

Биз бу билан Самвел Вячеславовични мақтамоқчи ёки жамоатчиликда унга нисбатан хайрихоҳлик уйғотишни мақсад қилмаяпмиз. Бизнинг вазифамиз - бўлиб ўтган воқеа-ҳодисага холис ёндошиш.

Энди Бабаяннинг ишга қандай киришганини баён қилсак. Энг асосийси, у МТЖ мухлислари ҳужум чизиғидан норози эканликларини инобатга олиб, Гейнрихни сафга қайтариш нияти борлигини айтди. Сашанинг термадаги даври ўтиб қолганини албатта, кўпчилигимиз жуда яхши биламиз. Лекин янги авлод футболчилари ичидан ҳеч бўлмаса, Гейнрих даражасидаги ёш, иштиёқи кучли ҳужумчи чиқмаса, нима қилиш керак? Миржалол Қосимов нега Гейнрих билан алоқаларини яхшилай олмагани бизга аён эмас-у, аммо у Сашанинг термадаги ўрнини босиши лозим бўлган форвардни кўп қидирди-ю, аммо топишнинг иложи бўлмади. Ҳозирги кунда МТЖ биргина Игорь Сергеевга суяниб қолгани барчага яхши маълум. Агар кайфияти яхши бўлса, жамоани руҳлантириш, йўқ жойдан гол топиш борасида Гейнрихга етадиган футболчи йўқ, футболимизда. Вадим Абрамов ўз вақтида Сашанинг «тилини топа» олганди. Саша ўшанда ҳам «фахрий» саналарди, ҳозир ҳам шундай. Лекин у МТЖга албатта, наф келтира олишига ҳалиям кўпчилик ишонади. Шунинг учун душанба куни Гейнрихнинг термага яна жалб қилиниши ҳақидаги хабар пайдо бўлганида, қувонмаганлардан қувонганлар сони кўпроқ бўлди.

Кейин эса шу пайтгача мураббийлар назаридан четда қолиб кетган Вагиз Галиуллиннинг номзоди ҳақида фикрлар янгради. Замонавий футболда тезкор вингерларсиз натижага эришиш мушкул экани барчага аён. Ахир Галиуллин бекорга Россия премьер-лигасида юрмагандир, деган фикрлар кўп айтилганига қарамай, Вагиз Қосимов даврида йиғинлардан ва ўйин­лардан четда қолди. Ким билади дейсиз, унинг таркибга қайтарилиши қанотларни бемалол тасарруф қилиб юрган Рашидов ва Турсуновларнинг «уйғонишига» сабаб бўлса?! Юқоридаги икки футболчи борасидаги қарор МТЖда янгиланишдан кўра кўпроқ «эскиланиш»га ўхшаб кетади. Аммо ЖЧ-2018 саралашидаги илк ўйиндан кейин бизнинг аҳволимиз ҳавасга арзимаслигини инобатга олсак, янги жамоа ўзагини шакллантириш учун эса (ҳар галгидек) вақт йўқлигини назарда тутсак, Бабаян бу «эскиланиш»лар билан бир йўла икки қуённи пойламоқчи бўлаётганини тушуниб олишимиз қийин бўлмайди. Яъни, у таниш чеҳраларни ёрдамга чорлаб ҳам мухлислар кўнглини олмоқчи, ҳам терма учун «бегона» ёхуд «янги» бўлмаган бу футболчилар билан ўзи истаган натижага эришмоқчи. Агар Бабаян саралашнинг дастлабки босқичида керакли натижага эриша олса, унда янги лойиҳа ёки мақсадларни амалга ошириш учун вақт имконияти пайдо бўлади.

Бизга қолса, мураббий йиғинлар давомида нисбатан кучлироқ хориж чемпионатларида тўп сураётган аксарият ҳамюртларимизни бирма-бир кўрикка чақириб, уларнинг имкониятлари билан яқиндан танишиб олгани маъқул. Зеро, иқтидори бор мутахассис бир-икки назоратдан кейиноқ футболчи ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиб, унинг хизматларидан келгусида ҳам фойдаланади ёхуд унинг номзодини дарҳол инкор қилади. Мураббий аслида шундай бўлиши лозим.

Қани кўрайликчи, Самвел Бабаян қайси йўлдан борар экан?! Муҳими, унинг «эски» янгиликлари биз учун хайрли келса, бўлгани. 

Аббосбек, "ИнтерСПОРТ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:24, 04.07.2015. Ўқилди: 4456 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик