Италиянинг сўнгги йилларда бир оз муваффақиятсизликка учраган икки клуби ёзги трансферлар бозорида анча фаол.
Италия Футбол Федерацияси раҳбари Карло Тавеккьо клубларни молиявий мувозанатга амал қилишга чақирмоқда чунки иккала клуб ҳам ЕЧЛда ўйнаб даромад қилишмаган ва келаси мавсум Еврокубокларсиз қолишлари мумкин.
“Милан” клуб акцияларининг инвесторлар томонидан сотиб олингани сабаб Карлос Бакка ва Луис Адрианони имзолаганди. “Интер” эса трансфер бозорларининг энг фаол харидорларидан: Роберто Манчини мураббийлигидаги клуб Кондогбия, Мурильо, Миранда ва Монтойяни қўшиб олиб улгурди.
Бакка ва Кондогбия ҳозирча клубларнинг энг қиммат харидлари: ҳар бири учун 30 миллион еврога яқин маблағ сарф этилди.
“Мен “Интер” ва “Милан”нинг инвестицияларидан хавотирдаман. Клубларнинг молиявий аҳволи сарфлар борасидаги чегарани босиб ўтмасликни таъминлай олиши лозим. Ўйлашимча улар бу ишни уддалаймиз деб ҳисоблашаяпти”.
“Клублар мутассаддилари билан бу борада суҳбатлашдик ва ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламиз” — дея Тавеккьо сўзларини келтиради Football.ua.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).