Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Soccer club» кўрсатувини қачон кўришади?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сўнгги пайтлар тез-тез тан­қидларга учраётган «Спорт» телеканалида Soccer club, деб номланувчи янги кўрсатув иш бошлаганидан буён маълум муддат ўтди. Ҳар ой якунида эфирга узатилаётган кўрсатув ўзбек футболидаги камчилик ва муаммолар таҳлилига бағишланади. Европадаги кучли бешлик чемпионатларини томоша қилмай қўйганимизга анча бўлди. Олий лиганинг ҳам асосан пойтахтда ўтказиладиган ўйинлари трансляция қилинмоқда. Шундай паллада Soccer clubга асос солиниши ранжиган қалбларни бироз юпатгандек, гўё.

Бошқа кўрсатувлардан фарқли ўлароқ,  Soccer clubда жиддий муаммолар кўтарилмоқда. Ёш ва ғайратли журналист Диёр Имомхўжаевнинг бу борадаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга сазовор. Масалан, кўрсатувнинг ўтган ой якунларига бағишланган сонида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иштироки таҳлил қилинди. Хато ва камчиликлар очиқ-ойдин баён этилди. Айниқса, журналист Бахтиёр Шириновнинг ўзбек футболидаги «ёш суриш» иллати ҳақида айтган гаплари мухлисларда ёрқин таассурот қолдирди. Тан олайлик, бундай муаммоларни ошкора намойиш этишга ҳамма ҳам журъат этолмайди. Soccer club эса буни уддаламоқда! Шу сабабли тезда мухлислар кўнглидан жой олди.

Албатта, бундай кўрсатувларнинг кўпайгани яхши. Кучли тарғибот, таҳлил ва мулоҳаза йўқ жойда футбол ривожланармиди? Масалан, Европада миллионлар ўйини аллақачон шоу-бизнеснинг бир бўлагига айланиб улгурган. Айниқса, юлдуз футболчиларнинг бу борада ошиғи олчи: кундалик турмуш тарзи, тановул қилинадиган маҳсулотлар, кийиладиган либослар бренди - мухлислар буларнинг баридан хабардор бўлишни исташади. «Кўҳна қитъа» матбуотининг танқидларга ёндашуви ҳақидаку гапириш шарт эмас. Асосийси, ОАВда кўтариладиган ҳар қандай муаммо беэътибор қолиб кетмайди. Мутасадди шахслар томонидан дарҳол муносабат билдирилади. Мабодо танқиднинг асоссиз экани аниқланса, қоидага мувофиқ раддия берилади. Европа футболининг ривожланишида бу ҳам муҳим омиллардан саналади.

Хўш, бизда-чи? Футболимиз ривожи йўлида маҳаллий ОАВ ҳамда футбол ташкилотларининг қарашлари муштаракми? Келинг, шу ҳақда ҳам икки оғиз суҳбатлашсак.

Тўғрисини айтамиз, бу саволга дабдурустдан жавоб бериш мушкул. Бинобарин, шу вақтга қадар қанчадан-қанча муаммолар кўтарилмадими? Аммо танқидларга ҳар доим ҳам жавоб олинавермади. Эсимда, ўтган йили Келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси танқид қилинганида, Аҳрол Иноятов ўз хонасида журналистлар билан суҳбат уюштирганди. Дарвоқе, ўшанда тажрибали мутахассис ижобий ўзгаришлар борасида ваъдалар берганди. Орадан маълум вақт ўтди, ўзгаришлар ҳақида эса аниқ фикр билдириш қийин. Олий лигада келишилган ўйинларга барҳам берилди, чоғи, қўмита фаолияти тилга олинмаяпти. Ҳа майли, мавзудан четлашмаган ҳолда, қўмита ишини назорат қилувчилар ихтиёрига топшира қолайлик.

Юртимизда футбол билан боғлиқ муаммоларни кўтариб чиқаётган ОАВ сони аста-секин ортмоқда. Soccer club кўрсатувининг фаолияти фикримизга яққол далил. Ҳозир деярли барча интернет ва босма нашрларда бир қатор танқидий мақолалар мунтазам чоп этилмоқда. Хусусан, InterFutbol газетаси саҳифаларида турли мавзуларга доир  мулоҳазали мақолалар бисёр. Илгари муаммоларни кўтариб чиқиш муаммо туғдирарди. Эндиликда бош-қа соҳалар қатори спорт журналис­тикаси ҳам олға қадам ташлаяпти. Футболимизда рўй бераётган хато ва камчиликлар ўз вақтида аниқланиб, баён этилмоқда. Бироқ...

Юқорида Европа мисолида ОАВ ходимларининг ўрнига алоҳида тўхталдик. Ҳар қандай фикр-мулоҳаза эътиборсиз қолмаётгани тўғрисида сўз юритдик. Мазкур тажрибани юртимизда ҳам қўллаш вақти келмадимикан? Нима, журналистнинг танқидларга ўз вақтида тегишли жавоб олишга ҳаққи йўқми?

Олий лига тақвими танқид қилинади - ПФЛ жим. Терма жамоаларнинг тайёргарлик жараёни қалам остига олинади - ТЖМ жим. Энди ўзингиз ўйланг, шундай шароитда футболни ривожлантириш мумкинми? Бу ёқда жон куйдириб ёзсанг, кўрсатув тайёрласанг-у, мутасаддиларнинг «Кўзим кўр, қулоғим кар» қабилида  муносабат билдиришлари мақсадга мувофиқмикан?

Шу ўринда мақолани бир мисол билан якунласак. Бир вақтлари ўзим ўқиган мактабда она тили ва адабиётдан дарс берадиган ўқитувчимиз бўлар эди. Дарс­ларнинг қизиқарли ўтишига катта эътибор қаратарди. Аммо шу инсон анча вақт ишлагач, нафақага чиқишни кутиб ўтирмай, мактабдан кетиб қолди. Сўрасам «Ёшим ўтгани сари аввалги иштиёқим қолмаяпти. Дарсларни апил-тапил, хўжакўрсинга ўтаётганимни сезиб қолдим. Бунақа ишлаб, болаларнинг умрига завол бўлиб нима қилдим, ундан кўра кетганим яхши эмасми? Ўрнимга бошқа ғайратлироқ ўқитувчи келар», - деди. Ваҳоланки, ўша домламиз дарсларни ажойиб тарзда ўтар, кўпчиликда адабиётга нисбатан меҳр уйғотган эди. Аммо виждон қурғур қийнаса, ёмон экан, ўз ишидан кўнгли тўлмай, мактабни ташлаб кетди.

Футболимиздаги баъзи «эшитмайдиган ва кўрмайдиган» мутасаддиларда ҳам ўша виждондан озгина бўлганида борми...

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:58, 10.07.2015. Ўқилди: 4817 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик