Бугун 7 февраль, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 07.02.2026 00:45
      • Верона
      • 0:0
      • Пиза
      • 07.02.2026 22:00
      • Женоа
      • -:-
      • Наполи
      • 08.02.2026 00:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Торино
      • 08.02.2026 16:30
      • Болонья
      • -:-
      • Парма
      • 08.02.2026 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Удинезе
      • 08.02.2026 22:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Интер
      • 07.02.2026 01:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Ноттингем Форест
      • 07.02.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:0
      • Тоттенхэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 07.02.2026 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Сандерленд
      • 07.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 07.02.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Челси
      • 07.02.2026 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брентфорд
      • 08.02.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 08.02.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 07.02.2026 01:00
      • Сельта
      • 1:2
      • Осасуна
      • 07.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 07.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 07.02.2026 22:30
      • Севилья
      • -:-
      • Жирона
      • 08.02.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Эльче
      • 08.02.2026 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Хетафе
      • 08.02.2026 20:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Леванте
      • 08.02.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Бетис
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 07.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • -:-
      • Эрон

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6769]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3298]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2903]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2383]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2362]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1952]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1902]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1894]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1878]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1858]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [22]

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби тўлиқ таркиби билан истеъфога чиқарилди [16]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [11]

Мбаппе 5,9 млн евро миқдоридаги қарзи учун "ПСЖ" офисига суд ижрочиларини юборди [10]

“Андижон” катта жамоага айланиб бўлган, бу ерга совринларни ютишга келдим” - Маҳмуд Маҳамаджонов билан интервью [10]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [9]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [9]

СПЛ. Роналдусиз "Ан-Наср" "Ал-Иттиҳод"ни таслим қилди [8]

Месси - Goal талқини бўйича МЛСнинг энг яхши футболчиси [6]

"Барселона" Суперлига лойиҳасидан расман чиқди [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 23 55
2 Милан 23 50
3 Наполи 23 46
4 Ювентус 23 45
5 Рома 23 43
6 Комо 23 41
7 Аталанта 23 36
8 Лацио 23 32
9 Удинезе 23 32
10 Болонья 23 30
11 Сассуоло 23 29
12 Кальяри 23 28
13 Торино 23 26
14 Женоа 23 23
15 Кремонезе 23 23
16 Парма 23 23
17 Лечче 23 18
18 Фиорентина 23 17
19 Пиза 24 15
20 Верона 24 15

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Верона 0-0 Пиза

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

07/02 22:00 Женоа - Наполи
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
19/02 00:45 Милан - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Биз билган ва билмаган легионерлар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Ютуқлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Легионер футболчиларнинг сони кўпайгани терма жамоаларнинг ўсишига хизмат қилади. Бугунги кунда Одил Аҳмедов, Санжар Турсунов, Сервер Жепаров сингри маҳоратли футболчиларимиз хорижнинг кучли жамоаларида тўп суришмоқда. Албатта, кучли мамлакат чемпионатларида ўйнаган ҳамюртларимизнинг сони ортгани ўзбек футболининг ривожига улкан ҳисса қўшган бўлишади. Яна шундай ўйинчиларимиз борки, улар миллий биринчилиги кучли бўлмаса-да, юртимиз шарафини ҳимоя қилган ҳолда ўзбек футболининг довруғини кенгайтиришмоқда. Қуйида турли экзотик мамлакатлар футболида ўйнаётган футболчиларимиз борасида сўз юритамиз. 

Алишер Аҳмедов (“ Радиант ” , Мальдив ороллари) 

Ушбу дарвозабон сўнгги маротаба 2012 йилги мавсумда миллий чемпионатимизда тўп сурганди. Шундан бери эса Аҳмедов фаолиятини бошқа мамлакат биринчиликларида давом эттириб келяпти. Хусусан дарвозабон 2013 йилдан то 2014 йилнинг охирига қадар Қозоғистон чемпионатида тўп сурган бўлса, жорий йил бошидаг эса Мальдив оролларига йўл олди. У ерда Аҳмедов «Радиант» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Шу ўринда айтиш керакки, Мальдив ороллари олий дивизионида 8та жамоа қатнашади ҳамда мусобақа тўрт даврадан иборатлигини ҳам айтиш керак. «Радиант» клуби амалдаги мамлакат чемпиони ҳисобланади. Бу йил эса клуб ОФК Кубогида қатнашди. Афсуски, ҳамюртимизнинг мана шу мусобақада жамоаси билан иштироки омадсиз келди ва улар гуруҳда қолиб кетишди. Шунга қарамай, жиззахлик дарвозабон клубнинг асосий дарвозабони бўлиб, барча баҳсларда тўп сурмоқда. 

Артур Парванов (“Олой”, Қирғизистон) 

Яна бир дарвозабонимиз ҳозирги кунда Қирғизистон чемпионатида ўйнамоқда. Парванов бунгача мамлакатимизда тўп суриб, сўнгги жамоаси «Локомотив» ва «Оқ-тепа» клублари бўлганди. Мавсум бошида эса Парвановга «Олой» клубидан таклиф келиб тушди. Ҳозирги кунда эса Артур бишкек шаҳри жамоаси шарафини ҳимоя қиляпти. Боз устига бу жамоада Улуғбек Мўминов ҳам ўйнамоқда. Мўминов анчадан бери «Олой» сафида ўйнаб келмоқда. Умуман олганда, Қирғизистон чемпионатида бир қатор футболчиларимиз тўп суриб келишади. Бу анъанани дарвозабонларимиз ҳам давом эттириб келаётганлиги қувонарли холдир. Шуни қўшимча қиламизки, Парванов «Олой»нинг асосий дарвозабони ҳисобланади. Бунгача эса яна бир дарвозабонимиз Рустам Дадабоев биринчи рақамли кипер эди. Дадабоев эса 2015 йилнинг бошида эса «Оқ-тепа» клуби сафига келиб қўшилганди. 
   
Асрор Ғофуров (“ Манисаспор ” , Туркия) 

«Пахтакор» клуби тарбияланувчиси бўлган Асрор Ғофуровнинг йил бошида Туркия биринчи лигасига кетиб қолганлиги кўпчиликни диққатини ўзига қаратганди. Негаки, Ғофуров шу кунгача футболчи сифатида ўзини кўрсата олмаганди. Бироқ унинг Туркия биринчи лигаси иштирокчиси бўлган «Манисаспор» билан шартнома тузганлиги ажаблантирганди. Ярим ҳимоячи бўлган Ғофуров клуби сафида ўзини кўрсата олди. Доимий равишда майдонга тушиб келганлигини тилга олиш жоиз. Бироқ унинг клуби чемпионатда омадсизликга дуч келиб, Туркия иккинчи лигасига равона бўлди. Бунинг оқибатида ҳамюртимиз клуб билан амалдаги шартномасини бекор қилишга мажбур бўлди. Чунки Туркия иккинчи лигасида легионерлар хизмтидан фойдаланишга тақиқ қўйилган. Бунинг оқибатида Ғофуров жамоасиз қолиб кетди. Футболчининг берган баёнотига кўра, унга Туркиянинг бошқа бир клубларидан таклифлар бўляпти экан. 
  
Ҳусниддин Ғофуров (“ Явор ” , Сербия) 

Сербия чемпионатида тўп суриб келаётган Ҳусниддин Ғофуров учун йил омадли тарзда келди. Негаки, «Явор» таркибида мамлакат иккинчи лигасида тўп сурган ҳамюртимиз келгуси йилдан яна олий дивизионида ўйнайдиган бўлди. «Явор» бир йиллик танаффусдан сўнг яна кучлилар орасига қайтди. Мавсум давомида Ғофуров бир қатор голларни киритишни уддасидан чиқди ҳамда клубнинг олий дивизионига чиқишига ёрдам берди. Умуман, Ҳусниддин Ғофуровга мавсум арафасида юртимиз клубларидан ҳам таклифлар бўлганди. Бироқ футболчи юртимизга қайтишни истамаганди ва «Явор»га ёрдам беришини айтиб ўтганди. Буни қарангки, унинг бу клубдаги ишлари силлиқ кетмоқда. 
  
Фарҳод Тожиев ва Садриддин Абдуллаев (“ Т-ТИМ ” , Малайзия) 

«Локомотив» клубидан кетган икки нафар футболчи бугунги кунда Малайзия чемпионатида тўп сурмоқда. Малайзия футболида ўсиш секин-аста бўляпти. Бироқ у ерд молиявий томондан клубларнинг бақувват эканлигини кўрсатиш мумкин. Шу жиҳат ҳам айрим ўйинчиларимизнинг Малайзияга кетишига сабаб бўлмоқда. «Т-Тим» жамоасида ўйнётган бу йигитларимизнинг ишлари ҳам чакки эмас. улар ўз даражасида ўйнаб келишмоқда. Садриддин Абдуллаев ярим ҳимоячи бўлиб, асосан ҳужумчиларни тўп билан таъминласа, Тожиевларнинг кичиги эса гол киритиш борасида етакчи ҳисобланади. Бежизга уни Ўзбекистонлик Анри деб аташмайди. 
  
Даурен Эшбоев ( “ Махтаорол ” , Қозоғистон ) 

«Шўртан», «Қизилқум» ва «Сўғдиёна» клубларида тўп сурган ҳимоячи Даурен Эшбоев ўтган мавсумдан буён фаолиятини Қозоғистон биринчи лигасида давом эттирибк келяпти. Эшбоев «Махтаорол» шарафини ҳимоя этмоқда. Бу йил ушбу клуб Янгиер шаҳрида мавсумга тайёргарликни давом эттирди. Йиғин мобайнида бир қатор назорат учрашувларида қатнашди. Шу ўйинларда Эшбоев ўзида яхши таассурот қолдирганлиги билан ёдда қолди. Умуман олганда, «Махтаорол» клубида Рауф Инилеев ҳам ишлаганлигини кўпчиликга сир эмас. 
Қозоғистон биринчи лигасида бир қатор футболчиларимиз ўйнаб келишади. Павле Пуришкин, Жасур Нарзиқулов сингари ўйинчилримиз ҳам анча вақтдан бери қўшни мамлакатнинг қуйи дивизионида ватанимиз номида ҳаракат қилиб келишади. 
  
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 19:12, 11.07.2015. Ўқилди: 5734 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 13
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 8
4 Комо Анастасиос Дувикас 8
5 Ювентус Кенан Йылдыз 8
6 Верона Гифт Орбан 8
7 Милан Рафаэл Леау 7
8 Удинезе Кинан Дэвис 7
9 Интер Хакан Чалханоглу 7
10 Болонья Риккардо Орсолини 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.