Бартондан Видалгача ёҳуд безори футболчилар
Шундай футболчилар борки, улар майдонга чиқиб ўз маҳоратини кўрсатишади. Мухлисларнинг ёқимтойига айланиб боришади. Яна баъзилари эса нафақат майдонга чиқиб, ҳурмат қозонишади. Кейинчалик эса турли безори қилиқлари билан барчани ажаблантиради. Қуйида мана шундай безори бўлган футболчилар хусусида сўз юритамиз.
Жои Бартон (“КПР”)
Англияда ушбу футболчини жуда ёмон кўришади. Негаки, Бартонда инсонийлик ҳислатлари йўқ. Футболчи доимий равишда турли қинғирликларни содир қилишга одатланган. Хусусан майхолналарга кириб, ичиб олиб, жанжал қилади. Қиморхонада катта маблағларни сарфлаб юборади. Қолаверса, хотинбозлигигни ҳам айтиш мумкин. Бартон умуман олганда, ўзини тута олмайди. Шу сабабли ҳам бирорта клубда узоқ вақт ўйнай олмайди. Масалан, у ижтимоий тармоқларида ҳам юқори мансабдаги кишиларни ҳақорат қилишни ҳам канда қилмайдиганлар тоифасига киради.
Марио Балотелли (“Ливерпуль”)
Марио бироз бошқачароқдир. Унинг дунё қараши бироз ғалатироқ деса бўлади. Балотелли асосан кутилмаган воқеалларни содир этади. Машғулотларга кечикиб келади. Мураббийлар билан доимий равишда муштлашиш, ўринбосарлар жамоасидаги футболчиларга қарата, найза улоқтириш, шу сингари қинғирликлар айнан мазкур қаҳранонимизга тегишли бўлган ифлос иллатлар ҳисобланади. Боз устига футболчи бошқаларни ҳақорат қилишни ҳадисини олганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.
Артуро Видал (“Ювентус”)
Сўнгги йилларда Видалнинг ҳам турли қилиқлари тобора оммалашмоқда. Футболчининг қилган айбларини бирма-бир санаб ўтиш керак эмас. Лекин айримларини келтирмасликнинг ҳеч ҳам иложи йўқ. Масалан, автомобилни юқори тезликда бошқариш ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилиб қолиш, Видалга тегишли ҳисобланади. Бундан ташқари, шармандали видеоларни тарқатиш, машғулотларга эса кечикиб келиш сингари ҳодисалар ҳам чилилик футболчининг хоббисига айланган деса бўлади. Шу сабабли, ўтган йили “Ювентус” клуби футболчини 100 минг еврога жаримага солган эди. Шундай бўлса-да, Видалнинг ақли кирганича йўқ ва қинғирликларни давом эттирмоқда.
Даррен Бент ( “Брайтон”)
Бент иқтидорли ва тўпурар ҳужумчилар сирасига киради. Даррен гол сезиш қобиляти юқори даражада ҳисобланади. Шунга қарамай, у ҳам майда безориликларни канда қилмасликни ёқтиради. Мисол учун, футболчи ўтган йили тунги барда тўйганича ичиб олиб, ўзига ўхшаган хўрандалар билан роса муштлашган. Кейинчалик полиция маҳкамасига тушган қаҳрамонимиз жарима тўлаган тарзда, озодликга чиқди. Ижтимоий тармоқи орқали эса “Астон Вилла”нинг собиқ бош мураббийи Пол Ламбертни роса ҳақорат қилади. Сабаби шуки, Бент айнан Ламберт орқали бирмингемликлар сафини тарк этган эди. Бунинг натижасида, Пол Бентни судга беради. Суд эса Даррендан яна жарима ундиради. “Тилга эрк бериш” яхши эмаслигини Даррен Бент ҳамон тушунганича йўқ.
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади.
Манба: Sports.uz
Киритилди: 21:51, 13.07.2015. Ўқилди: 3679 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар