Бугун 17 ноябрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.11.2025

      05:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      06:05 Д/ф "Двенадцатый игрок".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      18:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      04:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.11.2025

      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 3.
      10:40 Армейский рукопашный бой. Кубок Победы в Москве.
      12:00 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      16:40 "Эволюция спорта".
      17:10 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:50 "Лица страны". Константин Крылов.
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      23:00 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 "Эволюция спорта".
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 2. Вечерняя сессия.
      03:10 "По ступеням пьедестала".
      03:25 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. УНИКС (Казань) - ЦСКА (Москва).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Константин Крылов.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. Денис Лебедев против Роя Джонса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1940 - 1945 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:55 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Спартак" (Кострома) - "Родина" (Москва). Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 305 в Перте, Австралия. Дрикус Дю Плесcи против Исраэля Адесаньи.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      16:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      17:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      20:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Женщины, мужчины.
      22:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      00:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      03:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Женщины, мужчины.
      04:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Денис Истомин: "Ғалаба мазасини таътиш учун тинимсиз машқ қилдим"

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Теннис
Рукн: Интервьюлар
A A A

15 июль куни SPORTS.uz таҳририятининг меҳмони Денис Истомин бўлди. Интервьюнинг биринчи қисмида Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ўзининг Ноттингем турнирида қозонган ғалабаси таассуротлари билан ўртоқлашди. Рейтинг тизимининг адолатсизлигидан шикоят қилиб, мавсум якунлари ва теннис истиқболлари тўғрисида сўзлаб берди.

 

– Хўш, гапни яхши, ёқимли нарсалардан бошласак. Ноттингемдан қандай таассуротлар билан қайтдингиз?

 

– Кўпдан бери кутилган ғалаба. Ўзингиз биласиз, яқин-яқингача АТР турнирларида ғалаба қозонмаган эдим. Бу ғалаба нашидасини ҳис қилиш учун узоқ йиллар тер тўкишим, оғир меҳнат қилишимга тўғри келди. Ҳозир жуда бахтлиман. Албатта, шу натижада тўхтаб қолишни хаёлимга ҳам келтираётганим йўқ.

 

– Финалга деярли курашсиз, қаршиликсиз чиққанингиз ҳал қилувчи ўйинда сизга ёрдам бердими?

 

Маълум маънода, ҳа (кулади). Аслида, мен шу вақт дам олиб ўтирганим йўқ. Багдатис курашдан бош тортиши билан бошқа кортга бориб, мустақил шуғуллана бошладим. Кейинроқ менга яна бир йигит қўшилиб, иккаламиз деярли тўлақонли учрашув ўтказдик. Менга бу жуда ёрдам берди, чунки баъзи усулларим устида ишлашим учун вақт бемалол эди. Ғалаба мазасини таътиш учун тинимсиз машқ қилдим

 

– Шундан сўнг Сиз Уимблдонда омадли иштирок этишингиз мумкин деган фикр пайдо бўлди…

 

– Одатда ана шундай қизғин кечган турнирлардан кейин Уимблдон каби юқори савияли мусобақага киришиш жуда оғир. Шахсан мен хаёлимни бир жойга жамлаб, муваффақиятли қатнашишим осон бўлмади. Биз, теннисчилар ҳам одаммиз ва баъзан чарчоқ организмдан кучлилик қилади. Уимблдонда менга спортча қаҳр, ғазаб етишмади, йиғилиб қолган ҳорғинлик ўз ўйинимни кўрсатишимга йўл қўймади. Рақиб эса ҳамиша ҳолатингни сезиб туради ва бунинг учун сени жазолайди. Альберт Рамос ҳаммасини тўғри бажарди. Ҳа, ўт унинг севимли қопламаси эмас, аммо у малакали теннисчи ва ҳар қандай қопламада ҳам имкониятини қўлдан бермасликка ҳаракат қилади.

 

– Йилнинг биринчи ярмидаги қатнашувларингизни қандай баҳолаган бўлардингиз?

 

– Умуман олганда, қониқарсиз деб. Ўтган йилнинг охирларида жиддий жароҳат олдим – орқа сонимнинг пайи узилиб кетди. Даволанишимга тўғри келиб, аввалги формамни тиклаб олишга эса вақт етишмади. Мавсумнинг бошланиши анча омадсиз чиқди: Бердихга Дохада, Кукушкинга Сиднейда ютқизиб қўйдим. Австралия очиқ чемпионатида яна “севимли” Сеппи билан учрашиб, унга беш сетда ютқизиб қўйдим. Умуман олганда, Андреас билан йўлларимиз тез-тез кесишиб, ўзаро тахминан саккиз марта ўйнаганмиз ва кўпинча учрашув тақдири бешинчи сетда ҳал бўлади. Шундан сўнг Монпельега бориб, бирор кун шуғулланганимдан сўнг қирқ даража иситма билан ётиб қолдим. Уч кун даволанишга мажбур бўлганимга қарамай, қандайдир мўъжиза рўй бериб, турнирнинг иккинчи даврасига чиқдим. Менга тақдир кулиб боқиб, Малику Жазирий жароҳати туфайли учрашувимизни озирига етказа олмади. Бироз дам олиб, иккинчи раундда исроиллик Дуду Села устидан ғалаба қозондим. Чоракфиналда француз Ришар Гаскега мағлуб бўлдим.

 

Старт, тўғрисини айтганда, жуда омадсиз бўлди. Кўпалб жароҳатлар, касалликларга ҳар қадамда дуч келдим. Менимча, буни тақдирнинг қора кунлари деб айтиш мумкин – спортчи ҳаётида бундай нарсалар бўлиб туради. Албатта, мен вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдим, аммо ҳолатим бунга унча йўл қўймади.

 

 

– Грунтдаги мавсум ҳам сиз учун яхши келди деб айтиш қийин …

 

– Тўғри. Франция очиқ чемпионатига қадар мен грунтда бир неча учрашув ўтказдим. Улар мен учун муваффақиятли бўлди деб айтолмайман – чунки иккинчи даврадан нарига ўтолмадим, аммо бу туфайли унчалик қайғурганим йўқ. Roland Garros нинг биринчи даврасида Киргиосга мағлуб бўлдим. Шундан сўнг майсадаги турнирлар бошланди. Мен аввал Хертогенбосда, сўнг Лондонда қатнашдим. Ҳеч нима бундан далолат бермаса ҳам, аммо бирданига Ноттингемдаги мусобақада омад менга кулиб боқди. Тўғрисини айтганда, мен ўзимдан бу каби натижа кутмаган эдим. Кутилмаганда турнирни жуда юқори савияда ўтказдим. Аввалбошдан Ноттингем турнири Уимблдонга тайёргарлик босқичи сифатида қаралган эди, аммо аслида эса…

 

– Келинг, энди бир оғиз Киргиос тўғрисида гаплашайлик. Унинг истиқболларини қандай баҳолайсиз?

 

– Ник – анча юқори савияли теннисчи. У жуда ёш бўлишига қарамай, анчагина катта турнир тажрибасига эга. У энг кучли ўйинчилар устидан ҳам ғалабаларга эришган – демак, кортда уларга қарши чиққанида “оёқлари қалтирамайди”, бу жуда муҳим. Баъзи ёш теннисчилар биринчи ўнлик теннисчилари билан ўйнаганида ўзларини йўқотиб қўядилар. Киргиосда эса бундай муаммо йўқ, у фаворитларга қарши ҳам ўзининг доимий ўйинини кўрсатади. Фақат унинг ахлоқи, ғалатироқ қилиқ ва гаплари бироз ўйлантиради кишини. Албатта, теннис – ўзига хос шоу, мен буни тушунаман. Нафақат теннисда ўз ўйини, балки ундан ташқарида ҳам ғаройиб қилиқлари, ахлоқи билан эътиборни жалб қилишга ҳаракат қиладиган йигитлар бўлиши керак. Ник – твиттер юлдузи, журналистлар ёқимтойи. У баъзида узундан-узоқ гапларни топиб гапирадими, билмайман. Ҳеч қиси йўқ, йигит ҳали ёш, балки тез орада ақли кириб қолар.

 

– Унинг акси Борна Чорич экспертлар фикрига кўра, истиқболи порлоқ теннисчи. Бу фикрга қўшиласизми?

 

– Ҳа, сиз ҳақсиз – мутлақ Никнинг акси (кулади). Мен бу йили Чоричга қарши ўйнадим, учрашувда унинг қўли баланд келди. Марселда биз яна учрашиб, яна ютуқ унда кетди. Ёмон ўйинчи эмас, у янада яхшироқ ўйин кўрсатишга интилаётгани кўриниб турибди. У ўз устида кўп ишлаб, кўникмаларини тараққий эттирмоқда. У Киргиосдан бироз фарқли ўйин кўрсатади – Борна ҳимоявий теннис ўйнаса, Ник тажовузкор теннисни маъқул кўради. Хорват ва австралиялик бу икки ёш теннисчининг истиқболи ҳақиқатда ҳам ёмон эмас. Улар АТР рейтингининг топ-50 идан жой олишган, бу улар имкониятининг чегараси деб айтолмайман. Бу теннисчилар жаҳон теннисининг келажаги деб айтаман.

 

– Сўнгги ўн йил ичида теннис бирон-бир жиддий ўзгаришларга учрамади. Барча етакчилар ҳамон ўз ўринларида. Сизнингча, бу нима билан боғлиқ?

 

– Ҳа, ўзгаришлар деярли йўқ. Фақат Кеи Нишикори ўнталикдан жой олди, яна Милош Раонични кўрсатишимиз мумкин. Нега шундай бўлди? Рейтинг тизими етакчи теннисчилар ўз жойини сақлаб қолишларини мўлжаллаб қурилган. Улар «Катта дубулға» турнирларида яхши қатнашсалар, бас, муваффақият чўнтакда деяверинг. Масалан, мени олайлик. Ноттингемдаги ғалабам учун 250 очко олган бўлсам, Уимблдонни ютиб олган Жокович эса 2000 очко жамлади. Шундай қилиб, агар мен Новакка етиб олишни истасам, ана шундай турнирлардан ўнтасини ютиб олишим, ёки “мэйджорларда” омадли иштирок этишим керак бўлади. Буларнинг бари жуда қийин, албатта. Ҳозирги очко йиғиш тизими иккинчи эшелон теннисчиларининг жаҳон рейтингининг топ-20, топ-30 сига киришлари жуда ҳам қийин.

 

–Жаҳон теннисида бу мавсум сизнингча қай тарзда якунланади?

 

– Федерер бу йили Жоковичга етиб олмаса керак. Новак мавсумни биринчи ўринда тугатиб, Роджер эса иккинчи бўлади. Учинчи ўрин учун қизғин кураш кетади. Вавринка ва Маррей – осонлик билан бой берадиган йигитлардан эмас. Жокович ҳозир жуда мунтазам ўйин кўрсатмоқда. Уимблдон финалидан унинг жисмонан Федерердан кучли эканлиги кўриниб турди. Швейцарияликнинг ёши ҳам анча катта, серб эса, аксинча, ўзининг энг гуллаган даврини бошидан кечирмоқда. Роджер яна қанча ўйнашини аниқ билмайманку, аммо бир-икки йил юксак савияда теннис кўрсата олса керак.

 

– Надалга нима бўлди?

 

– Бу спортчи кўплаб жуда жиддий жароҳатларни бошидан кечирди. Унинг нозик жрйи – тиззаси. У ўзи ҳам ҳеч қачон аввалгидек ўйнай олмаслигини айтган. Рафани ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта, аммо йил бўйи барқарор ўйин кўрсатишига ишониш қийин.

 

– Жаҳон теннисининг келажаги тўғрисида нима дея оласиз?

 

– Қийин савол. Ҳозир ҳамма нарса жуда тез ўзгари бўлинмаси кетяпти. Бугунги кунда тенниснинг юксак нуқтага чиққан даври, унга катта маблағ жойланмоқда. Агар шу кетишда давом этса, у молиявий таъминот борасида тез орада гольф, футбол ва бошқа спорт турлари билан рақобатлаша олади.

 

– Ўзбекистон ҳақида айтадиган бўлсак...

 

– Бизда теннис ҳамиша биринчи рақамли спорт турларидан бири бўлиб келган. Республикада теннис клублари, кортлар жуда кўп. Йил давомида анчагина қизиқарли турнирлар ташкил этилади. Ҳар бир мамлакат ҳам теннисни ривожлантиришга бунча эътибор қаратмайди. Бу маънода омадимиз чопган десак бўлади.

 

– Бизнинг ёш теннисчиларимиз тўғрисидаги фикрингиз?

 

– Иқтидорли теннисчиларимиз анчагина. Хусусан, Санжар Файзиев, Темур Исмоилов, Ниғмат Шофайзиев, Жўрабек Каримов ва бошқа йигитлар бор. Улар теннисдаги йўлини энди бошлашяпти. Афсуски, мен уларни кўп кўрмайман, шу сабабли ёшларнинг маҳоратини холис баҳолашим қийин. Натижаларни интернетдан кузатиб, уларга ишқибозлик қиламан. Болаларнинг имкониятлари анча кенг. Масалан, Жўрабек, бу йили ёшлар ўртасидаги Australian Open нинг ярим финалигача етиб борди. Буларнинг бари, яхши, албатта, аммо у яна ҳам каттароқ ютуқларга эришиш учун ўз устида ҳали кўп ишлаши керак. Ёшлар турнирлари катталар турниридан кўп жиҳатдан фарқ қилишини ҳаммамиз яхши биламиз. Уларнинг психологияси бошқача.

 

– Қизларимиз ҳақида нима дея оласиз?

 

– Бу саволни менга бериш керак эмас (жилмаяди). Мен шахсан фақат Нигина Абдураимова, Сабина Шарипова ва Оқгул Омонмуродовалар билан танишман. Оқгул сўнгги пайтда соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли рейтинги тушиб кетиб, катта турнирларда кўринмай қолди. Яна кўтарилиши анча қийин, чунки ёши ҳам... Бироқ унинг яна ўзини кўрсатишига ишонаман. Ёш қизлар эса ҳали ўз устида кўп ишлаб, кўникмаларини такомиллаштириб бориши керак.

Мухтар Марданов суҳбатлашди

Манба: sports.uz
Киритилди: 22:41, 17.07.2015. Ўқилди: 4303 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.