Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [10316]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4652]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [3075]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2918]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2673]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [2376]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1981]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1616]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1491]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1460]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шартномалардаги кулгили бандлар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Шартнома - футболнинг ажралмас қисми, жамоа ва ўйинчи ўртасидаги муносабат келажагига таъсир ўтказувчи омил. Клублар янги ўйинчи билан расмий келишувга эришиш чоғи баъзан шартномага шу қадар ажобтовур бандлар киритишадики, уларни кўриб, юзингизга беихтиёр табассум югуради. L~Equipe сайти тўплаган маълумотлар бу гапларимизга яққол далил.

Меъёр - 20 дақиқа...

Майдонда маълум муддат ҳаракатланган футболчига мукофот ажратиш одатий ҳол: қоидага айланган шартга кўра, чемпионат ўйинларининг ярмидан кўпида иштирок этганларга қўшимча бонус берилади. Арсен Венгер 2012|2013 йиллар мавсумида 19 ёшли Алекс Окслейд-Чемберленни нуқул 70-дақиқадан сўнг майдонга туширишга одатланди. Мазкур қарор сирини Daily Mail газетаси кейинроқ фош қилди. Маълум бўлишича, футболчи билан тузилган келишувда ёш иқтидор эгасининг манфаати ҳам эътиборга олинган экан: «Алекс бирор баҳсда 20 дақиқадан кўп ўйнаса, «Арсенал» қўшимча 10 минг фунт тўлайди». Афтидан, «тўпчилар» уни захирада «ушлаб», маълум даражада пул тежашган, чоғи.

Вазнни сақла!

Футболчилар - оддий инсон. Улар орасида ҳам қандолат маҳсулотлари, ёғли ва хамирли таомлардан тийилмайдиганлари бисёр. Натижада чапдаст ўйинчи тез орада бесўнақай бақалоққа айланади-қолади. Заза Жанашия, Дмитрий Кудряшов, Эммануэль Эменике - булар ортиқча вазн туфайли янграган танқидлардан безор бўлганларнинг айримлари.

Англияда бу тоифа ўйинчига эҳтиёж сезишганига нима дейсиз? Нил Раддок 80-йиллар ўртасидан то янги минг йиллик ибтидосига қадар туманли диёрда фаолият юритган. Бу вақтда «Саутгемптон», «Тоттенхэм», «Ливерпуль» ҳамда «Вест Хэм» сингари клублар ҳимоя қўрғони унга ишониб топширилган. Иттифоқо, Раддокни ўз сафига қўшиб олган клублардан бири шартнома имзолаш чоғи «вазнни сақлаш муҳим»лиги тўғрисида талаб киритган экан.

Жароҳатланма, илтимос!

Эҳ, қанийди футбол жароҳатлардан холи бўлса. Афсуски, бунинг иложи йўқ-да. Акс ҳолда, айрим ўйинчилар «нозиклик синдроми»га чалинишмасди.

Шифокорни мунтазам зиёрат этишга кўниккан Абу Диаби сўнгги мавсумда «Арсенал»нинг атиги 2та ўйинида майдонга тушди. Мазкур ҳолатдан сергак тортган «тўпчилар» вазиятдан чиқишнинг осонгина йўлини ўйлаб топишди: шартномадаги янги бандга кўра, футболчига фақат ўйнаган вақти учун маош тўланиши белгиланди. Лондонликлар сафидаги 9 йиллик фаолияти давомида 49 марта турли даражада жароҳатга гирифтор бўлган Диаби ушбу таклифни рад этиб, озод қушга айланди.

Чиройли ўйнади, рақиб билан тўқнашди, оқибатда - лат еди! Мазкур кетма-кетлик Майкл Оуэнга хос таъриф. Бу футболчи фаолияти давомида турли жароҳатлардан ўзига хос коллекция тузган. «Манчестер Юнайтед» 2009 йили у билан шартнома тузиш чоғи мазкур ҳолатни назардан четда қолдирмади:«Қанча ўйнасанг, шунга яраша маош оласан!» Ушбу таклифни бажонидил қабул қилган Оуэн дастлабки мавсумнинг аксарият ўйинларида майдонга тушди, кейин эса шахсий статистикаси тескари кўриниш олди. Шунга қарамай, «қизил иблислар»нинг 2011 йилги муваффақиятларига шерик бўлди: бу унинг ҳаётидаги биринчи ва сўнгги Англия чемпионлиги эди.

Яна вазн ҳақида

Шартнома шартларига бу таҳлит ўзгаришлар киритиш спортнинг бошқа турларига ҳам бегона эмас. Юқорида вазн борасида Нил Раддокка қўйилган талаб ҳақида сўз юритилди. Шунга ўхшаш воқеа миллий баскетбол ассоциациясида ҳам рўй берган. «Сан-Антонио Спэрс» клуби ва франциялик Борис Диао ўртасида тузилган шартномада шундай банд бор:«Спортчининг вазни кейинги 3 йил мобайнида 115 килограммдан ошиб кетмаса, унга ярим миллион доллар мукофот берилади».

Мўйлов учун алоҳида соврин

Калифорниянинг «Окленд Атлетикс» бейсбол клуби хўжайини Чарльз Фринли реклама иштиёқманди. У 1972 йили қойилмақом ташаббус билан чиқди:«Мўйловини ўстирган ҳар бир ўйинчига 300 доллар, ўша мўйловни асалари мумида бураганларга қўшимча 100 доллар бераман».Қарабсизки, спортчилар XIX аср охиридаги жентльменларга ўхшаб қолишди. Фринли шунингдек, «Мўйловлар куни»га асос солди, натижада мўйловлиларда стадионга бепул кириш имконияти туғилди.

Нафсим менинг балодир...

Бейсбол - ғайриодатий воқеаларга бой спорт тури. Жумладан, 1986 йили «Хьюстон Астрос» сафида деб­ют қилиб, мавсумни ажойиб тарзда ўтказган Чарльз Керфелдга ажабтовурлик бегона эмас. Майдонда «бахт­ли» 37-рақамида ўйнаган Чарльз жамоа билан шартнома тузиш чоғи ўз талабини қўйиб, 37та идишда апельсин желе (суви)си ичишга рухсат олди. Афсуски, воқеа омадли якун топмади: унинг захира ўриндиғида гўшт еганлиги аниқлангач, жамоада қолиш имконияти кескин пасайиб кетди. Эҳ, нафс қурғур, не кўйларга солмайди кишини...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:15, 20.07.2015. Ўқилди: 7005 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик