Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги янги ўрни маълум бўлди [2448]

Роппа-роса 20 йил аввал "Барселона" "Реал"ни Мадридда "қон-қақшатганди" (видео) [2387]

"Барселона" Месси билан қанча пул ишлаб олиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди [2192]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [2188]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [2016]

Путин Украинадан ошиниб, футбол ҳакамлари ҳақида фикр билдирди [1820]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [1687]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [1614]

Шахмат. Тарихда илк марта! Жаҳон тожи учун талабгорлар мусобақасида Ўзбекистон вакили иштирок этади! [1563]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [1461]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [17]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [17]

"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ямал ҳаётини жиддий ўзгартирди [14]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [14]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [10]

Тибо Куртуа Ямал айтган гаплар ҳақида фикрини билдирди [9]

Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Насаф" ва яна бир ўйин бор [8]

"Реал" УЕФАдан 4,5 млрд евро ундириш мақсадида судга мурожаат қилди [8]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [7]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Алишер Шоғуломов: «Умид қиламан, танловда адашмадим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Олмалиқ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Шу кунларда пойтахт вилоятининг «Олмалиқ» жамоаси Тошкентда иккинчи давра баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда. Пайшанба куни футболчилар тиббий кўрикдан ўтишди ва машғулотлар ҳам бошланди. Жамоа олдига кучли тўртликдан жой олиш вазифаси қўйилганлиги айтилмоқда. Қисқаси, «Олмалиқ» ОЧЛда қатнашишни мақсад қилган. Шу йўлда маш-ғулотларга зўр бериляпти. Бундан ташқари, таркиб ҳам кучайтириляпти. Жумладан, давралар оралиғида жамоа таркибига истеъдодли ҳужумчи Алишер Шоғуломов қўшилди. Бундан бир неча ой илгари Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан шартномасини бекор қилган футболчи жамоасиз юрганди. 22 ёшли ҳужумчи билан йил охирига қадар битим тузилди. Таъкидлаш жоиз, «Олмалиқ» биринчи даврадан сўнг 28 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Биз яқинда жамоа машғулотларида бўлиб, унинг янги футболчиси - Алишер Шоғуломовдан алоҳида интервью олдик.

- Алишер, яқиндагина «Олмалиқ» билан шартнома туздингиз. Бу трансфер қандай амалга ошди?

- «Локомотив» билан шартномам бекор бўлганидан кейин маълум вақт футболдан четда юрдим. Бу орада олий лиганинг кўплаб жамоаларидан таклифлар тушди. Якунда ҳаммасини тарозига қўйиб, «Олмалиқ» вариантини танладим. Бунда «Оқ-тепа» клуби бош мураббийи Элдор Сакаев ҳам катта роль ўйнади. Элдор Усмоновичнинг ўзи мени «Олмалиқ» мураббийларига тавсия қилди. Ўз ўрнида унга миннатдорчилик билдираман. Хуллас, кўп ўтмай, «Олмалиқ» мураббийлари расман таклиф билан чиқишди ва тез орада трансфер масалаларини ҳал этдик. Ўзи аслида бу клубга йил бошидаёқ ўтишим керак эди. Лекин бир неча сабаблар билан ўтиш амалга ошмай қолганди. Мана, ният холис экан, барибир, «Олмалиқ» либосида ўйнайдиган бўлдим. Бундан жуда хурсандман.

- Билишимизча, сизга «Навбаҳор» ҳам жиддий қизиққан. Умуман, бош-қа клублар чорлови ҳақида нима дея оласиз?

- Яширмайман, олий лиганинг бир неча клубидан аниқ таклиф тушди. Улар орасида «Навбаҳор» ҳам бор эди. Лекин наманганликлар ўртага воситачи қўйиб чақиришди. Яъни жамоадан ҳеч ким тўғридан-тўғри ўзим билан гаплашмади. Шу боис, «Навбаҳор» таклифини кўриб чиқмадим. Қолган жамоаларни айтиш шарт эмас. Чунки бундан маъно йўқ. Зеро, айни пайт «Олмалиқ»нинг тўлақонли футболчисиман. Эндиги мақсадим билдирилган ишончни оқлаш, голларим билан жамоа ғалабаларига муносиб хисса қўшиш ва албатта, «Олмалиқ» мухлисларини хушнуд этиш.

- Ўзи умуман, «Локомотив»дан кетишингизга нима сабаб бўлди?

- Асосий сабаб - ўйин амалиёти олмаганим. Энг алам қиладиган жиҳати шундаки, ҳужум чизиғида мендан кучли футболчилар ўйнашди, дея олмайман. Ўзингиз ҳисоблаб кўринг, йил бошида «Локомотив» таркибига қўшилган ҳужумчилар неч-та гол уришди? Марат Бикмаевни бу рўйхатга қўшмаймиз. Марат ака чиндан ҳам, жуда тажрибали ҳужумчи. Унга ҳавас қиламан. Бу гапларим билан ҳеч кимни ёмонлаётганим, айблаётганим йўқ. Шунчаки, реал воқеликка ўз фикримни билдирдим. Балки ўша пайт ростдан ҳам, спорт формам бошқаларникидан пастроқ бўлгандир? Майли, барчаси ортда қолди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, айбни ўзимдан излайман.

- Вадим Абрамов индамай қўйиб юбордими?

- Вадим Карленович билан гаплашиб олдик. Қандай ҳолатга тушиб қолганимни тўғри тушунди ва кетишимга қаршилик қилмади. Захирада навбат кутиб ўтиргандан кўра, бошқа жамоада доимий ўйин амалиётига эга бўлишим яхши эканлигини айтди. Бу инсонга ҳурматим баланд. Ўз вақтида мени Ўзбекистон олимпия терма жамоасига таклиф қилганди. Хуллас, катта футболга кириб келишимда Абрамовнинг хизмати катта. Ўша пайт қанча эътирозларга қарамай, мени 1-лига клубидан терма жамоага чақирганди.

- «Локомотив»дан кетгач, маълум вақт ўйин амалиётисиз қолдингиз. Бу жисмоний тайёргарлигингизга салбий таъсир қилмадими?

- Албатта, бироз таъсири бор. Барибир, якка тартибда шуғулланиш ва жамоавий машғулотлар ўртасида фарқ бор. Қолаверса, энг муҳими - ўйин амалиёти. Тўғри, ўтган вақт мобайнида бекор юрмадим. Хусусан, «Оқ-тепа» жамоаси машғулотларида иштирок этдим. Ўйлайманки, тез орада аввалги спорт формамни тиклаб оламан. Олдинда бир ойча вақт бор. Йиғин доирасида ўтказиладиган назорат учрашувида ўйин амалиёти ҳосил қилиш имкониятига ҳам эгаман.

- Сизга 7-рақам ёқишини биламиз. «Олмалиқ»да нечанчи рақамни олдингиз?

- Ҳали танламадим. Лекин ниятим 71-рақамни олиш. Ёшлигимдан Криштиану Роналду ва Алессандро Дель Пьеронинг ўйинларига ҳавас қилганим таъсирими, 7-рақамга меҳрим баланд. Лекин мен истаган 7, 17, 27, 77-рақамлар банд экан.

- «Олмалиқ»да ҳам рақобат анча баланд. Бунга тайёрмисиз?

- Албатта. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Бунга тайёр турмаганимда, рақобатдан чўчиганимда, «Олмалиқ»қа ўтмасдим. Асосий таркиб ҳужумчиси бўлиш учун астойдил ҳаракат қиламан.

- Игорь Шквирин билан гаплашиб олдингизми?

- Ҳа, Игорь Анaтольевич ҳаммаси ўзимга боғлиқ эканлигини айтди. Унинг ва албатта, клуб раҳбарияти ишончини оқлаш учун бор кучимни бераман.

- «Олмалиқ» сиз учун янги жамоа бўлсада, ўзингизни ёлғиз ҳис қилмайсиз. Шундайми?

- Тўғри. Жамоада дўстларим кўп. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари мен учун жуда муҳим. Ёшликдан бирга ўсган дўстим - Никита Павленкони алоҳида таъкидлашим жоиз.

- Футболдан четда қолган пайт олий лига ўйинларини кузата туриб, унга қандай баҳо бердингиз?

- Ўйинлар қизиқарли кетяпти. Ўткинчиларини кўрмадим. Пешқадамлар ҳам, лигада ўз жойларини сақлаб қолиш учун курашаётган жамоалар ҳам кучли футбол намойиш этишяпти. Мана, мавсумни бироз омадсиз бошлаган «Локомотив» сўнгги турларни ўзига хос тарзда ўтказди. Айни пайт менга «Бунёдкор» ижросидаги футбол кўпроқ ёқяпти.

- Нима учун айнан «Бунёдкор»? Бунинг  ўзига яраша сабаби борми?

- Сабаби - Сергей Лушан. Бу мураббийга ҳурматим баланд. Унинг услубига гап йўқ. Қўрқмасдан ёшларга эътибор қаратади. Мамлакатимизда бундай мураббийлар кам. Сергей Иванович ёрдамида бир қатор ёшлар катта футболга кириб келишди. Янги Зеландияда ўтган жаҳон чемпионатида «Бунёдкор» тарбияланувчилари етакчи ролларни ўйнашди. Қани энди бошқа клублар ҳам Лушан сингари ўз ёшларига эътибор қаратишса. Афсуски, улар натижани ўйлаб, фахрий ўйинчилардан воз кеча олишмаяпти. Бунинг оқибатида қанча истеъдодларни йўқотяпмиз. Ҳа, «Бунёдкор»даги ёшлар мураббийлари қадрига етишлари керак.

- Иккинчи даврада «Бунёдкор» чемпионлик учун кураша олармикин? Ёки «олтин» масаласи яна «Локомотив» ва «Пахтакор» ўртасида ҳал бўладими?

- Ҳозирдан бир нарса дейиш қийин. Олдинда тўлиқ давра ўйинлари бор. Қайсидир жамоа ҳал қилувчи паллада чарчаб қолиши ва бунинг оқибатида муҳим очколарни бой бериши мумкин. Менимча, ҳали кутилмаган натижалар кўп қайд этилади.

- «Олмалиқ» эса ОЧЛ йўлланмалари учун курашади...

- Насиб қилса, клуб раҳбарияти ва мураббийларимиз ишончини оқлаб, олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз.

- Бунинг учун камида кучли тўртликка кириш керак. Ҳозирги «Олмалиқ» учун оғир вазифа эмасми?

- Яхши ният қилиб, мақсад сари интилсак, албатта, унга етишамиз. «Олмалиқ» талаб даражасида шаклланган жамоа. Таркибида тажрибали, вақтида миллий терма жамоада ўйнаган футболчилар ҳам бор.

- Лекин «Олмалиқ»нинг камчилиги шуки, кучли рақибларни мағлубиятга учратиб, ўртамиёналар билан ўйинларда қимматли очколарни бой беради...

- Энди бу камчиликка ҳам чек қўйиш вақти келди.

- Алишер, келишилган ўйинлар ҳақида кўп гапирилади. Сиз ҳеч шундай учрашувларга дуч келганмисиз, балки эшитгандирсиз?

- Тўғрисини айтаман, бундай жирканч ўйинларга гувоҳ бўлмаганман. Эшитсам ҳам, эшитмасликка олиб, ўтиб кетганман.

- Миллий терма жамоа мураббийлар штабида ўзгаришга қўл урилди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Балки шу мураббий жамоамизни жаҳон чемпионатига олиб чиқар. Самвел Бабаян жуда иқтидорли ва малакали. Буни «Пахтакор» жамоаси кўрсатаётган ўйинлар ва қайд этаётган натижалар кўрсатиб турибди. Бежиз жамоа ўтган йили мамлакат чемпиони бўлмади. Мана, жорий мавсум ҳам биринчи даврани пешқадам сифатида якунлади. Умуман, ЎФФ раҳбарияти уни шунчаки, бош мураббийликка тавсия қилмади. Энди қолганлар ҳам ишонч билдириб, Бабаянни бирдек  қўллаб-қувватлашлари керак. Ўз ўрнида, мен ҳам «Олмалиқ»даги ўйинларим орқали мураббийлар назарига тушишга ҳаракат қиламан.

- Олимпия термасига номзод футболчисиз. Бу жамоамизда ҳам ўзгариш қилинди.

- Олимпия жамоасига номзод бўлганим учун ҳам, жараённи кузатиб бораётгандим. Лекин очиғини айтаман, Виктор Жалиловни яхши билмайман.

- Наҳотки, ахир Виктор Романович...

- Очиғи, ўзим ҳам бундан уялиб кетяпман. Лекин бунинг ёмон томони бўлмаса керак. Шунчаки, ҳаётим ва фаолиятимда бу мураббий билан тўқнаш келмаганман. Фурсатдан фойдаланиб, Виктор Жалиловга олимпия жамоасидаги фаолиятида омад тилайман.

- Балки ўзингизни кўрсатсангиз, олимпия терма жамоасидан яна чақирув оларсиз? Ўшанда яқиндан танишардинглар...

- Насиб қилса (кулади).

- Алишер, келажакда қайси жамоада ўйнашни орзу қиласиз?

- Ҳозирча бу сир бўла қолсин. Орзумдаги жамоада ўйнаш эртами-кеч насиб қилишидан умидворман.

- Иккинчи даврадан нималар кут­япсиз?

- Аввало, кескинликни. Жамоалар ҳар бир очко учун курашишлари аниқ. Иккинчи давра баҳслари янада шиддатлироқ ўтса, ажабмас. Айниқса, чемпионлик учун кураш авжига чиқади.

- Энди ёшлигингизга қайтсак. Футбол билан ошно тутинишингизга ким сабабчи бўлган?

- Дадам. Ўзлари ҳам яхшигина ўйнаганлар. Лекин маълум сабабларга кўра, профессионал тарзда охиригача шуғулланмаганлар. Шунда орзуларини мен орқали амалга ошириш мақсадида ўзлари футбол мактабига етаклаб олиб борганлар.

- Демак, биринчи мухлисингиз - отангиз...

- Шундай. Ҳар бир ўйиндан кейин ҳаракатларимни муҳокама қиламиз. Койиб ҳам турадилар. Буни тўғри қабул қиламан. Футболнинг илк сир-асрорларини эса, «Оқ-тепа» жамоаси ёшлар таркибида мураббийлар - Дониёр Нортожиев ва Фарҳод Абдурасуловдан олганман. Ўша пайт 7 ёшда эдим. Профессионал фаолиятимдаги биринчи мураббийим - Александр Мочинов. Фурсатдан фойдаланиб, барча устозларимга миннатдорчилик билдираман.

"ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:41, 21.07.2015. Ўқилди: 5759 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.