Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • 2:3
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:0
      • Аталанта
      • 18.02.2026 22:45
      • Қорабоғ
      • 1:6
      • Ньюкасл
      • 19.02.2026 01:00
      • Олимпиакос
      • 0:2
      • Байер
      • 19.02.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:3
      • Атлетико
      • 19.02.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • 3:1
      • Интер
      • 18.02.2026 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 1:0
      • Аркадағ
      • 18.02.2026 23:15
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 1:0
      • Сепоҳон

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 15 8 10 33
2 Италия 9 5 12 26
3 АҚШ 7 11 6 24
4 Франция 6 8 4 18
5 Нидерландия 6 7 2 15
6 Швеция 6 6 3 15
7 Швейцария 6 4 3 13
8 Германия 5 8 8 21
9 Австрия 5 8 4 17
10 Япония 5 6 11 22
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Янгиланиш - янглишиш бўлмасинда!!!!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Янгиланиш - ҳар доим янги умидлар билан кечади. Айни вақтда ўзбек футболи худди шундай даврда турибди. Мухлислар тугул футболчилар-у мутахассислар ҳам янгилик кутиб яшамоқдалар. Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувига тайинлангач, ўзига хос бўлган ташкилотчилик ғайрати туфайли фаол иш бошлади ва мана шу умиднинг туғилишига сабабчи бўлди. Шу туфайли ҳамма янги кунни соғиниб яшамоқда. Олиб борилган иш самараси эса икки йилдан сўнг, ЖЧ саралаши якунлангач, аён бўлиши керак. Тан олиш лозим, агар ўзбек футболида муваффақиятли давр бошланиб, ниҳоят, узоқ кутилган мақсадга эришиладиган бўлса, бу ғалаба бир инсон - Самвел Бабаян номи билан боғланиши турган гап. Албатта, шундай бўлишини барчамиз истаймиз. Аммо шу ўринда бир мулоҳаза ҳам борки, уни  билдириб ўтишга изн берсангиз.

Агарда ўзбек футболи бир инсон туфайли юксалса, бу нечоғлик тўғри бўлар эди?

Бу саволнинг жавоби анча қийин. Чунки футболда бир нақл бор: ­«Ғолиблар­­­ муҳокама қилинмайди». Яъни, қандай ғалаба қозонишнинг фарқи йўқ, муҳими - натижа. Шу сабабли ҳам Моуриньо деганлари ҳар доим ардоқланади. Аммо бу кўтарилишнинг баҳоси қандай бўлади? Бу ҳақда ҳам ҳеч ўйлаб кўрганмизми? Моуриньодан кейин унинг жамоалари қанчалик сочилиб кетишини ҳаммамиз биламиз-ку. Келинг, шу ўринда терма жамоалар миқёсида ҳам мисоллар келтириб ўтсак.

Хитой терма жамоаси 2002 йилги жаҳон чемпионати саралашини кўтаринки руҳда ўтказган эди. Ўша йили хитойликларни тўхтатиб қолишнинг деярли имкони бўлмади. Сўнгги турда Ўзбекистондан учралган мағлубият эса (0:1) эслашга ҳам арзимайди, чунки ўша ўйин хитойликларга керак эмас эди. Улар жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қилиб улгурган ва Тошкентга иккинчи таркиб билан келгандилар. Шу боис, сўнгги дақиқаларда Николай Ширшовнинг ягона голи эвазига қўлга киритилган ўша ғалабадан мақтаниш эмас, уялиш керак. Агар Хитойга уч очко керак бўлганида, учрашув бошқача кечиши турган гап эди.

Аммо ўша йили Хитойнинг ширин эртаги ҳам узоққа бормади. Чунки унинг ғалабалари фақат бир инсон - Бора Милутинович номи билан боғлиқ бўлиб, ҳеч қандай пойдеворга эга эмас эди. Хитойликлар жаҳон чемпионатида шармандали натижа қайд этдилар ва ҳамон ўзларига кела олмаяптилар. Чунки Бора Милутиновичнинг бундан ортиғига қурби етмас эди.

Энди эътиборни Россия футболига қаратсак. Яхши биласиз, бу юрт терма жамоаси 2008 йилги Европа чемпионатида катта шов-шув кўтарди. Ўшанда ҳеч ким россияликларнинг мусобақа ярим финалига чиқишларини кутмаганди. Боз устига, ярим финал йўлланмаси Голландия термаси устидан қозонилган ёрқин ғалаба ҳисобига қўлга киритилди. Бу эса ғалаба баҳосини янада ошириб юборди. Муваффақиятлар замирида эса афсонавий мураббий Гус Хиддинк турарди. Гарчи Россия терма жамоаси ярим финалда Испаниядан йирик ҳисобда мағлубиятга учраса-да, мураббийнинг иши юксак баҳоланди ва россиялик мухлисларда келажакка ишонч пайдо бўлди.

Аммо бир кишининг қўлидан кўп нарса келмас экан. Ўша ғалабадан сўнг Россия терма жамоаси ҳам ўнгланмади ва кетма-кет муваффақиятсизликка учрай бошлади. «Хиддинкомания» тугагач, қарасаларки, «тешик тоғора» қаршисида қолиб кетишибди. Бу тоғорани на Дик Адвокаат ва на Фабио Капелло ямай олди.

Юқорида икки давлат мисолида бир кишига боғлиқ бўлган ғалаба узоққа чўзилмаслигини кўрдик. Хўш, бунинг боиси нимада? Келинг, ҳозир шуни кўриб чиқсак. Хитойда ҳам, Россияда ҳам ички биринчилик учун катта пул сарфланади ва кучли легионерлар таклиф этилади. Аммо бу тадбир футбол ривожидан кўра, заволига кўпроқ хизмат қилаётгандек. Ким билади дейсиз, балки бироз вақт ўтгач, самарасини кўрармиз. Аммо 15 йилдан буён кўринмаган натижа энди бўлишига ишониш ҳам қийин. Бир сўз билан айтганда, ҳар икки мамлакат ҳам пойдеворни мустаҳкамлашдан сўнг ганжу-безакка урғу бераётгандек.

Бизда вазият бошқача. Ўзбекистон чемпионатига кучли легионерлар таклиф этилмайди. Болалар футболига бўлган эътибор кучли. Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари ЖЧда мунтазам равишда иштирок этишмоқда. Аммо бу ишлар қай даражада етарли? Энди шу ҳақда ҳам ўйлаш фурсати етган бўлса керак.

Ёмон томони шундаки, иқтидорли ёшларимиз ўз тоифасида қай даражада умидли кўринмасин, катталар даражасига чиққач, йўқолиб қолишмоқда. Бунинг сабабини оддий одам билиши қийин. Мутахассислар олиб бораётган иш самараси эса ҳадеганда кўринмаяпти. Демак, ўзгаришлар вақти келган. Балки Европадан болалар мураббийлари таклиф этиш керакдир. Албатта, бу ўринда ҳамма гап маблағга бориб тақалади. Аммо ким айтди бизга катта маош оладиган, «қимматфуруш» мураббийлар керак, деб. Мана Ўзбекистон миллий терма жамоасига хориждан катта маош талаб қилмайдиган Деян Журжевич таклиф этилди. Шундай экан, Германия ёки Испаниядан уч-тўрт нафар мураббий таклиф этиб, уларнинг тажрибасини ўрганиш оғир бўлмаса керак. Пойдеворни яхшилаб мустаҳкамламасак, янгиланишлар даври янглишишларга уланиб кетмаслигига ким кафолат бера олади?

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:59, 21.07.2015. Ўқилди: 3613 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.