Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бўй-басти кичик “чарм тўп” усталари рейтинги

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жаҳон футболи тарихида жуссаси кичик бўлсада, кўрсатадиган қойилмақом ўйини орқали бутун дунёдаги футбол иҳлосмандлари қалбидан ўрин эгаллаган “чарм тўп” усталари сони кўпчиликни ташкил этади.
 
Одатда спортчиларнинг, айниқса, футболчиларнинг бақувват бўлишига гувоҳ бўламиз. Лекин бўй-басти кичик ижрочилар ҳам футбол майдонида йўқолиб қолишмайди. Қуйида ана шундай паст бўя эга, аммо футбол тарихида ўз номини қолдира олган ўйинчилар ТОП-7лигини тақдим этамиз.
 
7. Арчи ЖЕМИЛЛ (Шотландия), 165 см
e9419665b23504f5ad2e31e52655b69f.jpeg

Шотланд футболи тарихидаги энг машҳур номлардан бири саналадиган Арчи Жемилл ўз вақтида кўплаб футбол мухлисларининг ѐқимтойи эди. Англия премьер лигасида тўп сурган пайти Жемилл “Ноттингем Форест”нинг рақиблари юрагига ғул-ғула соларди. Атиги 165 см бўйга эга бўлган шотландиялик футболчи рейтингимизнинг 7-ўрнида.
 
6. Пьер ЛИТТБАРСКИ (Германия), 167 см
3675a1971c54c03344038af27316c0c2.jpg

Пьер Литтбарски – яқин ўтмишнинг моҳир футболчиларидан бири саналади.
“Кёльн” жамоси ва Германия терма жамоаси сафида кўрсатган ёрқин ўйинлари орқали машҳур бўлган ушбу ярим ҳимоячи майдонда ўзининг фаол ҳаракатлари ва яккакурашларда жуда фаол экани билан яққол ажралиб турарди. 1990 йилги мундиал қаҳрамонларидан бирининг бўйи 167 смни ташкил этгани ажабланарли.
 
5. Жанфранко ЗОЛА (Италия), 165 см
5e55fc8bb1b499175a981099bb05ca91.jpg

Жанфранко Золани ҳали ҳамон асл тиффозилар қумсаб эслашади. Зеро бўй-басти унчалик улкан бўлмаса ҳам рақиб ҳимоячиларини майдон бўйлаб “етаклаб” юришни қойиллатган ушбу ҳужумчи италян футболи тарихида ўз номини қолдира олган. Бақувват ҳимоячиларни бир неча сониялар ичида алдаб ўта олган Зола 165 см бўйга эга эди…
 
4. ЗИКО (Бразилия), 170 см
c280e5c4ab114fe2f42606f932c8124d.jpg

Жаҳон футболининг машҳур афсоналаридан бири Зико ҳам унча катта бўлмаган жуссага эга эди. Бразилиялик тўп сеҳргарининг кўрсатган ажойиб ўйинлари ҳозиргача кўпчилик томонидан тез-тез эслаб, ёдга олиб турилади.  170 см бўйи билан Зико амалга оширган ишларни ортиқча таърифлаб ўтириш шарт эмас, назимизда. Ҳа айтганча, Зико бир неча йил илгари Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига устоз қилганидан ҳам хабардор бўлсангиз керак…
 
3. Лионель МЕССИ (Аргентина), 170 см
bd263091d236753cc310341ce8239ea1.jpg

Ҳозирги кун футболининг икки тимсолидан бири Месси ҳам кичик бўй-бастга эга. Аргентиналик маҳоратли футболчи 170 см бўйи билан қандай ўйин намойиш қилишини бутун дунё билади. “Барса” етакчиси Лео Месси
“Реал” аъзоси Криштиану Роналду билан доимий рақобатда экани ҳеч кимга сир эмас. Аммо бизнинг рўйхатда португалиялик футболчига жой йўқ.  Бундан “қироллик клуби” мухлислари ҳафа бўлмасликлари керак. Зеро
Роналду жуссаси кичик футболчилар қаторига кирмайди. Месси эса паст бўй соҳиби бўлсада, ҳар қандай рақиб жамоа ҳимоя қўрғонини ёриб ўта олиши билан донг таратган.
 
2. Роберто КАРЛОС (Бразилия), 167 см
2a14a62a9ac5b7ae60acf62c90f1c8d0.jpg

Атиги 167 см. бўйга эга бўлган бўлсада, бутун дунё футбол ихлосмандлари қалбидан жой эгаллашга улгурган яқин ўтмишнинг энг моҳир футболчиларирдан бири – сўзсиз, Роберто Карлосдир. Карлос “қироллик клуби” сафида тўп сурган пайтлари ҳар қандай рақиб ҳимоясини ёриб ўтишда ва қарама-қарши томон дарвозасига зарба йўллашда доим фаоллиги билан ажралиб турарди. Айниқса, узоқ масофадан бериладиган жуда кучли
зарбалари Роберто Карлоснинг “ташриф қоғози”га айланганди. Кўпчилик эътироф этгаиндек, “пакана” Карлос жаҳондаги энг кучли зарба соҳиби саналарди.
 
1. Диего МАРАДОНА (Аргентина), 165 см
11b045754e581641cdde3bab722bb434.jpg

Юксак иқтидор соҳиби бўлган Марадонани ҳар бир футбол мухлиси яхши танийди. Хатто унинг ўйинларини кузатмаган ёш ишқибозлар ҳам ушбу номни кўп бор эшитишган. Бунга эса атиги 165 см бўйга эгалик қилган ушбу маҳоратли футболчининг юксак истеъдодга эга бўлгани сабабдир. Зеро  Марадонанинг паст бўйга эгалигини унинг тезкор ҳаракатлари “ёпиб”  кетарди. Жаҳон футболи тарихидаги энг зўр ижрочилардан бири Марадона бизнинг рейтингимизда 1-поғонадан жой олди.

Манба: sports.uz
Киритилди: 19:55, 21.07.2015. Ўқилди: 5672 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.