Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 05.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вест Хэм
      • 06.12.2025 17:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Арсенал
      • 06.12.2025 20:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 06.12.2025 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Сандерленд
      • 06.12.2025 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Бёрнли
      • 06.12.2025 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брентфорд
      • 06.12.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Челси
      • 06.12.2025 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 07.12.2025 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.12.2025 21:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 06.12.2025 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Мальорка
      • 06.12.2025 18:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Хетафе
      • 06.12.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 06.12.2025 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Барселона
      • 07.12.2025 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Атлетико
      • 07.12.2025 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Жирона
      • 07.12.2025 20:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Севилья
      • 07.12.2025 22:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Райо Вальекано
  • «A» Серия
      • 06.12.2025 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Фиорентина
      • 06.12.2025 22:00
      • Интер
      • -:-
      • Комо
      • 07.12.2025 00:45
      • Верона
      • -:-
      • Аталанта
      • 07.12.2025 16:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лечче
      • 07.12.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Рома
      • 07.12.2025 22:00
      • Лацио
      • -:-
      • Болонья

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 15 37
2 Реал Мадрид 15 36
3 Вильярреал 14 32
4 Атлетико 15 31
5 Бетис 14 24
6 Эспаньол 14 24
7 Хетафе 14 20
8 Атлетик Бильбао 15 20
9 Райо Вальекано 14 17
10 Реал Сосьедад 14 16
11 Эльче 14 16
12 Сельта 14 16
13 Севилья 14 16
14 Алавес 14 15
15 Мальорка 15 14
16 Валенсия 14 14
17 Осасуна 14 12
18 Жирона 14 12
19 Реал Овьедо 15 10
20 Леванте 14 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олимпия термасида ўйин чакки эмас, аммо

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Олимпия терма жамоаси / Йиғинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бир ҳафта мобайнида Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғини олиб борди. Бу Виктор Жалилов бош мураббийлигидаги олимпиячиларимиз учун илк йиғин эди. Режага кўра, 2та ўртоқлик учрашуви ташкил қилинди. Аввалига Муборакнинг «Машъал» жамоаси 3:0 ҳисобида мағлуб этилди, иккинчи баҳсда эса «Пахтакор»га имконият бой берилди - 0:1. Ҳар иккала ўйин учун «Жар» стадиони танланди.

Олимпия жамоасига қарши учрашувда «Пахтакор»нинг асосий таркиб футболчилари майдонга тушишди. Бу ўйиннинг қизиқарли ва кескин руҳда ўтишини таъминлади. Гарчи Виктор Жалилов шогирдлари кичик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсаларда, ёмон таассурот қолдиришмади. Терма жамоага номзод ҳар бир футболчи мураббийлар штаби ишончини оқлаш учун астойдил ҳаракат қилди. Ягона гол биринчи бўлим охирида «Пахтакор» сардори Кахи Махарадзе томонидан урилди.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа мураббийлари таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Лекин дарвозани ишғол қилиш на олимпиячиларга ва на «шерлар»га насиб этди.

Дарвоқе, шу куни «Пахтакор»ни майдонга россиялик мутахассис Александр Григорян бошлаб тушди. Тўғри, ҳозирда бош мураббий вазифасини бажарувчи вазифасини Нўъмон Ҳасанов бажаряпти. Григорян эса «Пахтакор» билан маслаҳатчи-мураббий сифатида шартнома тузган. Лекин олимпиячиларга қарши баҳсда футболчиларга асосий кўрсатмаларни айнан Григорян бериб турди. У ўйиннинг катта қисмини захира ўриндиғи эмас, майдон четида кузатди. Яъни футболчиларга тик турганча кўрсатма беришдан чарчамади.

- «Ёшлигимдан «Пахтакор» жамоасига мухлислик қилганман. Севимли футболчиларим ҳозир орамизда йўқлар, лекин улар қалбимга абадий муҳр­ланганлар. Бунда 1979 йили авиаҳалокатга учрашган «пахтакорчилар»ни назарда тутяпман. Михаил Ан, Владимир Фёдоров каби футболчилар кумирим бўлишган. Ана шундай шонли жамоада ишлаш бахти насиб этаётганидан хурсандман. Бир ҳафтадан бери «Пахтакор» машғулотларида бевосита иштирок этяпман. Йигитлар кўтаринки кайфиятда ишлашяпти. Бу клуб билан янги ютуқларни қўлга киритишни мақсад қилганман», - деди Александр Григорян биз билан суҳбатда.

Олимпия терма жамоаси ва «Пахтакор» ўртасидаги ўртоқлик ўйинида эътибордан четда қолган бир қатор жиҳатлар киши кўнглини хуфтон қилди. Бу ҳақда ёзмоқчи эмасдику, лекин айтмасак бўлмас... Биринчиси - ўйиннинг соат 18:00да бошлангани. Тошкентда иссиқ ҳарорат ҳукм сураётганини инобатга олиб, учрашувни кечроқ, масалан, соат 20:00га белгилашса ҳам бўларди-ку. Вақт танлаш қўлимизда-ку! ОФК ёки ФИФАдан рухсат сўралмайди-ку! Футболчилар бироз салқинроқда мазза қилиб ўйнашмайдими? Ҳарқа­лай, бундай шароитда ҳаракатланиш нисбатан оғир, табиийки, ўйин ҳам чиройли чиқмайди. Билмадик, бизда нуқул куннинг иссиқ вақтига ўйин белгилашади... Бу ҳам майли, соат 20:15 бўлди ҳамки, «Жар» стадионидаги прожекторлар, яъни ёриткичлар ёқилмади. Бу электр энергиясини иқтисод қилишми ёки бошқа сабаб бор? Очиғи, сира тушунмадик. Ўйиннинг сўнг­ги 5-10 дақиқаси футболчиларни бир-бирларидан ажратиш ҳам қийин бўлиб қолди. Ярим соатга чироқларни ёқишса, нима қиларди? Кейин шу куни ўйин учун тез тиббий ёрдам машинасининг чақирилмагани ҳам диққатимизни торт­ди. Ҳа, барака топгур ўйин ташкилотчилари, учрашув расмий мақомда эмаслиги учун тез ёрдам машинасини чақирмадингларми? Худо кўрсатмасин, футболчилардан бири билан қандайдир кор-ҳол рўй берганида, қандай йўл тутардинглар? Кун иссиқ бўлса. Қолаверса, майдонда миллий ва олимпия терма жамоаларига номзод бир қатор футболчилар тўп тепишяпти. ЎФФ ва Терма жамоалар маркази мутасаддилари нима учун элементар нарсаларга эътибор қаратишмайди? Бундай ёндашув билан ишлашда давом этиш мумкинми?   

Биз учрашувдан сўнг олимпия терма жамоамиз футболчиларининг фикрлари билан ҳам қизиқдик.

Рустам Ашурматов (ҳимоячи)

- Бир ҳафтага мўлжалланган йиғинимиз кўнгилдагидек ўтди. Терма жамоамиз таркибида кўплаб футболчилар илк бор синовда бўлишди. Яъни машғулотларда асосан янги ўйинчилар  иштирок этишди, ўйинларда ҳам улар майдонга тушишди. «Машъал» ва «Пахтакор» клубларига қарши жуда яхши тўп сурдик. Айниқса, биринчи учрашувда мазмунли ўйин кўрсатиб, ишончли тарзда ғалаба қозондик. Бугун ҳам йигитлар ёмон ҳаракат қилишмади. Фақат, стандарт вазиятдан сўнг дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Умуман олганда, йиғинимиз яхши ўтди.

Мурод Бобожонов (ҳужумчи)

- Бугун йиғиндан ўрин олган иккинчи назорат ўйинида майдонга тушдик. Ўтган учрашувда гол ургандим. Бу сафар вазифани уддалолмадим.  «Пахтакор» амалдаги чемпион ҳисобланади. Унга ортиқча таъриф бериш шарт эмас. Лекин шунга қарамай, бизда ҳам дарвозани ишғол қилиш учун хавфли вазиятлар юзага келди. Фақат, улардан унумли фойдаланолмадик. Бугунги баҳс биз учун жуда муҳим эди. Ўзимиз учун хулосаларни чиқариб олдик. Қолган футболчилар сингари мен ҳам асосий таркибга кириш учун бор имкониятимни ишга соламан.

Отабек Шукуров (ярим ҳимоя­чи)

- Бугун ҳам худди аввалги ўйин каби жамоавий ҳаракатларга таяндик. Ижобий натижага умид боғлагандик. Лекин «Машъал» билан учрашувдан фарқли равишда, кучли рақибга қарши тўп сурдик. Шундай бўлсада, ғалаба йўлида ҳаракат қилдик. Ҳали олдинда иккинчи йиғин ҳам бор. Унда сафимизга асосий таркиб футболчилари ҳам қўшилишади. Миллий жамоамизга қарши 2та ўртоқлик ўйинида майдонга тушамиз. Ўйлайманки, иккинчи йиғин янада юқори кайфиятда ўтади. Айниқса, миллий жамоамиз билан бўлиб ўтадиган ўйинлар кўп фойда беради, шубҳасиз.

Ўзбекистон о.т.ж. - «Пахтакор» - 0:1 (0:1)

Тошкент. «Жар» стадиони. 100 томошабин.

Гол: Кахи Махарадзе.

Ўзбекистон о.т.ж.: Акмал Турсунбоев, Рустам Ашурматов, Жавлон Мирабдуллаев, Максимилиан Фомин, Абдуллоҳ Олимов, Қувондиқ Рўзиев, Отабек Шукуров, Жалолиддин Машарипов, Шоҳназар Норбеков, Мурод Бобожонов, Шоҳруҳ Достонов.

Захирадан тушганлар: Асилбек Омонов, Достон Турсунов, Искандар Шойқулов, Темур Ҳакимов, Мурод Ражабов, Темур Аюпов, Комил Шарофутдинов, Никита Ефременко, Исломбек Исоқжонов.

«Пахтакор»: Александр Лобанов, Кахи Махарадзе, Станислав Андреев, Шерзод Каримов, Акбар Исматуллаев, Александр Мерзляков, Даврон Ҳошимов, Игорь Сергеев, Жавоҳир Сиддиқов, Аднан Ораховац, Владимир Козак.

Захирадан тушганлар: Никита Рибкин, Аббос Отахонов, Нодир Йўлдошев, Саиджамол Давлатжонов, Темур Толипов, Сухроб Нуриллаев, Дилшод Шарофутдинов. 

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:09, 21.07.2015. Ўқилди: 5280 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 16
2 Барселона Ферран Торрес 8
3 Барселона Роберт Левандовски 8
4 Мальорка Ведат Мурики 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
7 Вильярреал Альберто Молейро 6
8 Бетис Кучо Эрнандес 5
9 Эспаньол Пере Милья 5
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.