Бугун 30 январь, 2026 йил, жума.

      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • 1:2
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 3:2
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • 0:0
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 2:3
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • 3:0
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 0:2
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:0
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • 4:1
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 6:0
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 2:0
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • 4:1
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • 1:2
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • 4:2
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • 2:3
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • 1:0
      • Аталанта
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 29.01.2026 11:00
      • Ливан
      • 0:2
      • Вьетнам
      • 29.01.2026 13:00
      • Жанубий Корея
      • 2:3
      • Ироқ
      • 29.01.2026 15:00
      • Кувайт
      • 1:6
      • Таиланд
      • 29.01.2026 17:00
      • Қирғизистон
      • -:-
      • Индонезия
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • 0:2
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • 2:4
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • 0:7
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • 0:3
      • Япония
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол фақат рақамлардан иборатми?! Ёхуд футболдаги рақам билан боғлиқ ажойиб-у ғаройиб воқеалар…

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футболда ўйинчиларнинг майдонга нечанчи рақам остида чиқишлари жуда ҳам муҳим саналади. Зеро ишқибозлар айнан футбол либоси орқасида ёзилган рақамдангина ўз севиклиларини таниб олишади. 

Шу ўринда сизга бир савол бермоқчимиз?! “Миллионлар ўйини”да либосга рақам ёзиш анъанаси қачон ва қандай вужудга келганидан хабарингиз борми? Агар бўлмаса, мана энди буни билиб оласиз. Бу гал айнан рақамлар мавзусига тўлиқроқ тўхталиб ўтамиз.

Футбол кийимида рақамлар қачон пайдо бўлган?

56d421cad088e7ca46f8d8ea44bc0805.jpg

Маълумотларнинг гувоҳлик беришича, футболда либосга рақам тушириш анъанасини, худди, футболни ўйлаб топгани каби инглизлар ҳаётга тадбиқ қилишган. Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, 1928 йилнинг 13 октябр куни Англия чемпионати доирасида “Челси” “Суонси Таун”ни ва “Арсенал” “Шеффилд Уэнсдей”ни қабул қилишади. Лондон шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган иккала жамоа футболчилари ўша кунги беллашувларда орқасига 1 дан 11 гача рақамлар туширилган ҳолда майдонда ҳаракат қилишади. “Челси” - “Суонси Таун” беллашувининг нариги баҳсга нисбатан эртароқ бошланганини ҳисобга олсак, “пенсионерлар”ни кашфиётчилар деб аташга тўла асосимиз бўлади, десак адашмаймиз, наздимизда…

Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, футбол учрашувларида либосга рақам тушириш қоидаси расман 1939 йилдагина жорий этилади. Шундай бўлса ҳам, футболга рақамларнинг кириб келиш санаси сифатида 1928 йил 13 октябр қабул қилинган.

1-11(1-99)

Биласизми, узоқ йиллар мобайнида ўйинчилар майдонга фақатгина 1 дан 11 гача бўлган рақамлар ёзилган футболкаларда чиқишган. Зеро ФИФАнинг дастлаб қабул қилган қоидаларига кўра, футболчилар фақатгина дастлабки 11 та рақамдан фойдаланишларигина мумкин бўлган. Шу боисдан ҳам ҳеч бир футболчи бирор доимий рақамга эга бўлмаган. Ўйин бўладиган куни бош мураббий таркибни эълон қилгач, бошланғич таркиб аъзолари ўша фақатгина рақам ёзилган 11 та футболкани кийиб майдонга чиқишган.

Фақатгина 90 йилларнинг ўрталарига келибгина, ФИФА Ижроқўми ўйинчиларга доимий рақамлар бериш мумкинлиги борасида қарор қабул қилди. 1994 йилдан бошлаб ҳар бир жамоа ва терма жамоада футболчилар ўзларига истаган рақамни танлаб олиш имконига эга бўлишди. 

60e4bce22d52ebaaf9b9eb22a5df80d9.jpg 
Шундан сўнг футболда ажабтовур воқеалар содир бўлишни бошлади. Масалан, 1-рақам остида дарвозабон эмас, баъзан ярим ҳимоячи ёки, хатто, ҳужумчилар ҳам майдонга чиқаверишди. Бунга “Партизан” сафида ёрқин ўйин намойиш этган ярим ҳимоячи Симон Вукчевич ва АЕК етакчиси бўлган Пантелис Кафесни мисол тариқасида келтира оламиз. Ажабланарли, жиҳати шундан иборатки, баъзи бир дарвозабонлар одатда майдондаги ўйинчиларга бериладиган рақамларда ҳам ўйнашга улгуришган. Масалан, Лука Буччи “Наполи”да бир мавсум 10 ва яна бир мавсум 7-рақам остида майдонга чиққани бор гап, азизлар. Ёки тўпурар дарвозабон саналадиган Рожерио Сени ҳам “Сан-Паулу”да 01 ва 618-рақамларда майдонга чиққанига нима дейсиз…  

6047a054a5cb4adb080f4a0c2ec40e8b.jpg
Бир пайтлар марокашлик Хишам Зеруали “Абердин” сафида 0 рақам остида тўп сурганини ҳам зийрак мухлислар эслашади. Иван Саморанонинг “Интер”да 9-рақамни Роналдога “бой бериб” қўйгач, ўзига 1+8! рақамини  олганини эса гапирмасак ҳам бўлар…

Хуллас, футбол бир неча йил давомида ажойиб-у ғаройиб воқеаларга гувоҳ бўлди. Шундан сўнг, ФИФА бироз қатъийроқ бўлган қоидаларни жорий қилишга мажбур бўлди. Натижада, ўйинчилар фақатгина 1 дан 99 гача бўлган рақамлардагина майдонга чиқишлари мумкин бўлди. Шунда ҳам:

-    1-рақам остида фақат ва фақат дарвозабонлар ўйнашади. Бу рақам эндиликда майдон ўйинчиларига берилмайди…
-    2-6-гача бўлган рақамлар эса одат бўйича мудофаа чизиғи вакилларига ва баъзан таянч ярим ҳимоячиларга насиб этиши белгилаб қўйилган…
-    6-9-гача рақамлар бўлса асосан ярим ҳимоячиларга берилиши жорий қилинди. Лекин ҳужумчилар ҳам ўзларига ушбу рақамлар орасидан бирор севимлисини танлабв олишлари мумкин…
-    10 ва 11-рақамлар эса одат бўйича ҳужумчиларга насиб этади. Аммо ярим ҳимоячиларнинг ушбу рақамларга эгалик қилишларига ҳам ҳеч ким тўсқинлик қилмайди…

Қолган рақамлар бўлса, келишган ҳолда исталган ўйинчига берилиши мумкин. Айнан шундан сўнггина ҳозирги кўринишдаги рақамлар олиш анъанаси вужудга келди. Лекин биласиз, футбол бир жойда тўхтаб турмайди. Унда доимо ўзгаришлар ва янгиланишлар бўлаверади. ФИФА қонун-қоидаларидан келиб чиққан ҳолда жамоалар ҳам янгилик қилиш имкониятига эга саналишади.

Кўплаб клублар баъзи бир ўйинчиларнинг жамоа олдидаги узоқ йиллик меҳнатини қадрлаш ва уни тақдирлаш мақсадида баъзи рақамларни ўша футболчига бутун умрга бириктириб қўйишади. Бундай анъана жаҳоннинг жуда кўплаб жамоаларида мавжуд.

Масалан, “Милан”да 6 ва 3-рақамлар муомаладан чиқариб юборилган. Бунга эса жамоанинг икки буюк собиқ сардорлари Франко Барези ҳамда Паоло Мальдинилар “айбдор”. “Васко да Гамада бўлса ҳеч кимга 11-рақамли футболка берилмай қўйган. Чунки ушбу жамоада 11-рақам остида яқин ўтмишнинг машҳур голеодорларидан бири Ромарио тўп сурган. Унинг ҳурматига жамоа раҳбарияти мазкур рақамни умрбод Ромариога беришга қарор қилган. Чехиянинг “Динамо” жамоасида 8-рақам умрбодга мухрлаб қўйилган. Чунки у Карел Поборскига тегишли эди. “Челси”да бўлса 25-рақам бутун умрга Жанфранко Золага берилган. “Кишпешт” эса 10-рақамни Ференц Пушкашга тақдим этга. “Брешия” ҳам бу анъанани давом эттириб, 10-рақамни Роберто Бажога “топшириб юборган”. “Наполи”да 10-рақамнинг кимга бириктирилганини аллақачон тахмин қилиб улгурган бўлсангиз керак. Ҳа, топдингиз, 10-рақамга Диего Марадонадан бошқа муносиб номзод йўқ. “Аякс” ҳам 14-рақамни Йохан Круиффга, “Космос” эса 10-рақамни бутун умрга “футбол қироли” – Пелега дея бириктириб қўйишган.

f870349547543b9dd75a5b783387f304.jpg 
12-рақам эса бутунлай ўзгача тарихга эга. Биласиз, футболда “ўн иккинчи ўйинчи” дега термин бор. Унда одатда мухлислар, ишқибозлар назарда тутилади. Бу атаманинг вужудга келиш тарихи ҳам жуда қизиқ бўлган. Диққатга сазовор жиҳати, ушбу атама оддий футболдан эмас, балки америка футболидан кириб келган. 1922 йилда Техас жамоаси жуда қийин аҳволда қолади. Жамоанинг деярли барча ўйинчилари тез-тез жароҳат ола бошлашади. Бир сафар хатто ўйин пайти бошланғич таркиб учун бир ўйинчи етишмай ҳам қолади. Шунда жамоа томошабинларга мурожаат этади ва улар орасидан қизиққон Жон Байбл майдонга тушиб келади. Ҳаммани хайрон қолдирган ҳолда Байбл жуда тез киришиб кетади ва 22-14 ҳисобидаги ғалабага жуда катта ҳисса қўшади. Шундан кейин “Техас” раҳбарияти уни тақдирлаш мақсадида 12-рақамни унга тақдим этади. Айнан манашу воқеа сиз-у биз яхши билган футболда ҳам “ўн иккинчи ўйинчи” атамасининг пайдо бўлишига сабаб бўлади. 

f23552c70593ced9054c5f61df5075fb.jpg
Шу боисдан баъзи бир клубларда 12-рақам мухлисларга дея бириктириб қўйилган ва умрбод муомаладан чиқриб юборилган. Масалан, “Бавария”, “Фенербахчи”, “Фейеноорд”, ПСВ, “Фламенго”, “Бешиктош”, “Портсмут”, “Рейнжерс”, “Абердин”, “Торино”, “Женоа”, “Вердер” ва яна кўпгин клубларда 12-рақам футболчиларга тақдим этилмайди. Улар клубларнинг ишқибозларига дея бириктириб қўйилган.

Жамоа ишқибозларига рақам тақдим этишда ҳам баъзи бир қизиқарли воқеаларни учратиш мумкин. Масалан, “Ридинг” ва “Панатинаикос”да 12-емас балки 13-рақам мухлисларга берилган. “Бристоль Сити” бўлса 31-рақамни мухлисларига “раво” кўрган. “Олдхэм Атлетик”ҳам қолишмаган ҳолда 40-рақамни мухлисларга тақдим этгани кўпчиликка қизиқ туюлади…

Қолаверса, рақам танлашда юз берган бошқа қизиқарли ва ажабтовур воқеалар талайгина.
Андрей Шевченко “Милан”га ўтган пайти унинг севимли 10-рақами банд бўлган. Ўша пайтлари Звонимир Бобан бу рақамга эгалик қиларди. Оша пайтда рақам танлашга қийналиб турган украин ўғлонига француз Ибрагим Ба келади. Ба “Шева” сўзи эски ивритда “етти” рақамини англатишини айтади. Шундан сўнг Шевченко 7-рақамни ўзига олади ва бу рақам унга қанчалик омад келтирганини барчамиз биламиз. Кейинчалик унинг лақаби ҳам “Шева” бўлиб кетганига айнан ўша воқеа сабаб бўлган.

f50434cdd49ba5f2b61c18a256ac71d8.jpg 
Дэвид Бекхэм ҳам “Манчестер Юнайтед”дан “Реал”га ўтган пайтда “қироллик клуби”да унинг севимли рақами банд эди. Ушбу рақамни кимсан жамоа сардори – Рауль банд этганди. Шу боисдан Бекхэм ўзига бошқа рақам танлашга мажбур бўлади. У 77-рақамини олиш истагини билдиради. Аммо Ла Лигада фақатгина 1 дан 25 гача бўлган рақамлардан бирини танлаш мумкин бўлгани сабабли Дэвид 23-рақамни танлайди. Ундан нега айнан ушбу рақамни олганини сўрашганда, жарима тўплари амалга оширишнинг устаси бўлган Бекхэм 23-рақамда афсонавий баскетболчи Майкл Жордан ҳаракат қилганини ва у Бекхэмнинг севимли баскетболчиси эканини таъкидлагани эътиборга лойиқдир.


Бундай қизиқарли воқеалар “миллионлар ўйини”да жуда кўп ва тез-тез содир бўлиб туради. Айнан шу сабабдан ҳам биз айнан футболни севамиз. Нима дедингиз, азиз ўқувчи…

Зоҳирбек Акрамхонов

c76a93eb9a138ca80b5c5d6e681ecb03.jpg

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:51, 22.07.2015. Ўқилди: 5260 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.