Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3878 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      16:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      20:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      22:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      02:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      04:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.09.2025

      05:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 "Культовые".
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      18:40 "Страна спортивная".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:45 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 "Что за спорт?".
      21:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:15 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
      00:30 "Культовые".
      01:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      03:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 6 на автодроме "Игора Драйв".
      07:00 Д/ф "Защита Валерия Васильева".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Амкал" (Москва) - "Салют" (Белгород). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Леон Сатурн" (Раменское) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC 318 в Новом Орлеане, США. Макс Холлоуэй против Дастина Порье. Реванш 2.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      07:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 3 в Праге, Чехия. Обзор.
      08:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      11:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      15:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 4 эп.
      23:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёсир Қосим: «Ироқ термаси келажаги ёрқин»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ироқ терма жамоаси аъзоси Ёсир Қосим айни пайт Англиянинг «Суиндон Таун» клуби сафида тўп сурмоқда. 24 ёшли футболчи бундан олдин «Фулхэм», «Тоттенхэм», «Брайтон», «Лутон» ва «Макклсфилд Таун» жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Лекин у футбол сирларини Бағдод кўчаларида ўрганган. Ўсмирлик пайти Англия топ-клубларидан бири - «Тоттенхэм»дан тушган профессионал таклифни рад этган ярим ҳимоячи ҳозирда туманли ўлкада истиқомат қилади. Зеро, оиласи билан Иордания орқали Англияга кўчиб ўтганига анча бўлди. Муҳими, футболчи ҳамон Ироқ миллий жамоасининг ҳар бир чақирувига «Лаббай», деб жавоб бериб келмоқда. 1991 йили нотинч Ироқда туғилган ва уруш туфайли ёшлигидаёқ юртидан чиқиб кетган ярим ҳимоячи   FIFA.com  сайтига берган эксклюзив интервьюсида турли масалалар ҳақида фикр юритди.

- Табиатан кўпроқ оилавий муносабатларни маъқул кўраман. Бу ғоят қадрли жиҳат. Футболни ичига кирганингиз сари унинг ўйин эмас, балки бизнес эканлигига амин бўласиз. Асосийси, оилавий маданиятни унутмаслик. Зеро, клуб ҳам бир оиладек бўлиши керак.

- 6 ёшимгача Ироқда яшаганман. Ўшанда қандай ўйнаганимни билмайману, аммо Бағдод кўчаларида тўп тепиб юрганимни яхши эслайман.

- Шаҳар кўчаларида ҳаво иссиқ бўлишига қарамай, тўпни ортидан сира қолмасдик. Ҳаттоки, асфальт йўлларда катталар ҳам ўйнашарди. Баъзида битта жамоада ўйнайдиганлар сони 20 кишидан ҳам ошарди. Оёқларимиз тирноқлари кўчиб кетарди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ўйнашда давом этаверардик.

Охир-оқибат Қосим Ироқни тарк этди. Автомобиль эҳтиёж қисмлари савдоси билан шуғулланувчи отаси оиласини боқа олмаётганди. Натижада Қосимлар оиласи бир йилни Иорданияда ўтказади. Эндигина мактабга қадам қўйган қаҳрамонимиз кейинчалик Англияга йўл олади.

- Мактабда ҳам футбол ўйнашни давом эттирдим. Гарчи энди оёқ кийимларимиз бўлсада, махсус формада юришга мажбур эдик, -дейди Қосим Иорданиядаги ҳаёти ҳақида гапирар экан.

Қосимлар оиласи Англия­га кўчиб ўтганидан сўнг даст­лабки 6 ой меҳмонхонада яшайди. Кейинчалик Лондоннинг ғарбидан муқим қўнимгоҳ топади. Маълумки, шаҳарнинг бу ҳудудида «Челси» ва «Фулхэм» каби клублар қароргоҳи жойлашган.

- Ўша пайт дўстларимиз саноқли эди. Англиядаги ҳаёт ва иқлимнинг умуман бошқачалиги туфайли дастлабки вақтлар шунчаки, кўчага ҳам чиқиб бўлмасди. Лекин мен вазият туғилиши билан тўпни олиб, ташқарига чопардим.

Шимолий Лондондан Ғарбий Лондонга кўчиб ўтганимиздан сўнг мактабдаги дарслар тугагач, футбол ўйнашни канда қилмадим. Кейин профессионал клубларга бордим. Натижада «Фулхэм»га таклиф қилишди.

Аммо Қосимнинг «Фулхэм»даги фаолияти бир неча ойга чўзилди, холос. Натижада 15 ёшли футболчи яна Шимолий Лондон - «Тоттенхэм»га йўл олди. «Шпорлар» 2010 йили унга расман шартнома таклиф қилишди. Аммо у Англия ёшлар терма жамоаси аъзолари - Андрос Таунсенд, Дэнни Роуз ва Стивен Колкердан фарқли ўлароқ, буни рад этди.

- 18 ёшга тўлганимда, мен билан профессионал шартнома тузишни хоҳлашди. Лекин клуб бир қатор ёш футболчиларга шартнома тузиб олгач, уларга асло  ёрдам бермаётганини кўриб турардим. Шунинг учун иккиландим. Рақобат жиддий эди. Бунга қарши эмасман, ахир рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Аммо футболчиларни режасиз таклиф этиш нотўғри. Хуллас, про-шартнома менинг имкониятларимни пасайтириб юборишини англаб етдим.

Қосим 2010 йилнинг авгус­тига келиб, уругвайлик Густаво Пойет бошчилигидаги «Брайтон» клуби билан шартнома тузди. Шундан сўнг «Лутон» ва «Маклсфилд» жамоаларида ҳам ўйнади. Ниҳоят, 2013 йилнинг ёзида ўзига мос жамоа - «Суиндон» билан келишувга эришди.

- Аввалига «Брайтон»га йўл олдим. У ерда вазият бошқачароқ эди. Жамоа ўсиш учун Пойетни таклиф қилганди. Мени клуб офисига чақиришди ва узоқ суҳбатлашдик. Бош мураббий ёрдамчиси Люк Уильямс қўл остида етарлича шуғулландим. Ушбу мутахассис ҳозир «Суиндон»да. Ҳамиша унинг ёнига бориб, «Мана бу ишимиз тўғри ёки нотўғри», деб айта оламан. Умуман, бу жамоада футболчиларга муносабат бошқача. Ўзимни юқорига қўймоқчи эмасман. Аммо футболчига бир буюм сингари қарашларига чидай олмайман. Бизга инсондек муносабатда бўлишларини истардим. «Тоттенхэм»да бундай эмасди. Шу боис ҳам, «Брайтон»ни маъқул кўрганман.

Ёсир «Брайтон», «Лутон» ва «Маклсфилд» клубларининг ҳеч бирида асосий ўйинчилар қаторига кирмаган бўлсада, Ироқ терма жамоасининг германиялик устози Вольфганг Зидка эътиборига тушди.

- «Брайтон»да ўйнаб юрган пайтим кимдир Facebook орқали хабар жўнатиб, миллий терма жамоанинг йиғинларида иштирок этишим мумкинлигини ёзди. Кейин билсам, у журналист экан. Ўшанда жамоани Зидка қабул қилиб олганди. Кейинчалик терма жамоанинг Германиядаги йиғинида қатнашдим. Кўп ўтмай, Ироққа йўл олдик. Ўша кўчиб кетганимиз бўйича юртимга илк марта қайтишим эди. Бироқ ҳаммаси ғалати туюлди. Биз Арбил шаҳрига бордик. Муҳими, ҳеч қандай муаммога дуч келмадик.

Ўша вақтгача «Брайтон»да кўп ўйнамагандим. Аммо терма жамоа сафида Осиё кубоги-2007 қаҳрамонларидан бири - Нашат Акрам билан бирга тўп сурдим ва катта тажриба тўпладим.

Хуллас, Қосим 2014 йилнинг мартида Ироқ терма жамоасида дебютини нишонлади. Ўша йили Форс кўрфази кубоги баҳсларида Уммон термасига қарши учрашувда дастлабки голини ҳам урди. Бироқ бу ўйинда ироқликлар мағлубият аламини тотиб кўришди.

- Биринчи голни урганимдаги ҳиссиётларни тил билан таърифлаб беролмайман. Биз яхши ўйин намо­йиш қилгандик. Аммо натижа салбий кўриниш олди.

Ироқ терма жамоасининг Австралияда бўлиб ўтган Осиё кубоги-2015да ҳам яхши натижага эришиши тахмин қилинди. Старт ўйинида Брисбенда Иордания термаси 1:0 ҳисобида мағлуб этилди. Кейин фалас­тинликлар 2:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида эса, японларга имконият бой берилди. Шундай қилиб, гуруҳда 2-ўринни эгаллашган ироқликлар «плей-офф» йўлланмасини қўлга киритишди. Қосим гуруҳ босқичидаги барча учрашувларда тўлиқ вақт ўйнади. Чорак финалда Эрон термаси пенальтилар серияси орқали мағлуб этилди. Ўша учрашувда сариқ карточка олган қаҳрамонимиз Жанубий кореяликларга қарши кечган ярим финални ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Зеро,  у Иордания терма жамоаси билан баҳсда ҳам огоҳлантирилганди. Якунда ироқликлар 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ньюкаслда бўлиб ўтган 3-ўрин учун баҳсда эса, БААлик футболчиларга 2:3 ҳисобида ютқазишди. Ҳарқалай, ярим финалдаги мағлубиятдан сўнг футболчилар руҳан тайёр эмасдилар.

- Ўйин бошида мураббий ҳеч нимага эътибор бермай, эркин ҳаракат қилишимизни тайинлади. У бизни босимдан халос этишга уринганди. Жумладан, йигитларни тўплаб, бугунги жамоа кейинги муваффақиятлар калити эканлигини таъкидлади. Қайсидир маънода у ҳақ эди. Жамоа­миз ёш бўлишига қарамай, Осиё чемпионати ярим финалида ўйнади. Энди кейинги мусобақаларда янада юқори натижани қайд этишга интиламиз, албатта.

Ёсир Қосим барча ироқликлар каби ОК-2007 финалини яхши эслайди. Ўшанда Юнус Маҳмуднинг ягона голи эвазига Саудия Арабистони термаси мағлуб этилганди.

- 2007 йилги Осиё кубоги финалини томоша қилганман. Юртдошларим ғалабани қандай нишонлашганини эсласам, этим жимирлаб кетади. Шундай экан, қитъа чемпионати ярим финалига чиққаним билан фахрланолмайман. Чунки мақсадимиз - Осиё чемпиони бўлиш ва янада кўпроқ ютуқларни қўлга киритиш.

"ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:37, 27.07.2015. Ўқилди: 4651 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.