Бугун 30 январь, 2026 йил, жума.

      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • 1:2
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 3:2
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • 0:0
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 2:3
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • 3:0
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 0:2
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:0
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • 4:1
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 6:0
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 2:0
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • 4:1
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • 1:2
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • 4:2
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • 2:3
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • 1:0
      • Аталанта
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 29.01.2026 11:00
      • Ливан
      • 0:2
      • Вьетнам
      • 29.01.2026 13:00
      • Жанубий Корея
      • 2:3
      • Ироқ
      • 29.01.2026 15:00
      • Кувайт
      • 1:6
      • Таиланд
      • 29.01.2026 17:00
      • Қирғизистон
      • -:-
      • Индонезия
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • -:-
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • -:-
      • Япония
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Марис Верпаковскис: Максим Шацких шерикларидан тўпни қизғонмасди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабар берганимиздек, SPORTS.uz порталининг махсус мухбири шу кунларда Латвияда бўлиб турибди. Кеча Латвия оилй лигаси 12-тур марказий учрашуви – “Лиепая” – “Сконто” баҳсидан жонли репортаж тайёрлаган эдик. Бугун Латвия футболи афсонаси ва шу билан биргаликда ҳозирги кунда “Лиепая” жамоаси президенти саналадиган Марис Верпаковскис билан суҳбат уюштирдик.

Суҳбат давомида тажрибали форвард футболга қандай кириб келгани, “Реал” дарвозасига киритган голи, ҳамюртимиз Максим Шацких билан алоқаси ҳамда Латвия терма жамоасига ҳозирги кунда муваффақият қозониш учун нималар етишмайдотгани ҳақида гапириб берди. Ўйлашимизча, ушбу суҳбат сизни бефарқ қолдирмайди.

- Марис, футболга кириб келишингизга отангиз сабабчи бўлганми? У ўтган асрнинг энг машҳур ўйинчиларидан бири эди…

- Ҳа шундай. Отамнинг ўйинларини кўриш учун стадионга борардим ва уердан бир олам таассурот билан қайтардим. Ўзим ҳам ҳовлида дўстларим билан копток тепишни жуда севардим. Бир неча соатлаб кўча чангитиб, футбол ўйнардик. Кейин эса ўзимни футбол мактабида синаб кўриш фикри туғилди. Дастлаб ёшим жуда кичиклиги учун мени футбол мактабига қабул қилишмаган. Кейинроқ ўзимдан бир-икки ёшга катта болалар билан бир гуруҳга қатнай бошлаганман. Бироз қийналган бўлсам ҳам қилаётган ишим ўзимга ёқарди…

Марис

- Отангиз Илмар Верпаковскис ўз даврининг пенальти тепиш борасидаги энг зўр футболчиларидан бири эди. У сизга бу борада ўгитлар берган бўлса керак…

- Афсуски, бундай ҳолат кузатилмаган. У менга 11 метр тепиш борасидаги ўз билимлари билан бўлишмаган. Чунки бунга имкон бўлмаган. Тўғри, 1995 йилда энди профессионал футболга кириб келгандим. Ўша пайтлари отам мен ўйнайдиган Латвия биринчи лигасидаги жамоага ўйновчи мураббий эди. Мавсум давомида бир неча бор пенальти ишлаганман. Лекин ҳар гал тўп олдига отам яқинлашарди. У ўша мавсум тўпуарарлар қаторидан жой олганди. Ажойиб дамлар эди…

- Фаолиятингиз давомида бир нечта жамоада тўп сургансиз. Хусусан, “Динамо Киев” сафида Максим Шацких билан бирга ўйнагансиз…

- Ҳа, Макс мен биргаликда тўп сурган энг яхши футболчилардан бири. У билан жуда яхши муносабатда эдик. “Динамо”да бразилиялик футболчилар ҳам бор эди. Улар билан тил борасида тўсиқ борлиги учун унча кўп гаплашмасдик. Лекин Шацких билан доим мулоқот қилиб турардим. У, сўзсиз, юқори даражадаги футболчи. Мен Макснинг бир жиҳатини жуда ҳам хурмат қилардим. У агар шериги қулайроқ вазиятда турса, тўпни, албатта, шеригига узатарди. Ҳар қандай ҳужумчилар ҳам бундай қилаверишмайди…

- Иккингиз ҳам ҳужумчи эдингиз. Ўртангизда қандай рақобат бор эди?

- У пайтларда “Динамо” таркиби жуда кучли эди. Жамоада соғлом рақобат бор эди. Баъзан Максим, баъзан эса мен асосий таркибда майдонга чиқар эдик. Баъзида эса Клебер майдонга тушиб, Макс иккимиз захирада қолардик…

- Секин-аста терма жамоа мавзусига ўтсак. Нега Латвия 2004 йилги муваффақиятни такрорлай олмаяпти?

- Евро-2004нинг финал раундига чиқиш – ажойиб муваффақият бўлганди. Ўша пайтларда биз, хаттоки, ўз даражамиздан юқорироқ ўйин намойиш этишнинг уддасидан чиққандик. Аммо энди ўшандай омадли юришни амалга ошириш – мушкул. Мен чин дилдан Латвия терма жамоасининг Европа чемпионатларида, Жаҳон чемпионатларида қатнашишини истайман. Аммо бунинг учун терма жамоанинг асосий футболчилари кучли чемпионатларда ўйнаши лозим бўлади. Бироқ ҳозирда Латвия терма жамоаси таркибида бундай футболчилар йўқ.


- Фаолиятингиз давомида урган энг муҳим голингиз қайси?

- Евро-2004да Чехия дарвозасига киритган голим – менимча, энг муҳим голим бўлса керак. Зеро у Латвия термасининг Европа чемпионатларида урган дастлабки голи эди. Қолаверса, ўша чемпионатга саралаш пайтида Туркия терма жамоаси дарвозасига киритган 2 та голим ҳам ёдимда. Айнан ўша голлар туфайли қитъа чемпионатига йўл олгандик. Клуб миқиёсида оладиган бўлсак, “Динамо К” сафида “Реал” посбони Касильяс дарвозасига киритган голимни хотирлай оламан.

- Сиз ҳали ҳамон футболчилик фаолиятингизга якун ясамадингиз…

- Ҳа, ҳали ҳам баъзида расмий учрашувларда майдонга тушаяпман. Яқиндагина “Лиепая” сафида Кубок беллашувида майдонга тушдим. Аммо кўп ҳам ўйнамаяпман. Бунга биринчидан вақтим кам. Зеро клубда президентлик вазифам ҳам бор. Менда машғулотда қатнашиш учун кўп вақт бўлмайди. Шундай экан, ҳафта давомида ўйинга ҳозирлик кўрган йигитлар қолиб, мен келиб майдонга чиқсам – тўғри бўлмайди…

- Сиз жаҳон футболидаги камсонли ўйновчи президентлардан бирисиз…

- Ҳа, шунақа..! (Кулганча)

- Мураббийлик қилиш тўғрисида ўйлаб кўрмадингизми?

- Йўқ, мен ўзимни ҳеч ҳам мураббий сифатида тасаввур қила олмайман. Боиси бу жуда ҳам машаққатли кабс. Менга президентлик, спорт директори бўлиш яхшироқ, назаримда. Қолаверса, латвиялик мутахассислар кўп ҳам халқаро муваффақиятларга эришишаётгани йўқ. Фақатгина Старков яқин орада порлаб чиқди. Бошқа мутахассислар эса ҳозирги кундаги Латвия термаси билан бирор соврин ютишни эплай олишмаяпти. Мен ҳам бирор каромат кўрсата оламан, деб ўйламайман…

(Давоми бор…)
Манба: sports.uz
Киритилди: 17:30, 30.07.2015. Ўқилди: 3644 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.