Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3889 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      16:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      20:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      22:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      02:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      04:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.09.2025

      05:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 "Культовые".
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      18:40 "Страна спортивная".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:45 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 "Что за спорт?".
      21:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:15 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
      00:30 "Культовые".
      01:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      03:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 6 на автодроме "Игора Драйв".
      07:00 Д/ф "Защита Валерия Васильева".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Амкал" (Москва) - "Салют" (Белгород). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Леон Сатурн" (Раменское) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC 318 в Новом Орлеане, США. Макс Холлоуэй против Дастина Порье. Реванш 2.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      07:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 3 в Праге, Чехия. Обзор.
      08:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      11:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      15:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 4 эп.
      23:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳайратланарли истеъфолар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Англия премьер-лигасидаги ўрнини фантастик тарзда сақлаб қолган «Лестер» устози Найжел Пирсон ишдан бўшатилди. Шу муносабат билан sports.ru АПЛда 7та кутилмаган истеъфо ҳақида сўз юритади

Крис Хьютон, «Ньюкасл», 2010 йилнинг 6 декабри

Алан Ширер бошчилигидаги «Ньюкасл» премьер-лигада жон сақлаб қолишни уддалай билмагач, Майкл Эшли клубни сотувга қўйди. Бу пайтда мунтазам ишлайдиган мураббий ахтариш мантиққа зид эди. Шунинг учун ҳам Крис Хьютон вақтинчалик мураббий вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсата бошлади.  Аммо чемпионшипда мисли кўрилмаган ғалабалар қўлга киритилди. «Ньюкасл» ўз уйида умуман мағлубиятга учрамай, биринчи ўринни эгаллагани ва Хьютон тўрт  маротаба ойнинг энг яхши мураббийи номига лойиқ кўрилгани туфайли унга нисбатан муносабатлар ижобий тус олди.

Аслида, 400 минг фунт маош премь­ер-лига даражаси учун камлик қиларди. Аммо камтарин Хьютонни  шунинг ўзи ҳам қониқтирди. Айни шу озгина пулни деб «Астон Вилла» (6:0), «Сандерленд» (5:1) устидан ғалабани таъминлаганига қойил қолиш керак.  Шунингдек, жамоадаги Бартон, Нолан ҳамда Кэрролл сингари ўйинчилар билан тил топишганига ҳам раҳматлар айтиш лозим.

Хуллас, Хьютон бошчилигида бешта ўйинда муваффақият қозонилди, аммо «Вест Бромвич»га қарши баҳсда 1:3 ҳисобидаги мағлубият қайд этилди ва кутилмаганда мураббий ишдан бўшатилди. Ўйинчилар бундай ҳолатдан ҳайратга тушдилар. «Биз эрталабки маш­ғулот пайтидагина бундан хабар топдик. Мураббийнинг нима сабабдан ишдан бўшатилганлигидан эса умуман бехабармиз»,-деди Сол Кэмпбелл. Кевин Ноланнинг айтишича, Крис нафақат футболчилар, балки клубнинг ҳар бир ходими орасида обрў-эътибор қозонганди.

Оқибати: «Ньюкасл» Алан Пардьюни қарши олди, Хьютон «Бирмингем»дан паноҳ топди. Кейинроқ у «Норвич»га ўтди. Ҳозирда «Брайтон»ни бошқараётган мутахассис қора танли мураббийлар  қисувга олинганини овоза қилишдан асло чарчамаяпти.

Мартин О~Нил, «Астон Вилла», 2010 йилнинг 9 августи

О~Нилнинг мазкур жамоадаги мураббийлик фаолияти Ренди Лернернинг бош­қаруви даврига тўғри келди.  «Астон Вилла»нинг америкалик хўжайини мураббийга каттагина ваколатларни бериб қўйди.  Шимолий ирландиялик мутахассис трансфер сиёсатини назорат қилди, ойлик маошлар тақсимотини ҳам ўзи олиб борди. Шунингдек, шартномаларни узайтиришга хўжайинлик қилди.  Тўрт йил мобайнида Лернер клуб учун 179 миллион фунт сарфлади. 

Рэнди билан О~Нил ўрталарида келишмовчилик юзага келишига ҳам айни шу молиявий масалалар сабаб бўлди. Яъни, клуб хўжайини пулларни ишлатишда тежамкорроқ бўлишни талаб қилди. Бундай чекловдан норози бўлган Мартин мавсум бошланишига беш кун қолганида клубни ташлаб кетди. «О~Нил Лернердан кўпроқ нарса кутганди. Айтгани бўлмагач, ўзига яраша қайсар ва мағрур мураббий жуфтакни ростлади», - деганди «Вилла»нинг экс-сардори Мартин Лаурсен.

Оқибати: «Астон Вилла» мураббийга ёлчимади. Жамоада голлар танқислиги юзага келди. Шунингдек, ўйинчилар доимий қайғулар исканжасида қолишди. 

 

Сэм Эллардайс, «Блэкберн», 2010 йилнинг 13 декабри

 «У менга телефон қилиб: «Бугун оқшомда биргалашиб кофехўрлик қиламиз-а?» деди. Мен эса рози бўлдим. Бир неча соат ўтгач эса қўққисдан телефонда: «Мен ишдан бўшадим», деди. Умрим бўйи бунақанги кутилмаган ҳодисани кўрмагандим!», деганди Семнинг дўсти Алекс Фергюсон.

LMA (Англия профессионал менежерлар Ассоциацияси)нинг ижрочи директори Ричард Беваннинг билдиришича,  «Сэм ҳозиргина терма жамоа мураббийи лавозимига даъво қилиб турган бўлса, бир неча дақиқа ўтар-ўтмай ўзини ишсизлар қаторига қўшиши мумкин» экан.

Эллардайснинг ишдан бўшаши «Блэкберн»ни жарлик томон етаклади. Ваҳоланки, Анурадха Десай вазият­ни бутунлай бошқача башорат қилганди. Яъни, Ҳиндистоннинг Venky~s компанияси раҳбари 2010 йилнинг ноябрида  «Роверс»ни  сотиб олаётиб, хурсанд ҳолда: «Ҳар бир ишимиз клуб манфаатига хизмат қилади. Биз яхши ўйин ташкил этиб, ҳеч бўлмаганда преьмер-лиганинг тўртинчи ёки бешинчи ўрнидан жой эгалламоқчимиз. Ўз навбатида, мухлислар бизга ишонишлари ва қўллаб-қувватлашларини хоҳлаймиз» деганди.

Ўша мавсумда Эллардайс «Блэкберн»ни 10-ўринга олиб чиқди.  Шунинг­дек, «Челси», «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль» ҳамда «Арсенал»га мағлубиятга учралмади. Қолаверса, Пол Инснинг 177 кунлик мураббийлик даврида рўй берган йўқотишлар ўрни айнан Сэмнинг саъй-ҳаракатлари эвазига қопланди. Афсус, у ишдан кутилмаганда кетди...

Оқибати: жуда ҳам аянчли бўлди. Эллардайс ҳали ҳам ҳамманинг эътиборида юрибди, бироқ «Блэкберн» чемпионшипда тобора кўздан ғойиб бўлиб бормоқда. Стив Кин эса Стив Кинлигича қоляпти.  Venky~s раҳбария­ти кўзлаган режалар эса хомхаёл бўлиб чиқди.

 

Харри Реднапп, «Тоттенхэм», 2012 йилнинг 13 июни

3,5 йиллик фаолияти давомида Харри Реднапп «Тоттенхэм»да кўп нарсалар қилишга улгурди.  Хуанде Рамос томонидан жадвалнинг энг тубига жойлаштирилган «шпор»ларни юқорига кўтара олди. Чемпион-жамоага раҳбарлик қилмаса-да, мавсумнинг энг яхши менежери учун бериладиган мукофотни қўлга киритди. Бундай ҳолат премь­ер-лига тарихида атиги иккинчисидир. Шунингдек, «Уайт Харт Лейн»га Робби Кин  ва Жермейн Дефони қайтарди. Ва ниҳоят, барчанинг эътироф этишича, айнан Реднапп даврида «Тоттенхэм» ниҳоятда ёрқин ўйин кўрсата билди.

Агар сизнинг исми-шарифингиз Дэниэл Леви бўлса юқоридаги фикрларни ўқимаганингиз маъқул... Сиз учун кейинги қаторлар муҳим: 2011|2012 йиллар мавсуми ғалати кечди. Бундан қониқмаган  Дэниэл Леви кутилмаган қарор қабул қилди...

Оқибати: 5, 6, 5.

 

Найжел Эдкинс, «Cаутгемптон», 2013 йилнинг 18 январи

«Найжелнинг ишдан бўшаши мени шокка туширмади», деганди Мэтт Ле Тиссье. Бундай туйғуни эҳтимол ўша пайтда «Саутгемптон»нинг президенти ҳисобланган Никола Кортезе ҳам ҳис қилгандир.

Ҳар бир ишни ҳисоб-китоб билан олиб борадиган интеллектуал салоҳиятга эга Найжел мухлислар ва журналистларнинг ёқимтойига айланганди. Бироқ бунинг Никола Кортезега мутлақо дахли йўқ эди. Қатъиятлилик ва принципиаллик бобида ном қозонган Кортезени  «Саутгемптон»нинг юқорига кўтарилиб бораётгани ва бунда мураббийнинг ҳиссаси борлиги ҳам қизиқтирмади.   Афтидан, Эдкинсни ишдан бўшатишни аввалдан режалаштирган кўринади. Чунки ижобий натижалар ҳам Найжелни сақлаб қола олмади. Эҳтимол, Маурисио Почеттино билан аввалдан келишиб қўйилгани тўғрисидаги гап-сўзларда жон бордир. Миш-мишлар оралаганда воқеалар ривожи бу қадар кескин тус олиши ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди. 

Оқибати: дастлаб Почеттино «Саутгемптон»ни лигада қолдирди, кейинроқ «Сотон» анчайин яхши ўйин намойиш этди. Янги юлдузларни сотиш орқали клуб 100 миллион фунт даромад кўрди, аммо бунинг оқибати қандай бўлганлигини кўпчилик яхши билади...

Эдкинс эса «Рединг»да қолмади ва ёз бошланиши ҳамоноқ «Шеффилд Юнайтед»ни қабул қилди.

 

Тони Пулис, «Кристал Пэлас», 2014 йилнинг 15 августи

Чемпионат бошланишига атиги икки кун қолганида Тони Пулис клубни тарк этганлиги ҳақидаги хабар мухлисларни гангитиб қўйди. Пулиснинг кетишига «Пэлас» хўжайинларидан бири Стив Периш билан юзага келган тортишув сабаб бўлганди. Яъни, Периш мураббийнинг трансферлик сиёсатини қўллаб-қуватламади. Аксинча, унга доим қарши чиқди. Пулис  Стивен  Колкер ҳамда Гильфи Сигурдссонни сотиб олиш тарафдори эди. Пэриш эса «борига барака» тариқасида кун кечиришни истарди. Аниқроғи, «молиявий парҳез»ни афзал биларди.

Оқибати: «Селхерст Парк» жамоасининг Нил Уорнок билан муносабати бузилди. Орадан тўрт ой ўтгач, «бургутлар» улар учун энг муҳими, Алан Пардью эканлигини ҳис этдилар.

Тони Пулис ярим йилча ишсиз юрди, 2015 йил арафасида  эса - «Вест Бромвич»да тартиб ўрнатиш мақсадида Мидлендсга йўл олди...

Найжел Пирсон, «Лестер»,  2015 йилнинг 30 июни

«Лестер»нинг осиёлик хўжайини Вишай Шривадданапрабха 2013|2014 йиллар мавсумида янгиликларни қўллаш ва ишда ўзгариш ясаш бобида қилган ишлари учун обрў-эътибор қозона олди. Аммо унинг Найжел Пирсонни ишдан бўшатиши ҳаммага ҳам ёқмади. Қўққисдан эълон қилинган хабардан аксарият футбол аҳли жунбушга келди.

Бу ҳодисани расмий шарҳлаш пайтида Пирсон билан раҳбариятнинг муносабатлари клубни ривожлантириш борасида бир-бирига мос келмаганлиги билдирилди. Эҳтимол, жаноб Шривадданапрабха Еврокубокка тезроқ ёриб киришни мақсад қилгандир. Аммо маълум бўлишича, ўзини безоринамо тутиши раҳбариятга хуш келмаган. Унинг ғалати қилиқлари  «Лестер» обрўсига путур етказади, деган хулосага келинган. Айниқса, Таиланд бўйлаб амалга оширилган турне пайтида Пирсон  билан юз берган можаро ҳаммасига нуқта қўйган... 

Оқибати: «Лестер»ни бошқариш учун Клаудио Раньери тайёр эканлигини билдирди. Букмекерлар фаворитлар қаторида Сэм Эллардайс ҳамда  Нил Ленноннинг номини ҳам қайд этдилар. Мухлислар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра эса,  Юрген Клопп ва Эстебан Камбьяссо жамоани бошқаришга лойиқ, деб топилган.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:44, 31.07.2015. Ўқилди: 4053 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.