Бугун 30 январь, 2026 йил, жума.

      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • 1:2
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 3:2
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • 0:0
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 2:3
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • 3:0
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 0:2
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:0
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • 4:1
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 6:0
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 2:0
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • 4:1
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • 1:2
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • 4:2
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • 2:3
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • 1:0
      • Аталанта
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 29.01.2026 11:00
      • Ливан
      • 0:2
      • Вьетнам
      • 29.01.2026 13:00
      • Жанубий Корея
      • 2:3
      • Ироқ
      • 29.01.2026 15:00
      • Кувайт
      • 1:6
      • Таиланд
      • 29.01.2026 17:00
      • Қирғизистон
      • -:-
      • Индонезия
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • -:-
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • -:-
      • Япония
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболдан барвақт кетганлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ҳар қандай жараённинг аввали ва охири муқаррар. Жумладан, футболчи ҳам қачондир ўз фаолиятига нуқта қўяди. Бироқ бинойидек тўп сураётган футболчининг кутилмаган қарори кўпчиликни ўйлантириб қўяди: Нега кетди? Қуйидаги ҳикоямиз миллионлар ўйинини барвақт тарк этганлар ҳақида.

Марсель Янсен

Кетиш сабаби: клубга бўлган садоқат.

Марсель шу йилнинг ноябрида 30га тўлади. Шунга қарамай, футбол билан хайрлашишга мажбур бўлди. Чунки «Гамбург» у билан шартномани узайтиришни истамади. Мутасаддилар ҳолатни Янсен кўпроқ вақтини шифохонада ўтказаётгани билан изоҳладилар. Германия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Европа клубларидан кўплаб таклифлар олди. Аммо уларни мулойимлик билан рад этди. «Мен фақат мухлислар учун тўп сурганман. Ҳаётимда 3та клуб - «Боруссия» М., «Бавария», ва «Гамбург» учун бор кучимни сарфлашга тайёр эдим. Мухлислар қаршисида ёлғон сўзлаш ниятим йўқ. Шу боис уларга ҳақиқатни айтаман: Бошқа жамоалар байроғини ўпишга ўзимни мажбурлай олмайман, уларга содиқ қолиш қўлимдан келмайди. Чунки улар мени қизиқтирмайди».

Жамоага бўлган садоқат тобора ноёб фазилатга айланаётган ҳозирги кунларда Марселнинг сўзлари самимий эканлигига ишонгинг келади.

 

Эрик Кантона

Кетиш сабаби: кинодаги фаолият.

Кантонанинг 30 ёшда бутсаларини михга илиши кўпчиликни лол қолдирди. Ваҳоланки, у ўз фаолиятининг чўққисига кўтарилган, «МЮ» билан кўплаб совринларни қўлга киритаётганди. Охир-оқибат, «Бавария» билан бўлган ЕЧЛнинг тарихий финали унинг иштирокисиз ўтди. Эме Жаке билан чиқиша олмаган футболчи  Франция терма жамоасининг Европа ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритишида ёрдам бера олмаганди.

Кейинчалик маълум бўлишича, Эрикдаги кинога бўлган қизиқиш футболдан устун келган. Ҳужумчи футболчилик давридаёқ актёр сифатида дебютини нишонлаган, фаолиятини якунлагандан кейин яна 3та картинада суратга тушган.

 

Муҳаммад Али Хон

Кетиш сабаби: экология.

Авлодлари Ливан ва Германия фуқароларига бориб тақаладиган швециялик футболчининг ҳаёти сўнгги 1 йил ичида тубдан ўзгарди. Аввалига у рад этишнинг иложи бўлмаган таклифга эга бўлди: Хитойнинг «Тяньзин Теда» клуби «Хеккен» футболчисига фантастик гонорар таклиф қилганди. Аммо Скандинавиянинг мусаффо ҳавосига ўрганиб қолган футболчи экологияси талаб даражасида бўлмаган Чин ўлкаси шароитига кўника олмади. «Хитойнинг ҳавоси ўта ифлослиги сабабли болалар доимий равишда уйда ўтиришга мажбур эдилар. Катта маошга эга бўлиш яхши, лекин мен аввало, оила аъзоларимга ғамхўрлик қилишим керак», - дейди футболчи. Хуллас, номаълум гўшт истеъмол қилишдан ҳайиқиши туфайли Хитойда умуман гўшт емаган Али Хон қишда Швецияга қайтди ва маҳаллий «Хальмстад» билан шартнома имзолади.

 

Карлос Роа

Кетиш сабаби: диний эътиқод.

ЖЧ-1998нинг аргентиналик қаҳрамони руҳоний эканлигини ҳеч қачон сир тутмаган. 1999 йилда у «Мальорка» билан Испания суперкубогини қўлга киритган, кубок эгалари кубоги турнирида финалгача етиб борганди. Бироқ кутилмаганда у ҳам 29 ёшида (футболчилар учун қалтис ёш) муваффақиятли мавсумни давом эттиришни истамади. Кейинги 1 йилни черковда ўтказган Рео кейинчалик «Мальорка» билан шартномани узайтиришни хоҳламади. Шунга қарамай, жамоа кейинчалик уни сафга қўшиб олди. Аммо Карлос аввалгидек 1-рақамли футболчи эмасди. Қизиғи, у ўзининг футболчилик фаолиятини Аргентинанинг «Олимпо»сида тўғридан-тўғри қизил карточка олиш билан якунлади.

 

Хидетоши Наката

Кетиш сабаби: мода саноатидаги фаолият.

Бу футболчи ҳам худди Янсен каби 29 ёшда футболчиликни йиғиштирди. Япон халқининг «кумир»и ўзининг модага бўлган муҳаббатини ҳеч қачон яширмаган, Италиядаги узоқ муддатли фаолият эса уни ўз орзусига яқинлаштирганди. «Италияликлар менга кучли таъсир кўрсатишди. Улар модани худди футболдек яхши кўришади. У ерда мен футболда ҳам, олифта кийиниш бобида ҳам ўзимни кўрсатишга интилдим. Дизайн ҳаётни янада ёрқинроқ қилишига шубҳа қилмайман», - деганди футболчи ўшанда. 

Доимо турли либосларни синовдан ўтказадиган япониялик ярим ҳимоячи ўзининг сўнгги учрашувини 2006 йилнинг майида «Болтон» сафида ўтказди. 1 йилдан кейин эса GQ журналининг Америка вариантида кузги, қишки либослар фотосессиясида иштирок этди. Кейин Cavin Klein компанияси билан ички либослар тўпламини намойиш қилиш хусусида келишиб олади. Наката футболни барвақт тарк этганлигидан афсусланмайди ва яқин келажакда янги спорт либослари яратиш ниятида.

 

Киан Хансен

Кетиш сабаби: отасининг бетоблиги.

Дания термаси ҳимоячиси ўтган йил ёзида «Эсбьерг»дан «Нант»га ўтиб, жамоа етакчиларидан бирига айланди. Унинг ўйинларидан мамнун бўлган Франция клуби мутасаддилари жуда мамнун эдилар ва Хансенни қўйиб юбориш ниятида эмасдилар. Бироқ ҳимоячи ватанига қайтишга рухсат беришларини сўраб, сўзида қатъий туриб олди. Маълум бўлишича, 26 ёшли футболчи «Нант»да тўп суриб юрганида бувиси қазо қилган, бу мусибат Кианга кучли таъсир ўтказганди. Рождество таътилидан сўнг у бутунлай уйга қайтишга қарор қилди. Мақсади - бемор отасининг ёнида қолиб , унга ёрдам бериш. Табиийки, у «Мидьюлланн»га ўтиши билан каттагина маблағдан маҳрум бўлди. Аммо Хансен саратон хасталиги билан курашаётган падарига оз бўлсада далда бера олганидан мамнун: «Бошимга оғир кунлар тушганида ҳаётда футболдан аҳамиятлироқ нарсалар ҳам борлигига амин бўлдим. Оила қанчалик муҳим эканлигини тушуниб етдим».

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:41, 31.07.2015. Ўқилди: 7787 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.