Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Достон Абдураҳмонов, Виктор Клишин, Наврўзбек Алимов “Қизилқум”да ўйнайди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Қизилқум
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Қизилқум” жамоаси иккинчи давра учрашувларига қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Навоийликлар 10 июлда пойтахтимиздаги “Футбол-МЕД” соғломлаштириш марказида тиббий кўрикдан ўтгач, бир ҳафта мобайнида Тошкент вилоятининг “Билдирсой” сиҳатгоҳида жисмоний тикланиш машғулотларини олиб борди.

Сўнгра ўқув-машғулот йиғини Тошкент шаҳрида давом эттирилди. Йиғин доирасида “Қизилқум” жамоаси “Қўқон-1912” жамоаси билан синов-назорат учрашувида майдонга тушди. Шунингдек, биринчи лига вакили “Ғиждувон” футболчилари билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказилди.

Давралар оралиғида кончилар таркибида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Жумладан, ярим ҳимоячи Алишер Саноев “Бухоро” жамоасига ижарага берилди. Украиналик ҳужумчи Вячеслав Шевченко билан тузилган шартнома бекор қилинган бўлса, яна бир ҳужумчи Феруз Бобоқулов Самарқанд динамочилари таркибида иккинчи даврани давом эттиришга қарор қилди.

Иккинчи даврада Достон Абдураҳмонов (“Машъал”), Баҳром Нарзуллаев (“Бухоро”), Виктор Клишин (“Шўртан”), Наврўзбек Алимов (“Пахтакор”) каби футболчилар эса “Қизилқум” либосида майдонга тушадилар.

Эслатиб ўтамиз, навоийликлар 16-турда Жиззахда “Сўғдиёна” жамоаси меҳмони бўлади. Мазкур жамоаларнинг биринчи даврада Навоийда кечган дастлабки учрашувида кончилар йирик — 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Унда Баҳриддин Ваҳобов “хет-трик” қайд этган бўлса, яна бир гол украиналик ҳужумчи Вячеслав Шевченко ҳисобига ёзилганди. Жиззахликлар ягона тўпга Музаффар Музаффаров муаллифлик қилган эди.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 10:30, 01.08.2015. Ўқилди: 3191 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик