Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 14.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Шўртан
      • 14.06.2025 20:00
      • Бунёдкор
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 14.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • 0:0
      • Сўғдиёна
      • 15.06.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Нефтчи
      • 15.06.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 15.06.2025 20:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо

КЎЖЧ. "Ал-Аҳли" - "Интер Майами" учрашуви голсиз дуранг билан якунланди [26]

Ўзбекистон ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритишида ким кўпроқ ҳисса қўшди: Юсупов, Шомуродов, Файзуллаев ёки Ҳусанов. Алишер Никимбаев жавоб берди (2-қисм) [20]

Алишер Никимбаев: «Равшан Эрматов — Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқишига энг катта ҳисса қўшган шахслардан бири» [13]

"Барселона" устози Флик шахсан ўзи Нико Уильямсга қўнғироқ қилди [11]

Ўзбекистон ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритишида кимнинг ҳиссаси юқори бўлди? Алишер Никимбаев жавоб берди [9]

Дьёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтишдан бош тортди [7]

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Sport ва Futbol телеканалларида ҳам трансляция қилинади [6]

"Рома"нинг янги мураббийи Довбикни жамоада кўрмоқчи эмас [5]

Ильгиз Танташев КЎЖЧдаги 1-тур баҳсига тайинланди [5]

"Ливерпуль" ҳимоячиси Робертсон Мадрид грандига ўтиши мумкин [2]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 12 24
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Пахтакор 12 19
6 Нефтчи 10 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 11 14
10 Андижон 12 13
11 Сурхон 11 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Бухоро 1-1 Андижон
12-тур Қўқон-1912 0-4 Машъал
12-тур ОКМК 0-0 Шўртан
12-тур Бунёдкор 1-1 Пахтакор
12-тур Қизилқум 0-0 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 12-тур

15/06 20:00 Сурхон - Нефтчи
15/06 20:00 Насаф - Навбаҳор
15/06 20:00 Хоразм - Динамо

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Анжи»нинг туркча варианти

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Дастлаб сафга Саму­эль Это~О қўшилди. Орадан беш йил ўтиб Лио­нель Месси харид қилинади. Диққат қилинг, бугунги муҳокама мавзуси - юксак чўққиларни кўзлаётган Тур­кия­­­нинг «Ан­таль­я­­­­спор» клуби трансфер сиёсати .

Туркия жамоалари йирик трансферларни амалга ошириш орқали ўз иш­қибозларини хурсанд қилишда давом этишмоқда. Айниқса, бу борада Истанбулнинг «Галатасарой»и етакчи. Ушбу клуб таркибидан доимо 2-3 нафар машҳурлар номи ўрин олади. Амалдаги чемпион азалий рақиблардан фарқли ўлароқ, жорий йилнинг ёз ойидаги трансферлар бозорида унчалик фаол эмас. Луиш Нани ва Робин ван Персини харид қилган «Фенербахче» таркибида эса яна янгиликлар содир бўлиши эҳтимоли юқори.

Аммо бугунги суҳбат мавзуси грандларга тааллуқли эмас. Гап Туркия суперлигасининг 13-жамоаси - «Антальяспор» ҳақида кетмоқда. Сайёҳлар орасида ном қозонган шаҳар шарафини ҳимоя қилувчи клуб ҳам янгиликлар борасида бош­қалардан қолишмаяпти. Жумладан, барчага маълум жаҳонгашта Самуэль Это`О Ўрта ер денгизи соҳилидан қўним топди. Шунингдек, камерунлик ҳужумчига жамоадош бўлиши кутилаётганлар орасида дарвозабон Виктор Вальдес ҳамда бразилиялик ҳимоячи Алекс ҳам бор. Ҳотамтой турклар Римнинг афсонавий «императори» Франческо Тоттига таклиф билан чиқишганига нима дейсиз?

Афтидан, бу галги мавсумлар оралиғи мазкур клуб тарихида ўчмас из қолдиради. 1966 йили ташкил этилган «Антальяспор» ҳозиргача қайд этган натижалари билан мақтана олмайди. «Чаёнлар» 1982 йили илк марта суперлигада қатнашиш имконини қўлга киритишди. Орадан уч йил ўтиб, қуйи дивизионга «сургун қилинган» клуб бир йилдан сўнг яна элитага қайтди. Кейинги йиллар худди лифтдагидек гоҳ юқорига, гоҳ пастга ҳаракатланиш билан ўтди. 2000 йили «Антальяспор» ҳаттоки Туркия кубоги финалигача бориб, ҳал қилувчи баҳсда «Галатасарой»га ютқазди.

Демак, олдига улкан мақсадларни қўйишга кўникмаган, суперлигада мунтазам ўринга эга бўлмаган жамоа тўсатдан қизиқарли трансферларни амалга ошириш орқали жамоатчилик эътиборини ўзига қаратди. Бу албатта, ажабланарли, лекин тушуниш мумкин. Хўш, сизнингча, Это~Онинг Антальяга ўтишига сабаб нима? Умуман, ёши ўтган футболчилар нега айнан Туркияни танлашмоқда? Тўғри, шартномада белгиланган маблағдаги «нол»ларнинг кўплиги туфайли. Пул масаласида турклар сахий. Хусусан, камерунлик ҳужумчининг маоши 4 млн. еврони ташкил этади. Мабодо Тотти ушбу клубдан қўним топса, африкалик ҳамкасбидан икки баробар кўп топади. Ҳақли савол туғилади: шунча пул қаердан келяпти?

IATI сайёҳлик компанияси - «Анталья­спор»нинг асосий ҳомийларидан бири саналади. Это`Онинг тақдимот маросимида мазкур ташкилот бош директори Левент Айдин ҳам қатнашди. Tez Tour асосчиларидан бири 2012 йили иш жойи­ни IATIга алмашди. Клубнинг трансфер бозоридаги фаоллиги шу инсон билан узвий боғлиқ.

«Антальяспор» - йирик харидлар майдонида янги ном. Ўз-ўзидан ушбу клуб олдига қўйган мақсадлар кўпчиликни ҳайратга солиши табиий. Орадан беш йил ўтиб, Ўрта ер денгизи қирғоқларига Лионель Мессининг жалб этилиши ҳақидаги гап-сўзларни ўқиш футбол ихлосмандларини қизиқтириши аниқ. Дарвоқе, яқин ўтмиш юлдузларидан яна бири - Роналдиньонинг «Антальяспор»га ўтишига бир баҳя қолди. Афсуски, бразилиялик футболчини бошқалар «илиб» кетишди. Ҳозирча клуб мутасаддиларининг кимлар билан музокара олиб бораётганини фақат тахмин қилиш мумкин. Аммо камтарона клубнинг йирик харажатлари ҳали узоқ вақт ишқибозлар диққат марказида бўлса, ажабмас. Айниқса, бу ҳолат Россия клубларидан бирини эслатяпти.

 

ЎРИНЛИ ЎХШАТИШ

Россияда йўлга қўйилган «Анжи» деб номланувчи лойиҳа ишбилармон Сулаймон Керимовнинг молиявий қўллаб-қуватлаши натижасида дастлаб муваффақият қозона бошлади. Роберто Карлос, Это`О, Юрий Жирков, Виллиан... Маҳачқалъаликлар таркиби вақт ўтгани сайин кучайиб борди. Кейин эса кутилмаганда инқирозли ўзгаришлар кузатилди. Йўналишнинг кескин ўзгариши оқибатида клуб Россия премьер-лигасини тарк этди.

«Антальяспор»да содир бўлаётган ўзгаришлар эса кўп жиҳатдан «Анжи»ни эслатяпти.

Муваффақият. Ҳар икки жамоа бадавлат инвесторлар келишидан аввал унча танилмаган. Ҳар иккисининг энг яхши натижаси мамлакат кубоги финали бўлган.

Лигадаги ўрин. Маҳачқалъаликлар тарихий ўзгаришлар арафасида премь­ер-лиганинг сўнгги мавсумини 11-поғонада якунлаган бўлишса, «чаёнлар» суперлиганинг 13-ўрни билан кифояланишди. Тафовут унчалик катта эмас.

Хўжайин. Левент Айдин қайсидир маънода Керимовни эслатади. Ҳар иккиси янги лойиҳага пулни аямаяпти, ҳар иккиси Самуэль Это~Они харид қилди.

КЛУБЛАР НОМИ «А»ГА  БОШЛАНАДИ. БУ ТАҚДИРМИ?

Башорат қилиш яхши эмас. Айниқса, «Антальяспор» билан боғлиқ вазиятда. Жамоанинг шаклланиш жараёни энди бошланди, ҳали кўплаб номдор футболчилар Ўрта ер денгизига ташриф буюриб, ўз ўйинлари билан маҳаллий ишқибозларни хурсанд қилишади. Бир нарса аниқ: жамоага нисбатан қизиқиш кескин ортган. Мисол учун, камерунлик форвардни таништириш маросимига кўп сонли томошабинлар тўпланишди. 33 минг кишига мўлжалланган янги стадион қурилиши якунланиш арафасида. Бу ҳам жамоатчилик диққатини ўзига қаратиши тайин.

«Антальяспор»ни келажакда нималар кутаётганини фақат вақт кўрсатади. Балки «Анжи»нинг тақдири Туркия­­да такрорланар: болалигидан Антальяда яшашни хоҳлаган юлдузлар янги манзиллар томон тарқаб кетишар. Ёки «Манчестер Сити»дан ўрнак олиб, даст­лабки чемпионлик ва ёрқин келажак сари олға қадам ташлайди.

«Олдинда бизни қизиқ воқеалар кутиб турибди, - деди Самуэль Это`О тақдимот маросими чоғида. Бу борада камерунлик футболчининг фикрига қўшилиш мумкин, ҳар қандай вазиятда ҳам зерикишга ҳожат қолмайди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:08, 01.08.2015. Ўқилди: 4538 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
3 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
5 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
6 Бунёдкор Луис Качорри 5
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
8 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Насаф Ҳусайн Норчаев 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.