Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • -:-
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Фабио Каннаваро: "Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик" [17]

Трамп тарихдаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди [16]

"Барселона" "Реал" устидан қозонилган ғалаба шарафига бағишланган тўртинчи формасини тақдим этди(фото) [16]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [15]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [13]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [12]

Акмал Мозговой: «Омадимиз келиб, ютиб кетдик ва Кубокни кўтардик» [11]

Лапорта "Барса" фанатларига суперюлдузни ваъда қилмоқда [8]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [7]

"Манчестер Юнайтед" Неймар билан шартнома имзолаши мумкин [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

40 ёшдан ошган футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футболда бўй, вазн ва асосийси, ёш катта аҳамиятга эга. Айрим футболчилар номаълум сабабларга кўра, фаолиятларини эрта якунлашса, бошқаларида бунинг акси кузатилади. Қуйида 40 ёшдан ўтган бўлса-да, ҳамон майдонда жавлон ураётган ўйинчилар билан таништирамиз.

10. Юсси Яаскелайнен, 40 ёш, («Вест Хэм Юнайтед», Англия)

15 йил давомида «Болтон» шарафини ҳимоя қилган финляндиялик дарвозабон 2012 йилда жамоасини алмаштиришга қарор қилади. Аммо унинг «Вест Хэм»даги фаолияти унчалик омадли чиқмайди. Шундай бўлса-да, Юсси бутсаларини михга илишга шошилмаяпти.

Ўтган мавсумда лондонликлар дарвозасини атиги 2та ўйинда қўриқлаган Яаскелайненнинг шу ёзда клубини алмаштириши ёки футболчилик фаолиятини якунлаши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Буни эса вақт кўрсатади.

9. Александр Шовковский, 40 ёш («Динамо» Киев, Украина)

Киевликлар таркибида 22 йилдан буён фаолият олиб бораётган украиналик дарвозабон жамоа билан кўплаб муваффақиятларга эришди. 2014 йили Блохиннинг «Динамо»си таркибида 582та ўйиндан иборат рекордини босиб ўтди. Фахрий кипер ҳамон киевликларнинг асосий  дарвозабони бўлиб қолмоқда. Александр ўтган мавсумда 16та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан бор-йўғи 7та тўп олиб чиқди. Ўйлаймизки, ушбу кўрсаткич билан Шовковскийнинг фаолияти яна 1-2 йилга чўзилади.

8. Алессандро Дель Пьеро,

40 ёш («Дели Динамос», Ҳиндистон)

Жаҳон футболининг афсонаси жорий йилнинг 9 ноябрида 41 ёшга тўлади. Аммо у ҳозиргача ўзи севган касбдан йироқлаша олмаяпти. Алессандро  севимли клуби «Ювентус»дан кетиб, Австралиянинг «Сидней» жамоаси таркибига қўшилди. У мазкур клубда йилнинг энг фойдали футболчиси бўлибгина қолмай, «яшил қитъа» чемпионати тўпурари ва энг яхши ўйинчиси, дея тан олиниб, ички биринчиликнинг рамзий терма жамоасидан жой олди. Ўтган йилнинг ёзида Алессандро футбол тобора ривожланиб бораётган мамлакат - Ҳиндистонда фаолиятини давом эттиришга қарор қилди. Италиялик футбол фахрийсининг кўрсаткичлари аввалгидек сермаҳсул бўлмаса-да, Дель Пьеро олдингидек юқори савияли футбол намойиш этмоқда ва бу туришида яна 1-2 йил футбол ўйнай олишига кўзи етади. Алессандро Австралия ва Осиё қитъасидаги саёҳатларидан сўнг, балки ҳамкасблари Жеррард, Лемпард ва Пирло каби АҚШнинг бирорта клубида ўзини синаб кўрар? Буни вақт кўрсатади.

7. Роман Березовский, 40 ёш («Динамо», Россия)

Арманистон терма жамоаси дарвозабони Роман Березовский Станислав Черчесов Москванинг «Динамо» клубига бош мураббий бўлиши биланоқ, асосий посбон бўлиш имкониятини қўлга киритди. Натижада, 40 ёшни уриб қўйган Роман 2013|2014 йиллар мавсумида 6та ўйин ўтказиб, шунча тўп ўтказиб юборди. Березовский учун муваффақиятсиз кечган воқеа эса «Зенит» билан бўлган баҳсда кузатилди. Фаолиятини қайта тиклаётган кипер «Петровский»да ўтказиб юборилган 3та голдан сўнг яна фаолиятини буткул якунлашга қарор қилди. Бироқ, Арманистон терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганича йўқ. Бу йилдан эса «Динамо» (Москва)да дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда.

6. Зе Роберто, 41 ёш («Палмейрас», Бразилия)

41 ёшли бразилиялик чарм тўп устаси яқинда «Палмейрас»да ўз «дубл»­ини қайд этди. Зе Роберто 7 йил давомида Мюнхеннинг «Бавария» клуби шарафини ҳимоя қилган. Фахрий ҳужумчи сўнгги йилларда «Гремиу» ва бу йилдан «Палмейрас»да фаолиятини давом эттирмоқда. ЖЧ-2002 турнирини ўтказиб юборган Зе Роберто ўз фаолиятидан мамнун кўринади чоғи, юқори савияда яна 2-3 мавсум футбол ўйнаш ниятида. Нимаям дерлик, ахир орзуга айб йўқ, дейдилар.

5. Руслан Ажинжал, 41 ёш («Краснодар», Россия)

Жорий йилнинг апрелида «Краснодар» клуби бош директори Владимир Хашиг Русланннинг футболчилик фаолиятидаги 700-ўйинида унга эсдалик тариқасида совға ҳадя қилди ва бу мухлислар томонидан олқишлар остида кутиб олинди. Яқинда 41 ёшни қаршилаган Ажинжал юбилей учрашувини ўтган мавсумнинг 22-турида «Рубин»­га қарши майдонга тушиш орқали нишонлади. Русланнинг  юбилей баҳсида «буқалар» Қозон клуби устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мазкур ўйинда қаҳрамонимиз охирги дақиқаларда захирага олинди. Ўтган мавсум давомида турли мусобақаларда 12 марта асосий таркиб футболчиси сифатида майдонда кўриниш берган Руслан фаолиятини ўз хоҳиши билан якунлаб, ўзини бошқа соҳада синаб кўриш истагида.

4. Рожерио Сени, 42 ёш («Сан-Паулу», Бразилия)

Машҳур тўпурар-дарвозабон 42 ёшни уриб қўйган бўлса-да, мухлисларни ҳамон чиройли сэйвлари ҳамда ноодатий голлари билан хушнуд этиб келмоқда. Рожерио яқинда ҳужумкор ярим ҳимоячи амплуасидаги жамоадоши Марселиньо Кариока қайд этган рекорд,  яъни бир клуб сафида жарима тўпларини амалга ошириш бўйича ундан ўтиб кетди. Дарвозабоннинг амалга оширган жарима зарбаларининг нақд 62таси якунда гол билан якунланган. «Сан-Паулу» шарафини 1993 йилдан буён қўриқлаб келаётган Сени бу туришда ўз жойини бошқа посбонга бўшатмоқчи эмас. Боз устига, клуб мухлислари уни тарихдаги энг яхши дарвозабон, ҳатто энг яхши футболчи сифатида ҳам ҳурмат қилишади.

3. Марк Шварцер, 42 ёш («Лестер Сити», Англия)

Ўтган мавсумда австралиялик пос­бон «Челси»нинг муваффақиятларига муносиб улуш қўша олмади, лекин маҳоратли Петр Чехнинг муносиб вориси бўла олди. Умуман олганда, Шварцернинг узоқ вақт фаолият олиб боришига юқори савияли футбол кўрсатган бўлса-да, бирорта йирик совринни эгаллай олмагани сабаб бўлмоқда. Марк Австралия терма жамоаси билан Океания кубогини қўлга киритган бўлса-да, клублар билан ҳеч қандай сов­ринга эришмаган. «Мидлсбро» билан Европа Лигаси, «Фулхэм» билан УЕФА кубоги финаллари иштирокчиси бўлган дарвозабон кўзга кўринарли ютуқларга эришмаган. Шу боис, Шварцер  ўз келажаги борасида яқин кунлар ичида ўйлаб кўрмоқчи.

2. Ким Бьюн Жи, 45 ёш («Чуннам Драгонс», Жанубий Корея)

Кореялик афсонавий кипер фаолиятидаги энг омадcиз кунларни Францияда бўлиб ўтган ЖЧ-98 турнири деб ҳисоблайди. 2002 йилда турнир мезбони бўлган Жанубий Корея термаси бошқарувини қўлга олган Хиддинк шогирдлари қаторидан Ким Жи ҳам жой олганди, бироқ асосий посбон сифатида эмас. Жанубий Корея термасининг кўп йиллик аъзосига ишонч билдирмаган мураббий Гус Хиддинк кейинчалик бунинг учун ундан шахсан кечирим сўради. Аммо бундан не наф?

45 ёшли Бьюн Жи Корея чемпионатида фаолият олиб бормоқда. У ёш ҳамда «қуруқ ўйинлар» бўйича барча рекордларни забт этиб бўлди. Жанубий Корея терма жамоасининг собиқ посбони фаолиятини якунлагач, мураббий ёки маъмур лавозимида фаолият олиб бориш ниятида. 

1. Казуоси Миура, 48 ёш, («Йокогама», Япония)

Осиё футболининг яна бир ёрқин вакилларидан бири Казуоси Миура япониялик футбол мухлислари учун Наката, Кагава, Хонда каби донғи чиққан футболчилардан кўра кўпроқ ардоқлироқ. Казуоси 1990-йилларнинг бошида Бразилиянинг машҳур «Сантос» клуби, ке­йинчалик Италиянинг ўртамиёна «Женоа» жамоасида фаолият юритди. Япония терма жамоаси либосида расмий ўйинларда 89 марта майдонга тушиб, 55та голга муаллифлик қилган.

Миура сўнгги 7 йилдан буён маҳаллий «Йокогама» клубида тўп сурмоқда. Ҳужумчи Япония J-лигаси мухлисларининг эътиборини ўзига тортгани, унинг 50 ёшга яқинлашиб қолса ҳам, юқори савияда футбол намойиш этаётганидир. Фахрий ҳужумчи ҳар йили футболни тарк этиш ҳақида бош қотиради, лекин шартномасини яна узайтиришларига қарши чиқмайди. Балки, Казуоси 50 ёшгача футбол ўйнаб, ўз ҳамкасбларига қариликни унутишларига ёрдам беришни мақсад қилгандир? Ахир, бунга оз вақт қолди.

Акмал ЭШОНХЎЖАЕВ тайёрлади, "ИнтерСПОРТ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 22:27, 01.08.2015. Ўқилди: 6870 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.