Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

"Реал" "Барселона"нинг 2010-2018 йиллардаги молиявий фаолияти ҳақида ҳисобот беришни талаб қилди [47]

ОЧЛ-2. «Андижон» гуруҳнинг сўнгги баҳсида ютқазди ва турнирни якунлади [25]

Самвел Бабаян: «Сабр қилсак, «Андижон» фахрланадиган даражадаги жамоага айланади» [23]

Аморим: "Манчестер Юнайтед" исталган ўйинда ғалаба қозониши мумкин" [12]

«Кучли бўлиб қайтамиз» — Абдумалик Ҳалоков IBA’нинг қарорига муносабат билдирди [10]

Ла Лига собиқ ҳаками: «Футболни кўпчилик билмайдиган ва билишни истамайдиган қоронғи томони бор» [9]

Элит ОЧЛ. «Насаф» қолан 2 та ўйинда ютқазмаслиги керак, сабаби... [7]

ОЧЛ-2. «Андижон»нинг «Ал-Аҳли»га қарши ўйин учун асосий таркибни эълон қилди [6]

40 ёшли Роналду жорий мавсумда 19 та голда иштирок этишга улгурди [5]

Чемпионлар Лигаси ёки АПЛ: Салиба "Арсенал" учун қайси соврин муҳимлигини айтди [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фалькао «тугаган» футболчими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Европанинг машҳур нашри колумбиялик маҳоратли форвард Радамель Фалькаонинг фаолиятини «якунлаш»га бироз шошилмадимикан? Агар қуйида келтирилган 5та сабаб диққат билан ўрганилса, France Footballнинг муболағага йўл қўймаётгани ойдинлашади, гўё. Яна ким билади, дейсиз...?

1. ИНҚИРОЗГА ЮЗ ТУТГАН СЕРМАҲСУЛЛИК

Афтидан, футболчининг 2014 йилги мундиалда қатнашишига тўсқинлик қилган тизза жароҳати фаолиятидаги пасайишнинг асосий сабабига айланмоқда. Эҳ, Европада ҳаммаси бинойидек кетаётганди-я! «Порту» сафида (2009-2011 йиллар) 72та гол (битта ўйинда ўртача 0,83та) урган футболчи «Атлетико»да (2011-2013 йиллар) рақиблар дарвозасини 70 (ўртача - 0,58та) марта ишғол этди. Омадсиз кунлар арафасида «Монако» либосида ҳам 11 марта тўп киритишга улгурди. 2014 йилнинг 22 январи эса жароҳат келтирувчи сана сифатида ёдда қолди. Бироқ эътибор берсангиз, Франциядаги фаолият Радамелнинг тўпурарлик салоҳияти инқирозга юз тутаётганидан дарак эди, гўё. Мана, ўтган мавсум «МЮ»да атиги 4та гол билан кифояланди. Ҳали 30га ҳам тўлмаган футболчи 13 ёшидаёқ (!) кучли клуб сафига қўшилганди. Афтидан, эрта бошланган эртак аста-секин поёнига етмоқда...

 

2. КЛУБЛАРНИНГ ҚЎЛҚОП КАБИ АЛМАШТИРИШИ

Ҳақиқий юлдуз ҳадеб клубини алмаштиравермайди. «Челси» - Фалькаонинг охирги 12 ой мобайнидаги 3-жамоаси! Одатда клублар фойдали ўйинчилар билан бу қадар осон хайрлашишмайди. Аксинча, эркалашади, иложи борича қулай шарт-шароит яратиб беришади. Мураббийлар жамоа ўйинини шакллантиришда Радамелнинг хизматларига эҳтиёж сезишмаяпти. Футболчини Манчестер жамоасидан қайтариб олган «Монако»нинг дарҳол ундан қутулиш чораларини излаганини ҳам тўғри тушуниш мумкин. Акс ҳолда, йилига нақ 14 миллион евро тўлашга мажбур бўларди-да.

 

3. ЗАХИРА ЎРИНДИҒИГА ХУШ КЕЛИБСАН!

Фалькао аввалги тўпурарлик салоҳиятини қайтаришдан аввал «Челси» бош мураббийи ишончини қозониши лозим. Луи ван Галь колумбияликни «МЮ» захира ўриндиғида қолдиравергач, футболчи бутунлай «сўнди». Хўш, «аристократлар»­нинг ўжар устозининг ундан асосий ҳужумчи сифатида фойдаланишига кафолат борми? Афтидан, Радамель Лондонда ҳам майдон четида навбат кутиб ўтиради. Тўғри, эҳтимол рақобатчилар кўп эмасдир. Аммо «Челси»нинг асосан                4-2-3-1 схемасига таянишини эътиборга олсак, муаммо ўз аҳамиятини йўқотмагани аёнлашади. Тактик услубдаги «1» рақами Диего Костага тегишли (у ўтган мавсум 20та гол урди, ахир). Навбатда шунингдек, Лоик Реми бор. Франциялик футболчи сўнгги чемпионатда 19та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ҳосил қилди. Эътибор беринг, сермаҳсуллик борасида у ҳам Фалькаони ортда қолдирди. Умуман, Реми охирги 3 мавсум мобайнида рақиблар дарвозасини 27 марта иш-ғол этиб, Англия футболига мослашиб олганини исботлади. Шундай экан, асосий форварднинг биринчи ўринбосари сифатида айнан уни кўрсатиш жоиз.

 

4. ТЕРМАДАГИ ИШЛАР БУНДАН БАТТАР

Фалькаога ҳаммадан кўп ишонч билдирган шахс - бу Колумбия термаси бош мураббийи Хосе Пекерман. Унинг Америка кубогида сардорлик боғичини айнан Радамелга топширгани мазкур фикрнинг тўлиқ исботидир. Лекин бу ерда ҳам футболчини омадсизликлар таъқиб этди. Айтайлик, гуруҳ босқичида бирорта ҳам гол урмади. Жамоа эса турнир давомида фақат битта гол билан чекланди (Бразилияга қарши ўйинда - 1:0). Ушбу ғалаба «плей-офф»га чиқиши учун кифоя қилди. Афсуски, пенальтилар серияси бўйича Аргентина термасига бой берилган чорак финал баҳсини Фалькао захира ўриндиғида кузатди. Энди Колумбия терма жамоасининг биринчи рақамли ҳужумчиси мақоми бошқа футболчига тегишли - Жексон Мартинес! «Атлетико»нинг янги аъзоси қайсидир жиҳатлари билан 3 йил аввал Мадрид клубида порлаган Радамелни ёдга солади. У худди ҳам-юрти сингари «матрасчилар» сафига «Порту»дан ўтди. Эътиборлиси, Мартинес Португалияда ўтказган сўнгги 2 мавсуми давомида бир талай гол (67та)га муаллифлик қилди.

 

5. ЎТА ҚИММАТ НАРХ

Ўзингиз ўйланг, «Атлетико» унинг трансфери учун 40 миллион евро тўлаган бўлса, «Монако» 60 «лимон»дан воз кечди. Қолаверса, Франция клуби йилига 14 миллион миқдорида маош белгилади. Футболчи учун шунча маблағ сарфлаган клубнинг натижа талаб қилишга ҳаққи бор, албатта! Умуман, ҳамма - ОАВ, ишқибозлар, клублар Фалькаодан кўп нарса кутишяпти. Бу каби босим эса футболчининг ўйинига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:43, 03.08.2015. Ўқилди: 4905 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.