Бугун 30 январь, 2026 йил, жума.

      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • 1:2
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 3:2
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • 0:0
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 2:3
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • 3:0
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 0:2
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:0
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • 4:1
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 6:0
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 2:0
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • 4:1
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • 1:2
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • 4:2
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • 2:3
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • 1:0
      • Аталанта
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 29.01.2026 11:00
      • Ливан
      • 0:2
      • Вьетнам
      • 29.01.2026 13:00
      • Жанубий Корея
      • 2:3
      • Ироқ
      • 29.01.2026 15:00
      • Кувайт
      • 1:6
      • Таиланд
      • 29.01.2026 17:00
      • Қирғизистон
      • -:-
      • Индонезия
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • -:-
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • -:-
      • Япония
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Россияда ўйнамаган юлдузлар, бироқ порлаганлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бу футболчилар Россия клубларидан тушган таклифларга рад жавобини беришган. Эътиборлиси, ушбу қарор улар фойдасига ишлади. Қуйидаги фикр­лар айнан шу мавзуга бағишланади

Тоби Алдервейрелд

Геннадий Орловнинг севимли футболчиси икки йил аввал Москванинг «Спартак»ига ўтиши мумкин эди. Ҳаттоки, матбуотда эълон қилинган юзлаб янгиликлар орасида «Алдервейрелд «Спартак» билан шартнома имзолади» сарлавҳали мақолага ҳам кўзимиз тушганди. Аслида эса, Тоби «Аякс»ни Мадриднинг «Атлетико»сига алмаштирди. Шунингдек, бу футболчига «Зенит» ҳам харидор бўлди. Алдервейрелд 2013 йилнинг августида бу борада фикрлари билан ўртоқлашди: «Россия премьер-лигаси Голландия эридивизиясидан устунроқ.  Хусусан, Витсель ва Ломбертс мазкур чемпионат ҳақида илиқ фикр­лар билдиришганди. Шу боис  РФПЛдан тушадиган таклифни қабул қилишим мумкин». Бу гаплар  «Аякс»нинг ўша пайтдаги мураббийи Франк де Бурнинг эътиборидан четда қолмади. «Спартак»нинг таклифи Тобини қизиқтириб қўйган. Асосийси, у кўп нарсаларни тош-тарозига солиши керак», деганди голландиялик мутахассис. Хуллас, ҳимоячи узоқ муҳокамалардан сўнг Мадриднинг «Атлетико»сини танлади. Албатта, мазкур қарори учун футболчини айблаш ноўрин. «Тўғри, «Спартак»­дагилар мени сотиб олишмоқчи эди. Аммо «Атлетико» билан шартнома тузганимдан асло афсусланмайман», - деганча масалага нуқта қўйди Тоби.

Очиғини айтиш керак, бельгиялик ўйинчининг Мадридда омади юришмади. Тўғри, у Испания чемпионатида ғолибликка эришди, Чемпионлар Лигасида ҳам тўп сурди. Аммо барибир, мазкур жамоа захирасида қолиб кетди. Шунинг учун ҳам Алдервейрелд «Саутгемптон»га ўтиб кетди ва АПЛда ажойиб натижаларга эришди. Тоби яқинда «Тоттенхэм» билан шартнома тузди. 

Кристиан Эриксен

 «Тоттенхэм»нинг яна бир футболчиси. Келиб чиқиши даниялик бўлган Кристиан икки йилдирки, Шимолий Лондон клуби таркибида тўп сурмоқда. Тоби сингари «Аякс»да ўйнаб юрганида унга ҳам кўплаб клублардан таклифлар бўлди. Ярим ҳимоячига «Зенит» ҳам қизиқиш билдирган. Аммо Эриксен ўз сўзида қатъий туриб олди: Россия чемпионати унга керак эмас.

Питерликларнинг  таклифини 4 марта рад этган Кристиан Англия премьер-лигасини забт этишга отланди ва у ерда энг ёрқин футболчи сифатида кўзга ташланди.  АПЛ топ-клублари орасида Эриксенга харидорлар бис­ёр. Бироқ Кристиан  «Тоттенхэм»да қолишни маъқул кўрмоқда. Россия жамоасига ўтиш ҳақида эса ўйлаб кўрганича йўқ.

 «Биз Демба Бани олишни мўлжаллагандик. Ўша пайтда у «Вест-Хэм»да ўйнарди. Шунингдек, Паписс Сиссега ҳам қизиқиш билдиргандик», - деганди «Локомотив» спорт-директори Кирилл Котов 2013 йилда.

Паписс Демба Сиссе

«Локомотив» таклифини рад этган яна бир ўйинчи. 30 ёшли Ба  Дидье Дрогбанинг изидан бориб, Хитойда пул ишлашни афзал билди. Кейинчалик, «Ньюкасл» ва «Бешиктош»да етакчи ҳужумчи сифатида кўзга ташланган футболчи  «Челси» шарафини ҳам ҳимоя қилди. Балки унинг «Стэмфорд Бридж»даги ишлари унчалик юришмагандир, аммо «аристократлар» ғалабасига озми-кўпми ҳисса қўша олди. 

Сиссе эса уч ярим йилдан буён «Ньюкасл»да тўп суриб келмоқда. Дастлаб  бор эътиборини голлар сонини кўпайтиришга қаратган футболчи ҳозир ҳам ёмон ўйнамаяпти. Шундай экан, бу ўйинчиларнинг  Россияга келишидан маъни йўқ.

Тьяго Силва

Ситлва бошқа касбдошларидан фарқли ўлароқ, Россиядан  келган таклифни қабул қилди. Бироқ, 2005 йили Москванинг  «Динамо»сига ўтган футболчи оқ-мовий ранглилар таркибида бирор марта ўйнамади. Тьяго бир нечта машқларда иштирок этиш билан кифояланди. Оғир касалликка чалиниб, даволанишга мажбур бўлди. Шифокорлар «Порту»нинг собиқ футболчисига сил касаллиги ташхисини қўйдилар. У олти ой Москвадаги шифохонларнинг бирида даволанди. Бироз оёққа тургач, Бразилияга қайтиб, маҳаллий «Флуминенсе» жамоасида тўп сурди. Ке­йин «Милан»га, сўнгра «ПСЖ»га ўтди ва дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири сифатида танилди.

«Динамо»чилар бир мунча вақт Силва уларга тегишли эканлигини даъво қилишга уриндилар. Аммо бу натижа бермади.

2005 йилда «Динамо» мени ижарага олди, аммо Москвадаги совуқ иқлим саломатлигимга салбий таъсир кўрсатди. Олти ой шифохонада ётарканман, ўзимни ниҳоятда ғариб ҳис қилдим. Чунки  касаллик юқумлилиги туфайли атрофдагилар билан мулоқот қилишдан маҳрум бўлдим. Шифокорларнинг айтишларича, агар яна икки ҳафта касалликка бепарво бўлиб юрганимда ўлиб қолар эканман. Касаллик пайтларимда футболдан бутунлай кетармиканман дея ўйлаб, ичим эзиларди»,- дея хотирлайди футболчи.

 

Криштиану Роналду

«Энг яхши футболчилар порту­галия­ликлар», деган фикрни  «Динамо» хўжайини  Алексей Федоричев илгари сурганди. У адашган экан. Бу мамлакатдан юксак истеъдодлар етишиб чиқади. Аммо Манише «Динамо»да буни исботлай олмади. Эҳтимол, унга Роналду камлик қилгандир. Чунки оқ-мовий ранглилар 2005 йилда айнан Криштиануни сотиб олмоқчи бўлгандилар...  Бу ҳазил эмас. 

Ҳарқалай, Федоричев бир пайтлари ўз интервьюсида «МЮ» форвардига қизиқиши борлигини яширмаган: «Жиддий гапиряпман, биз Роналду билан музокара олиб боряпмиз. Ишонч билан айтишим мумкинки, Криштиану «Динамо» таркибида ўйнашга розилик билдирди. Аммо унинг Англиядаги муаммолари бу ҳақда аниқ фикр билдиришга тўсқинлик қилмоқда.  Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳеч бўлмаганда, унинг ўрнига  Манишени олишимиз мумкин», - деганди Москва клуби хўжайини.

Хуллас, Роналду   «МЮ»да қолди,  2009 йилда эса  «Реал»га ўтди.

Кака

ЦСКА клубига бразилияликларни жалб этиш одатий ҳолга айланган. «Армиячилар» таркибида ўйнаётган Жанубий америкаликлар жамоа ғалабаларига муносиб ҳисса қўшиш­моқда. Агар 2007 йилги дун­ёнинг энг яхши ўйинчиси Какани таркибга қўшишнинг иложи топилганида яхши  бўларди. Аммо бу иқтидорли ўйинчини  «Милан» илиб кетди.

«Биз Кака билан келишиб олгандик. Тўғри, у «Милан»дан таклиф тушаётганини ҳам яширмаганди, - деганди Евгений Гинер 2008 йилда. Охир-оқибат италияликлар уч кун муддатда Какани сотиб олсалар, биз қаршилик билдирмасликка ваъда бердик. Афсуски, уни «Милан»­га бермасликнинг иложи йўқ эди. Асосийси, энди бразилияликлар ЦСКА таркибида бемалол тўп суриш мумкинлиги, бу ерда улар учун ҳамма шароитлар яратилганлигини биладилар.

 

 Карлос Тевес

Евгений Гинер ЦСКА таркибига машҳур ўйинчиларни таклиф этишни режалаштираётгани ҳақида оғиз кўпиртиришни хуш кўради. Оқилона трансфер сиёсати юритаётган клуб президентини тўғри тушуниш керак. Унинг айтишича, Карлос Тевес «армиячилар» сафида чемпионатнинг энг яхши тўп­урарига айланиши мумкин эди.

«Тевесни «Коринтианс» таркибида ўйнаётган кезлари таклиф қилгандим, - дейди Гинер. - Тўғри, ЦСКАнинг аргентиналиклар билан алоқаси ҳавас қиларли даражада эмас. Шунга қарамай,  2006 йилда  Тевес таркибимизга қўшилишга тайёр турганди». Аммо... Карлос «Вест-Хэм» билан шартнома тузди ва жамоа етакчисига айланди. Кейин эса... «МЮ», ундан сўнг «Манчестер Сити» ва «Ювентус». Тевеснинг юксалиши даврига ҳавас қилса арзийди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:24, 05.08.2015. Ўқилди: 3119 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.