Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ота ва ўғил иқтидорлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Маълумки, футболда қариндошлик ришталари  унчалик узоқ давом этмайди. Айрим оилалардан икки ёки ундан ортиқ футболчи чиққан. Пайти келиб, отанинг ўз ўғлига мураббий бўлишига ҳам тўғри келади. Хўш, бундай вазиятлар қай таҳлит якун топади? Қуйидаги мақола орқали шу саволга жавоб топишга уринамиз.

Чезаре ва Паоло Мальдинилар, Италия терма жамоаси, 1996-1998 йиллар

Мальдини - бу «Милан», «Милан» — бу Мальдини дегани. Гап катта Мальдини ҳақида кетяптими ёки кичиги ҳақидами? Ота ва ўғил Мальдинилар ўз вақтида «россонерлар»нинг энг буюк ўйинчиларидан бири ҳисобланишган. Уларнинг ҳар иккиси футболчилик фаолиятини «Милан» таркибида ўтказиб, клуб сардори сифатида Европа Чемпионлари кубогини бошлари узра юқори кўтаришган. Чезаре Мальдини ўз даврининг энг яхши ҳимоячиларидан бири ҳисобланган. У бой тажрибасини мураббийлик соҳасида ҳам синаб кўрди. Деярли 30 йиллик мураббийлик фаолияти давомида ўзига таниш бўлган «Милан» ва «Парма» клубларини бошқарди. 1986 -1996 йилларда Италия ёшлар терма жамоасини Европада энг кучлилардан бирига айлантирди. 1996 йилнинг декабрь ойи­да катта Мальдини ўз фарзанди сардорлик қилаётган Италия термаси устозлигига таклиф этилди.

Аммо Паоло ўз отасининг қўл остида кўнгилдагидек фаолият олиб боролмади. Италия ЖЧ-98 йўлланмасини қўлга киритиш учун «плей-офф» баҳсларида қатнашди. Мундиал йўлланмаси қийинчилик билан қўлга киритилган бўлса, ЖЧ-98нинг 1|8 финалида францияликларга пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, уйларига қуруқ қўл билан қайтишади. Омадсизликка учраган Италия терма жамоаси бош мураббийи Чезаре Мальдини ўз лавозимини тарк этди, мутахассис асосий урғуни ҳимояга қаратиб, ҳужумни буткул унутганликда айбланди. Италиялик футбол мухлислари икки Мальдинидан кўпроғини кутишганди. Паоло отасининг қўл остида 22та  расмий ўйинда иштирок этиб 3та гол урди. Шундан сўнг ота-боланинг футболдаги йўллари айро тушди.

Катта Владимир Вайсс ва кичик Владимир Вайсс, Словакия терма жамоаси, 2009-2012 йиллар

Россиянинг «Сатурн» клуби собиқ устози катта Владимир Вайсс 2009-2012 йилларда Словакия терма жамоасини бошқарди. Таъкидлаш жоизки, мазкур мутахассиснинг терма жамоадаги фаолияти анча омадли чиқди. ЖЧ-2010 турнирининг саралаш босқичида словакияликлар гуруҳда 1-ўринни эгаллаб, ўз тарихларида илк марта мундиал йўлланмасини қўлга киритишди. ЖАРда ўтказилган ЖЧнинг гуруҳ баҳсларида эса шов-шувли тарзда амалдаги жаҳон чемпиони Италия терма жамоаси мағлубиятга учратилди. Словакия гуруҳ босқичида 2-ўринни эгаллаб, 1|8 финалда Голландия термасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, мазкур муваффақиятда чап қанот ярим ҳимоячиси - бош мураббийнинг ўғли кичик Владимир Вайсснинг ҳам ҳиссаси бор эди.Кичик Вайсс терма жамоага ўз отаси томонидан 2009 йили илк марта жалб этилди. У ЖЧ-2010 турниридаги 4та ўйиндан учтасида асосий таркиб футболчиси сифатида майдонга тушди ва италияликларга қарши кечган баҳсни захира ўриндиғида кузатди. Кичик Вайсс жаҳон чемпионатидан кейин мунтазам равишда терма жамоага чақирилиб, кўплаб голлар муаллифига айланди.

Евро-2012 турнири саралаш бос­қичидаги омадсизликдан кейин ота-бола Вайссларнинг йўллари айро тушди. Словакияликлар ўз гуруҳларида 4-ўринни эгаллаб, Евро-2012 йўлланмасидан мосуво бўлишди. ЖЧ-2010даги муваффақиятни такрорлай олмаган Словакия терма жамоаси бош мураббийи катта Владимир Вайсс 2012 йилнинг 30 январида истеъфога чиқарилди. Аммо унинг фарзанди кичик Вайсс терма жамоадаги фаолиятини ҳозиргача асосий таркиб футболчиси сифатида давом эттирмоқда.

Пол ва Томас Инслар, «Блэкпул», 2013-2014 йиллар

Биз Пол Инсни «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти орқали яхши таниймиз. У  мураббийлик фаолиятини 2006 йилда иккинчи лига иштирокчиси «Маклсфилд Таун» клубида бошлади. Таъкидлаш жоизки, 7 йил ичида Инс 4та жамоада  бош мураббий сифатида фаолият олиб борди. 2013 йилнинг февралида эса «Блэкпул» клуби устози сифатида таништирилди. 2011 йил жамоа сафига Пол Инснинг ўғли Томас қўшилди. Отаси клубга мураббий бўлиб келгач, кичик Инс асосий таркиб футболчиси бўлибгина қолмай, кўплаб етакчи АПЛ жамоаларининг қизиқишларига сабаб бўлди. «Блэкпул» 2012|2013 йиллар мавсумини чемпионшипнинг 15-ўрнида якунлади. Шундай бўлса-да, Пол клуб билан ишлашда давом этди ва ниҳоят, 2014 йилнинг 21 январида жамоанинг қониқарсиз натижалари туфайли истеъфога чиқарилди. Ота ва ўғил биргаликда бир йилга яқин фаолият олиб боришди. Шу вақт давомида Томас асосий таркибнинг асосий ўйин­чисига айланиб, 42та ўйин ўтказди ва 9та голга муаллифлик қилди.

Пол жамоадан кетгач, Томас ҳам отасининг изидан бориб, «Кристалл Пэлас»га ижара асосида бориб қўшилди.

 

Зайниддин ва Энцо Зиданлар, «Реал Мадрид Кастилья», 2014 йил

Франциялик афсонавий футболчи «Реал»даги фаолиятини якунлагач, «Қироллик клуби»ни бутунлай тарк этмади. Зайниддин 4 йил давомида турли лавозимларда иш олиб борган бўлса, 2014 йили мураббийлик лицензиясини қўлга киритиб, «қаймоқранглилар»нинг ёшлар жамоаси бош мураббийлигига тайинланди.

Шунингдек, клуб футбол дастурини франциялик собиқ ярим ҳимоячининг фарзандлари - Энцо, Тео, Эльяс ва Лука ҳам ўзлаштиришмоқда. «Кас­тилья» жамоаси аъзоси - Зиданнинг тўнғич фарзанди Энцо «Реал»нинг асосий таркиб футболчиси бўлиш учун ҳаракат қилмоқда. 2014 йилнинг 16 ноябрида Зайниддин Зидан ўз ҳаётидаги энг муҳим ўзгартиришни амалга оширди. «Конкенсе»га қарши кечган ўйинда у ўғлини майдонга тушириб, синаб кўрди. Шу пайтга қадар Энцо «Кастилья» таркибида унчалик кўринмасди. У ажойиб плеймейкер бўлиб, ажойиб техника эгаси сифатида укаларига намуна бўла олади.

Данни ва Дейли Блиндлар, Голландия терма жамоаси, 2015 йил

Таниқли мутахассис Гус Хиддинк истеъфога чиқарилганидан сўнг, Голландия терма жамоаси бошқаруви «Аякс»нинг собиқ ҳимоячиси Данни Блиндга ишониб топширилди. Катта Блинд 2012 йилдан буён терма жамоа штабида ёрдамчи мураббий сифатида меҳнат қилиш баробарида фарзандига фойдали маслаҳатлар беришни канда қилмасди. Данни Голландия термасидаги дебют ўйини жорий йилнинг 3 сентябрида бўлиб ўтади. Мазкур ўйин­да голландлар ўз майдонларида Евро-2016 турнирига саралаш баҳсида Исландия термасини қабул қилишади. Барчаси кўнгилдагидек кечса, кичик Блинд мазкур баҳсда асосий таркиб футболчиси сифатида майдонга тушиши мумкин.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:20, 05.08.2015. Ўқилди: 7127 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик