Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • 2:1
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • 2:1
      • Нефтчи
      • 14.09.2025 18:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Хоразм
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 14.09.2025 05:00
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 14.09.2025 05:00
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 14.09.2025 05:00
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 14.09.2025 05:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 14.09.2025 05:00
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Динамо 20 38
5 ОКМК 21 37
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 20 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон
21-тур Қўқон-1912 2-1 Қизилқум
21-тур Пахтакор 2-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4198 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чипта - фириб дастаги ёки яна чипталар муаммога айланмасмикин?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Яна бир ойдан сўнг Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Яман термасини қабул қилади. Учрашувнинг Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Насиб қилса, сиз ва биз бўлажак ўйинни албатта, томоша қиламиз. Кимдир стадионда, бошқа биров эса ўз уйида, телеэкран қаршисида...

Шубҳасиз,  Яман термасига қарши учрашув катта қизиқиш уйғотади. Бундай фикрлашнинг боиси бор. Биринчидан, халқимиз ва айниқса, ўйин жойи - пойтахт аҳлининг олий лига ҳамда Ўзбекистон кубогига унча хуши бўлмаса-да, терма жамоага келганда, бу муносабат тубдан ўзгаради. Боз устига, гап ЖЧ саралаши ҳақида кетаркан, қизиқиш анча ошиши кўпдан буён кузатилмоқда. Мана, 20 йилдирки, шундай анъана шаклланган ва бундан кейин ҳам ўзгармаса керак. Агар ФИФАдаги можаролар сабаб, жаҳон чемпионати ўйин­лари буткул бекор қилинмаса, албатта...

Майли, буни ҳам ўрни келганида айтдик. Эътиборимизни яманликларга қарши кечадиган учрашув ва унинг атрофидаги воқеликка қаратишда давом этамиз. Бўлажак ўйинда катта шов-шув кўтарилишига яна бир сабаб шуки, яқинда терма жамоамиз бошқарувида ўзгаришлар бўлиб, Самвел Бабаян бош мураббий этиб тайинланди. Миржалол Қосимовнинг омадсизликларидан ҳориган мухлис энди бу ўзгаришлар таъсирида нимагадир умид қилиб, стадионга талпиниши турган гап. Демак, тахмин қилиш мумкинки, ўйин куни яна ўша шов-шув, тала-тўп кузатилади.

Биз бу гапларни нимага айтмоқдамиз? Яхши биламиз, юртимизда қандай қизиқарли тадбир уюштирилмасин, албатта, чипта сотиб олиш муаммога айланади. У хоҳ таниқли ҳофизнинг концерт дастури бўлсин, хоҳ Ўзбекистон - Япония ўйини, фар­қи йўқ, чипта олиб-сотарларнинг куни туғади. У ёғини сўрасангиз, концертда ҳам, стадионда ҳам «оғирингизни енгил қилиш»га хоҳишмандларнинг бир хил қиёфада эканликлари ғалати. Афтидан, бу «бизнес»нинг ҳам ўз «тадбиркорлари» гуруҳи шаклланган, шекилли. Энди ўйлаб кўринг, кассадан чипта тополмай, чорасиз турганда, қайсидир «устамон»нинг қўлида бир дастасини кўрсангиз, асабингиз бузилмайдими? «Э, футболигаям», деб юборгингиз келмайдими?

Яқин йиллар ичида юртимизда футбол билан боғлиқ кўплаб иншоотлар қурилди. Бунинг ортида ин­фратузилмани яхшилаш билан бир қаторда миллионлар ўйинига қизиқишни ошириш ҳам кўзда тутилгани ҳақиқат. Бу мақсадга эришилган ҳам бўлар эди, агарда... Яхши биласиз, муҳташам «Бунёдкор» стадиони қуриб битказилгач, аренага кириш истагидагилар кўп топилганди. Янги стадиондаги илк учрашув ЖЧ-2014 саралаши доирасида Ливан термасига қарши ўтказилган ва ўша ўйинга келганлар саноғини чиқаролмаганмиз. Афсуски, чиптафурушларнинг фириби туфайли нархлар сунъий равишда кўтарилиб кетган ва кўз кўриб, қулоқ эшитмаган суммага етганди. Ўшанда 200 минг, 300 минг ва ҳаттоки, 400 минг сўмга чипта сотиб олганларни эшитганмиз. Шундан кейин ҳам ишқибоз стадионга келармикан? Эндиликда нима сабабдан, «Бунёдкор»даги жиддий ўйин­лар ҳам ҳувиллаган трибуналар қаршисида кечаётганига ҳайрон қолиш шарт эмасдир, балки...

Майли, ўтган ишга салавот. Уни унутишга тайёрмиз, лекин фақат бир шарт билан - агар шу муаммо барҳам топса. Яхши биласиз, Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий жамоасига бош мураббий этиб тайинлангач, кенг кўламда иш бошлади. Бу мутасадди ҳозир нафақат терма жамоа, балки у билан боғлиқ барча соҳаларни ўз назоратига олишга интилмоқда. Гўёки, Терма жамоалар маркази ҳам айни вақтда Бабаянга бўйсунадиган ва ёрдам берадиган қўшимча ташкилотга айлангандек. Айтиш мумкин, Бабаяннинг қўлида катта ваколат бор. Билингки, агарда чипталар масаласида ҳам тартиб ўрнатилса, демак, Бабаян ишламоқда. Агар аксинча бўлса-чи? Бу масалада унинг ҳам қўлидан ҳеч нарса келмаган бўлиб чиқадими?

Бундай гапириш учун бизда етарли асослар бор. Биласиз, Самвел Бабаян терма жамоа бош мураббийига айлангач, журналистлар билан норасмий тарзда учрашди ва ўзбек футболидаги муаммоларни кўрсатиб беришни сўради. Ўша учрашув давомида кўтарилган муаммоларнинг энг асосийларидан бири айнан чипталар масаласи бўлди. Магарки, Самвел Бабаян дарҳақиқат, тартиб ўрнатишни мақсад қилган экан, энг аввало, шу муаммога эътибор қаратиши зарур. Албатта, бу жуда қийин - чунки чиптафурушларнинг «танка»си деймизми ёки «паравози»ми, ишқилиб, номи хунук суянган тоғлари бор. Акс ҳолда, иллат бу қадар қулоч ёймасди, ахир. Ҳаттоки, бундайлар Терма жамоалар марказида ҳам топилса керак. Чунки чипталар савдоси айнан шу ташкилот зиммасидаги вазифа ҳисобланади. Демак, тартиб ўрнатиш учун аввало, ўша «танка»ни топиш  ва қулатиш лозим.

Албатта, бу иш биз ўйлагандан кўра, анча қийин. Ажиотаж уйғотадиган учрашувда ҳаммага ҳам чипта етмай қолиши аниқ. Кимдир эртароқ ҳаракат қилади, бошқа кимса кечроқ. Ўйин куни чипта излайдиганлар ҳам бир талай. Айниқса, вилоятлардан келадиганларга қийин, бир неча кун олдин пойтахтга йўл олиб, чипта харид қилиш, шундан сўнг яна ўйин вақти узоқ йўлга тушиш осон эмас. Хулоса шуки, бу борада ҳозирданоқ иш бошлаш керак. Бизда роппа-роса бир ой вақт бор.

Вилоятларда чипта савдоси олдин ҳам йўлга қўйилган. Аммо етарлича самара келтирган, дейиш қийин. Бу масалани тартибга солишни истар эканмиз, ҳар бир майда жиҳатни инобатга олиш зарур. Ҳаммаси тўлиқ назорат остида бўлиши шарт. Кейин, чиптахоналар сонини ҳам кўпайтириш мақсадга мувофиқ. 10000 мухлисга иккита дарча очиб қўйиб, «Мана, етказолмаяпмиз», де­йиш осон. Маркетинг ҳам футболнинг бир қисми ҳисобланади, иккитаси етмаяптими, демак, 200та шаҳобча очишсин, лозим топилса. Ҳарқалай, кўчма чиптахона ташкил қилиш унча қийин эмасдир? Ахир шу иш учун ҳам кимдир масъул ва маош олмоқда...

Токи кассадан топилмаган чипталарни қайсидир «учар» бир даста қилиб қўлида кўтариб юрар экан, футболни оммалаштириш қийин. Жуда қийин. Кўрамиз, ўзгаришлар қандай самара келтираркан...?

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:32, 05.08.2015. Ўқилди: 3799 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 13
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.