Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 8 31
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 6 8 8 22
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

«Арсенал» собиқ вингери: «Реал» АПЛда турнир жадвалининг ўрта поғоналарида бўлар эди» [30]

«Агар у майдонни тарк этмоқчи бўлса, биз ҳам кетамиз»: Арбелоа Винисиусни қўллаб-қувватлади [26]

Престианни УEФАга Винисиусни қандай сўзлар билан ҳақоратлаганини айтиб берди [18]

МЛС старти олдидан Месси мухлисларига хушхабар! [10]

Трамп Криштиану Роналдуга мурожаат қилди [8]

«ПСЖ» Дембеленинг молиявий талабларини рад этди – футболчи «Челси»га ўтиши мумкин [5]

Деку бўлмаганида Гави "ПСЖ"га ўтиб кетган бўларди: 2023 йилдаги сирли келишув тафсилотлари [4]

Шомуродов "Аланяспор" дарвозасига Файзуллаев ишлаган пенальтидан гол урди (видео) [4]

А Серия. "Комо" сафарда "Ювентус"ни мағлуб этди [3]

Португалия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Роналдунинг бўлажак Жаҳон чемпионатидаги иштироки бўйича фикр билдирди [2]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 61
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 25 32
10 Осасуна 25 31
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Англияда янги мавсум стартига 2 кун қолди!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Инглиз диёрида ўтадиган футбол матчлари ҳақиқий байрам шоусига айланиб кетиши, барчамизга маълум. Ўша фаворитлар ҳам аутсайдерга имкониятни бой бериб қўйиши ҳеч гап эмас АПЛнинг янги мавсуми старт олишига бор-йўғи 2 кун қолди! Шуни инобатга олиб, жорий мавсумда инглиз Премьер-лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган 3 та “янги” дебютант жамоа ҳақида маълумот бермоқчимиз.

Биласиз, Чемпионшипнинг ўтган мавсум якунларига кўра “Норвич”, “Уотфорд” ҳамда “Борнмут” клублари Премьер-лигада иштирок этиш имконини қўлга киритишган. Биз мана шу 3 “бахтли” клуб ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

 

НОРВИЧ

NORWICH.jpg

Қисқа ташриф қоғози

Ташкил этилган йили: 1902.

Шаҳар: Нориж.

Стадион: "Кэрроу Роуд" (27224 томошабин).

Жамоа лақаби: "Канарейкалар".

Бош мураббийи: Алекс Нил.

Ўтган мавсумда: Чемпионшипда 3-ўрин, плей-офф ғолиби

“Норвич” сўнгги икки мавсумни жуда “ғаройиб” тарзда ўтказди. Бундай дейишимизга сабаб шундан иборатки, “канарейкалар” жамоа 2013/14 мавсумни Премьер-лигада ўтказишганди. Аммо ўша мавсум жамоа жуда ёмон ўйин кўрсатиб, элитадан пастга “шўнғиганди”. Буни қарангки, “Норвич” жамоаси раҳбарияти-ю футболчилари ушбу “пастлаш”дан тезда тўғри хулоса чиқаришди ва дастлабки мавсумдан кейиноқ АПЛга қайтиб чиқишни уддалашди.

Тўғри, “Норвич” Премьер-лигага осонликча йўл олмади. Жамоа Чемпионшипда 3-ўринни банд этди ва плей-оффда иштирок этишига тўғри келди. Плей-офф финалида эса жамоа “Уэмбли”да “ Мидлсбро ”га қарши баҳс юритиб, икки тўп фарқи билан зафар қучди ва яна элитага қайтиб чиқди. Бунда, айниқса, жамоа устози Алекс Нил нинг меҳнати бор экани диққатга сазовор. Ушбу ёш мутахассис ярим мавсумдан беригина бу жамоани бошқармоқда. Аммо унинг бошчилигида жамоа деярли мағлубиятга учрамаяпти. Эндигина 34 ёшни қарши олган Нилдан Норижлик мухлислар Премьер-лигада кўп нарса кутишмоқда. Кўрамиз, у бу ишончни оқлай олармикан…

 

 

УОТФОРД

WATFORD.jpg

Қисқа ташриф қоғози

Ташкил этилган йили: 1881.

Шаҳар: Уотфорд.

Стадион: "Викаридж Роуд" (21400 томошабин).

Жамоа лақалари: "Сариқ армия", "Олтинранг йигитчалар".

Бош мураббийи: Кике Санчес Флорес.

Ўтган мавсумда: Чемпионшипда 2-ўрин.

“Уотфорд” учун келаётган мавсум узоқ кутилганларидан бири. Зеро жамоа 2006/07 мавсум якунида АПЛни тарк этганди ва мана узоқ йиллик танаффусдан сўнг "Сариқ армия" яна элитага қайтди. Қайтганда ҳам катта ниятлар-у, юксак мақсадлар билан!

Жамоа Премьер-лигага йўлланмани қўлга киритгач, биринчи навбатда бош мураббийни ўзгартирди. Славиша Йоканович ўрнига кимсан Кике Санчес Флорес олиб келинди. Илгари “Хетафе”, “Валенсия”, “Бенфика”, “Атлетико”, “Ал Аҳли” ва “Ал Айн” каби жамоалардаги фаолияти билан футбол жамоатчилигига танилган Флорес энди “Уотфорд”да “жонбозлик кўрсатиши”га тўғри келади. Ёш ва шижоатга тўла ушбу мураббий аллақачон “енг шимариб” ишни бошлаб юборган. У бир нечта кўзга кўринадиган харидларни ҳам амалга оширди. Буни “Уотфорд” ёзги трансферлар пайтида 20 миллион фунт ишлатгани ҳам кўрсатиб турибди. Демак, бу жамоадан “нимадир” кутсак бўлади. Шундай эмасми?!

 

 

БОРНМУТ

BPOURNEMOUTH.jpg

Қисқа ташриф қоғози

Ташкил этилган йили: 1890.

Шаҳар: Борнмут.

Стадион: "Дин Корт" (11700 томошабин).

Жамоа лақаби: "Олчаранглилар".

Бош мураббийи: Эдди Хоу.

Ўтган мавсумда: Чемпионшипда 1-ўрин.

“Борнмут” учун тарихий дамлар бошланмоқда! Жамоа ўз тарихида илк бор Англия Премьер-лигасида иштирок этади. Жорий мавсумда 125 ёшни қарши оладиган жамоа ишқибозлари учун бундан ҳам ортиқ “совға” борми?!

Ўтган мавсумда “Борнмут” чиндан ажойиб ўйин намойиш этди ва Чемпионшипда биринчи ўринни эгаллаган ҳолда хақли равишда элитага йўлланмага эга бўлди. Шу ўринда бир жиҳатга эътиборингизни тортсак: “Борнмут” АПЛга йўл олиш учун узоқ ва машаққатли йўл босиб ўтган. Жамоа Англиянинг қуйидаги деярли барча лигаларида иштирок этди ва 2008 йил жамоа бош мураббийига айланган Эдди Хоу бошчилигида Премьер-лигага чиқиш вазифасини уддалади. Мана 7 йилдирки, Хоу “Борнмут”га устозлик қилиб келмоқда ва айнан ушбу мураббийнинг “Борнмут” муваффақиятларида хиссаси улкан. Буни жамоанинг барча мухлислари жуда яхши билишади. Улар бу мураббий ва унинг шогирдларидан элитада ҳам яхши иштирокни кутишмоқда.

Хўш, улар Премьер-лигада ҳам ўзларининг энг яхши томонларини намойиш эта олишармикан… Бунисини энди янги бошланажак мавсум кўрсатиб беради…

Манба: sports.uz
Киритилди: 16:24, 06.08.2015. Ўқилди: 3880 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.