Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Динамо"ни калтаклашди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол журналистикасига қадам қўйганимдан буён ўзбек футболида бўлаётган кўплаб воқейликларнинг гувоҳи бўлдим. Қайсидир клуб футболчиларга маош бермаган, қайсидир жамоа раҳбари клубни ўзининг шахсий томорқаси қилиб олган. Яна кимдир футбол орқали бойлик орттирмоқда. Ҳатто футболчиларни «разбор»га чақириб ўзига хос «муомала»ни амалга оширгани ҳақида эшитдим. Афсуски футболимиздаги катта муаммоларга кичик муаммога қарагандек қаралаётгани қайсидир жиҳатдан амалга ошираётган ислоҳотларимизни самарасиз қолишига олиб келяпти. Худди шундай аёллар футболида ҳам.

Аёллар футболини ривожлантириш ва уни оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон футбол федерацияси қатор ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, клублар қошида аёллар жамоасини ташкил қилиш ва уларни ЎФФ томонидан ташкиллаштирилаётган мусобақаларда иштирокини мунтазам таъминлаш вазифаси қўйилган. Ушбу талабни ҳар бир клуб ўзи тушунган ҳолда талқин қилиб, ўзи билган ишларни амалга оширмоқда. ЎФФ эса чиқарилган қарорларини бажарилишига келганда сусткашликка йўл қўяётгани, клублардан қарор ижросини қатъий талаб қилиши ўрнига андиша сақлаган ҳолда иш тутиши оқибатида эндигина оёққа тураётган аёллар футболи уч-тўрт қадам ташламасданоқ эмаклаб қолмоқда.

Юртимизда аёллар футболини ривожлантириш ва шу орқали уларни соғлом турмиш тарзига жалб этган ҳолда соғлом фарзандларни вояга етказиш бош мақсадларимиздан бирига айланган. Оммавий ахборот воситаларида аёллар спортини ривожлантириш борасида қилаётган ишлар ҳақидаги хабарларни кўриб дилинг қувнайди. Минг афсуски ҳамма жойда ҳам аёллар футболини ривожлантиришда кўнгилдагидек ишлар амалга оширилмаяпти. Эркаклар футболидаги барча кирдикорлар том маънода аёллар футболига ҳам кўчиб бўлган. Сабаби катта футболда узоқ йиллардан бери ишлаб «бўри»га айланиб олган футбол кушандаларидир. Қисқаси ёзаман деса гап кўп. Бошингизни оғритмасдан аёллар футболида бўлган бир воқеани айтиб ўтмоқчиман. Хулоса чиқариш ўзингиздан.

Хуллас, аёллар ўртасидаги Ўзбекистон биринчилигида иштирок этаётган Самарқанднинг «Динамо» аёллар жамоаси қизлари 3-турни ўтказиш мақсадида 9-14 август кунлари Тошкентда бўлишган. Бу вақт оралиғида Ибрагим Билялов бошчилигидаги жамоа «Дунё» меҳмонхонасига жойлашишган. Турнирни яхшими ёмонми ўтказган қизлар меҳмонхонада турган вақтда эркаклар футболида камдан-кам учрайдиган ҳолат юз берди. Тошкентнинг «Пахтакор» аёллар жамоасида тўп сурувчи уч-тўртта қизлар 14 август куни кечаси келиб «Динамо» жамоаси дарвозабони Гўзал Алиқуловани дўппослаб кетишган. Ушбу воқеанинг келиб чиқиш сабаблари менга қоронғу. Ҳар ҳолда гап сўзларга кўра «разбор»чи қизлар ва жабрланувчи дарвозабон ижтимоий тармоқда ўзаро тортишиб қолган. Натижада ушбу тортишувнинг якуни «Дунё» меҳмонхонаси олдидаги муштлашув билан якунланган. Воқеанинг асл сабабини ўрганиб якуний хулосани чиқарадиган керакли ташкилотлар бор. Шунинг учун бу борадаги фикрларни уларга қолдирамиз. Аммо муштлашув чоғида «Динамо» қизлари бош мураббий Ибрагим Билялов ўз шогирдларига етарли даражада ёрдам беролмаган. Жабрланувчи қизни шифохонага олиб бориш ўрнига ўзининг спиртли ичмлик ичганини боҳона қилиб муаммони катталаштиришни, Ички ишлар ходимлари воқеадан бехабар қолишини истаганига тушунмайман.

Ибрагим Билялов ўзининг тинчлигини ўйлаб, ёпиғли қозонни ёпиғли қолдириш мақсадида жабрланувчи Гўзал Алиқуловани ички ишлар ходимларига мурожаат қилишига йўл қўймаганини тушуниб бўлмайди. Энди ўзингиз ўйланг, ёш қизларини ота-оналар бош мураббийга ишониб қўйсаю у ўзининг кайфи билан юрса адолатданми? Камига воқеани сир сақлаб ўзининг амалию клуб раҳбарининг тинчини ўйлаган мураббийдан яна нима кутиш мумкин. Клуб директори Алишер Латипов қаерга қараяпти? Вилоят футбол федерациясичи? Клубдан четлашиб, маълум вақтдан сўнг бир амаллаб таниш-билиш қилиб яна ўзининг эски мансабига қайтиб олган Алишер Латипов қилинган «харажат»ларни қоплашни ўйламасдан, оз бўлсада инсоф ва диёнат билан клубнинг бошқа жиҳатларига ҳам эътибор қаратса бўлмайдими? «Динамо»ни тамомила монопол қилиб олиб, эски ҳамтовоқлар билан нафсни ўйлаш ҳам яхши оқибатларга олиб келмаслигини тушуниб етмадимикан. Қиз боланинг тақдирига шунчалик этиборсиз экан, қолган футболчиларнинг аҳволи қандайлигини тасаввур қилаверинг.

«Динамо»дан Фирдавс Каримов кетиб жамоада энди ўзгариш бўлишини кўпчилик орзу қилганди. Йўқ, гап фақат Фирдавс Каримовнинг ишдан кетишида эмаскан. Унгача ҳам эски «бўрилар» клуб ички тизимини тамомила издан чиқариб бўлган экан. Умуман олганда вилоятда футболни ривожлантириш, юзлаб самарқандлик футболчиларга клубнинг эшиги очиқ бўлиши учун эски «бўрилар»нинг изини йўқотиш зарур. Вилоят раҳарига олтин вадалар бериб, кўнглини пуч ёнғоққа тўлдириб пулни олишадию, раҳбар эшигидан чиққандан сўнг ўзининг куйини чаладиган одамлар бор экан «Динамо» ҳали бери ижобий натижага эришмайди. Ҳатто аёллар футболида ҳам.

Ҳа, айтганча! Ўзбекистон футбол федерациясида аёллар футболига масъул бўлган ходимлар бу воқеага қандай қараркин. Кўрамиз, биз билган масъуллар воқеанинг асл сабабларини ўрганишар эканми ёки улар ҳам ўрага сичқон тушди гулдир-гуп дегандек иш тутишармикан. Қолганини вақт кўрсатади.

Фарҳод НОРБЎТАЕВ

 

P/S: Сўнгги пайтларда «Динамо» жамоасида бўлаётган воқеаларни ёзаётганим футболни орқасидан нон топаётган айрим Самарқанд футболидаги «раҳбарча»ларга ёқмаётган кўринади. Шунинг учун ҳам мен ҳақимда турли хил ёлғон-яшиқ гапларни айтиб ортимдан ғийбат қилиб юрибди. Ўша ғийбатчиларга айтар гапим: қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан сўнг ҳам чиқади. Ана ўшанда ҳар ким қилган ишига яраша жавоб беради.

Манба: norbutayev.blogspot.com
Киритилди: 10:09, 18.08.2015. Ўқилди: 9403 марта. Фикрлар: 17 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик