Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самвел Бабаян: «Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги таркиби — мамлакат тарихидаги энг кучлиси»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Матбуот анжуманлари
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг иккинчи босқичи, 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Яман учрашуви олдидан 2 сентябрь куни ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманининг биринчи қисмида журналистлар саволларига Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян жавоб берди. У билан бигаликда терма жамоа ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов ҳам анжуманда иштирок этди.

“Эртага биз янгиланган жамоа билан илк учрашувни ўтказишимиз лозим. Йиғинларда имкон қадар самарали ишлашга ҳаракат қилдик. Биласиз, июль ойида маҳаллий футболчилар билан йиғин ўтказган эдик. Иккинчи йиғинга легионерлар ҳам жалб этилди. Хориждаги барча футболчиларимиз билан тўлиқ таркибда иккита машғулот ўтказдик. Кайфият яхши, футболчила терма жамоа ўйинидагир янги ғояларни тўлиқ ўзлаштирмоқда ва қабул қилишяпти. Ўйлайманки, эртага бўладиган ўйинда ғалаба қозонамиз”, дея сўз бошлади миллий терма жамоа бош мураббийи.

“Шохруҳ Гадоев бизнинг диққат эътиборимизда. Аммо ҳозирда таркибда жамланган футболчилиар ундан кўра кучлироқ. Шу сабабли у терма жамоага жалб этилмади. Муҳаммадиев ҳақида ҳам шуларни айтишим мумкин. Футболчи терма жамоага чақирилиши учун икки жиҳатга эга бўлиши керак: оптимал форма ва терма жамоа фалсафасига мос келиши. Биз атайлаб терма жамоанинг кенгайтирилган таркибига кўпроқ футболчиларни чақирдик. Чунки легионерлар келгунга қадар тўлиқ таркиб билан машғулот ўтказиш ва ўзаро ўйин ўтказиш керак эди. Кейин эса таркибга ўта олмаганларга жавоб бердик”.

“Яман яқинда иккита ўйин ўтказди ва мана шу учрашувлар асосида маълумот йиғдик. Биз ҳар бир ўйинни ўрганиб чиқдик. Шуни ҳам қайд этиш керакки, ҳозир Осиёда кучсиз жамоалар қолмаяпти”.


“Терма жамоа бош мураббийлиги клубдаги ишдан кескин фарқ қилади. Термада асосий иш руҳият билан боғлиқ. Агар футболчиларни ўйинга руҳан тайёрлай олсак, ўйин ҳам шунга яраша бўлади. Футболчилар кайфияти аъло. Мана ёнимдаги Сардор буни тасдиқлаши мумкин. Айни вақтдаги терма жамоа таркиби — ўзбек футболи тарихидаги энг кучлиси”.

“Масъулиятни ўз зиммамга олган ҳолда айтишим мумкин, терма жамоа ихтиёрига келган ҳар бир футболчи – у хоҳ маҳаллий футболчи бўлсин, хоҳ легионер, ҳар доим бор кучи билан ўйнайди. Бу йигитларнинг барчаси ватанпарвар. Уларнинг ҳар бири кўз олдимда улғайган. Улар билан бирга мен ҳам мураббий сифатида ўсганман”.

“Айни вақтда хорижда ўйнаётган 9 футболчининг барчаси терма жамоага мос. Гейнрихга келадиган бўлсак, биз унинг ўйинларини кузатиб бордик ва чақиришга қарор қилдик. Бизда ҳар бир футболчи учун алоҳида маълумотлар базаси бор. Уларнинг ҳар бир ўйини таҳлил қилиб борилмоқда, видеоси сақлаб қўйилган”, — деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян.

Манба: ЎФФ расмий твиттери
Киритилди: 11:07, 02.09.2015. Ўқилди: 17064 марта. Фикрлар: 74 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.