Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 04.07.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 04.07.2025 20:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • Бухоро
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 04.07.2025 23:59
      • Флуминенсе
      • -:-
      • Ал-Ҳилол
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • -:-
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 14 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 14 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хове Эспаньол Сан-Висенте" - "Реал Сосьедад".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Парма" - "Палермо".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Самбо. Гран-при в Краснодаре, Россия.
      09:35 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      11:40 Хайдайвинг. Международный фестиваль "Крылья мира" в Москве.
      13:05 "Магия большого спорта".
      13:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      15:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 4 на автодроме "Нижегородское кольцо".
      15:55 Д/с "Век нашего спорта".
      16:25 LIVE Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      20:00 "Вопреки всему".
      20:25 Д/ф "Гавриил Качалин. Дедушка Гава".
      21:20 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      23:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      00:55 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Д/с "Век нашего спорта".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:55 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 05.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Кори Сэндхаген против Умара Нурмагомедова.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:55 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      14:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:55 Новости.
      15:00 Наши в UFC.
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Профессиональный бокс. RCC Boxing. Прямая трансляция.
      01:20 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 Д/ф "Век Динамо".
      04:55 Профессиональный бокс. Мелбет Лига бокса. Сборная "Динамо" - Сборная мира.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 05.07.2025

      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      09:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 21. Монако - Ницца. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Лучшие моменты.
      12:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      14:00 Велоспорт. "Eurosport Cycling Show".
      14:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль. Прямая трансляция.
      21:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      23:00 LIVE Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако. Прямая трансляция.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      03:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Профессионаллик, итоат ва ғайрат

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бир қанча ўйинларни четдан кузатган ушбу футболчи майдонга қайтишга тайёрми? Буни Синиша Михайлович ҳал қилади. Афтидан, Марио яна ўзини кўрсатишга шай. Варшавада Германия термаси дарвозасини ишғол қилгандан кейинги қилиғи ёдингиздами? Бу воқеа 2012 йилнинг 28 июнида содир бўлганди. Орадан беш ой ўтиб, муқовасини ушбу форвардга атаган Time журнали кейинчалик Балотеллини жаҳоннинг 100 нафар энг обрўли шахслари қаторига қўшди. Sport Illustrated эса 2013 йилнинг авгус­тида италиялик футболчини «сайёрамизнинг энг қизиқарли кишиси», деб таништирди. Шундан сўнг бир аср ўтгандек туюлди. Бироқ Марио яна қайтди. У айбини тан олди, ортга қараб, хатоларини сарҳисоб қилиш орқали анча ўзгарганини тушунтириш пайида: «У Марио болакай эди, ҳозирги Марио эса - улғайган эркак». Хатоларни такрорламаслик учун ўтмишни унутмаслик керак. Ҳаётда янги саҳифа очиб, фақат олдинга интилиш пайти келди. «Ўзимни фаолиятининг биринчи қисмини ортда қолдирган футболчидек ҳис қиляпман. Ўйиним ҳам, яшашим ҳам болакайларга хос эди. Ҳаммаси ўйлаганимдек кечмади, кўплаб имкониятларни йўққа чиқардим. Аммо баҳс ҳали якунланганича йўқ... Олдимда ҳали иккинчи тайм турибди. Эндиликда улғайганимни намойиш этаман. Тўғри, кўпчилик менинг омадли қайтишимга ишонмайди. Айнан шу тоифа инсонларнинг ноҳақ эканликларини исботлашим шарт. Буни албатта, уддалайман». Бу сўзларда эски такаббурлик сезиляптими? Марио­нинг мақсади - шубҳаларни аритиш. Асосийси, унинг кўзларидаги димоғдорлик ва сурбетлик ўрнини қатъият ва ишонч эгаллагандек.

- Галлианининг айтишича, бу сен учун энг сўнгги имконият эмиш...

- Ўзим, оилам, «Милан», Михайлович, Райола, умуман, мени яхши кўрувчи барчага ваъда берганман ва уни бажаришим шарт. Ҳаммасини нолдан бошлаяпман. Албатта, эндиликда хато қилишга ҳаққим йўқ, ниманидир талаб қилиш имкониятига ҳам эга эмасман. Барчасига ўзим эришишим даркор. Бунга тайёрман, ҳар қандай шартга кўнаман. Майдонга тушишга лойиқ кўрилсам, ўйнайман. Асосийси, футбол нималигини унутганимча йўқ. Ҳозир куч-қувватга тўлган, меҳнат қилишга иштиёқим ортган пайт.

- Ниҳоят, улғайганингни қачон пайқадинг?

- 25га тўлдим, энди ёш бола эмасман. Кўплаб имкониятларни кўкка совурдим. Лекин бу ҳаёт, олдинда нима кутиб турганини олдиндан айтиш мушкул. Баъзан тақдир сенга ўзгаришинг лозимлигини уқтираркан. Айрим вазиятлар улғайишга замин яратаркан. Мисол учун, фарзанд қувончи ва отамни йўқотганимдан кейинги қайғу.

- Қизингнинг табассуми сен учун нимани англатади?

- Беҳад муҳаббат. Пиа кулиши ҳамоноқ оқ-қора кўринган дунё рангларга бурканади. Қизалоғимни жуда яхши кўраман. У билан гаплашганимдан кейин ҳаммаси ўзгарди: мени танияпти, тушуняпти, бу ажойиб... Фарзандим ёнимда бўлиши учун қўлимдан келган барча ишни амалга ошираман.

- «Милан»га қайтиш фикри қачон пайдо бўлди?

- Мино кутилмаганда қўнғироқ қилиб, шундай деди: «Нарсаларингни йиғиштириб, Италияга уч. Миланга қайтяпсан». Оддий рейс билан айтилган жойга бордим.

- Энди ҳеч кимга керакмассан, деб ўйлагандик...

- Йўқ, янги жамоа топишимга ишончим комил эди. Фаолиятимга якун ясашга ҳали эрта. Энг аввало, «Милан»дан миннатдорман. Тўғрисини айтсам, уларнинг менга яна ишониб, таклиф этишларини кутмагандим. Мазкур қайтиш - орзумнинг амалга ошгани. Иккинчи имконият ҳаммага ҳам берилавермайди. Бу борада омадим келгани аниқ.

- «Ливерпул»даги омадсизликка нима сабаб бўлди?

- Айбимни тан оламан, аммо Рожерснинг тактикаси менга тўғри келмади. Дастлаб бир нечта қулай вазиятлардан фойдалана олмадим, чунки гол уриш имкониятим кам эди, омадим келмади, жароҳатлар бошланди... Бироқ ҳеч қачон тортишмаганман, мураббийнинг барча қарорларини тўғри қабул қилиб, ўзимни профессионалларга хос тарзда тутганман.

- Ҳозирдаги жисмоний ҳолатинг ёмон эмас, шундайми?

- Жуда кўп машғулотларда қатнашдим. Сўнгги ойда Хосе Энрике ва Борини билан шуғулландик: қийналганим рост, аммо формамни тиклашга интилмаганимда «Милан» машғулотларида ўлиб қолишим ҳеч гап эмасди. Михайловичнинг бу борадаги услуби оғир, аммо ўзимни яхши ҳис қиляпман.

- Дарвоқе, Синишани қандай кўндирдинг?

- У мени болалигимдан яхши билади. Ўйинчилик сифатларим ҳеч қачон муаммо туғдирмаган, шунчаки феъл-атворим... Мен ҳақимда турли уйдирмаларни гапиришади, «пашшадан фил ясашади». Михайловичнинг юзма-юз гаплашиб кўрмоқчилигини тўғри тушуниш мумкин. У гапларимни диққат билан тинглади, турли гап-сўзларга эътибор бермади. Шунинг учун мураббийдан миннатдорман.

- Унга нима дединг?

- Хатоларимни тушунганим, яна бир бора имконият берса, уялтириб қўймаслигимни айтдим. Қўлимдан келган барча ишни бажаришга тайёр эканим, муаммолар туғдирмаслигим, унинг барча қарорларини ҳурмат қилишга ваъда бердим. Михайлович - етакчи, қаттиққўл, аммо ҳақиқатпарвар ва самимий инсон. У ҳеч қачон алдамайди. Суҳбат пайтида кўзга қарайди ва бу менга ёқади. Синиша бизга футболчи эмас, балки инсон сифатида қарайди. Кўп жиҳатларда ундан қарздорман.

- Галлианининг таъбири билан айтганда, «айрим севги қиссалари якунланмайди». Аммо кўплаб футболчиларнинг «Милан»га қайтишлари омадсиз якунланган.

- Олдимда турган муҳим вазифалардан яна бири - бу анъанага чек қўйиш. Хато қилмаганимни намойиш этишим шарт. Менга ишонч билдиришаётганини ҳар сонияда ҳис қилиб турибман.

- Берлускони яқинда сени чириган олмага ўхшатганига қарамай, яна қабул қилди...

- Унинг Миланга кўчиб ўтишимга рухсат бергани - энг кутилмаган воқеа. Бундан умид қилмаётгандим. Берлусконининг гапларига келсак, ҳеч қачон чириган олма бўлмаганман.

- Ҳали «Милан»га ўтганинг расман тасдиқланмай туриб, ОАВда янги спорт автомобилингни муҳокама қилишга тушиб кетишди.

- Матбуот ҳар доим мен ҳақимда гапиришга сабаб топишган. Спорт машиналарини ёқтираман, бу борада ягона футболчи эмасман. Миланеллога барча ўйинчилар сингари жамоа тақдим этган Audiда бораман.

- ОАВ билан муносабатларингга ҳавас қилиб бўлмайди. Биргина «Нега доим мен?» жумласини эсга олишнинг ўзи кифоя.

- Майдондаги ҳаракатларимни муҳокама қилишларини хоҳлайман. Тан оламан, буни ҳар доим ҳам уддалаб бўлмайди. Ўз навбатида, ортиқча эътиборни ёқтирмайман, дея олмайман. Аммо мен ҳақимда кўпинча ҳақиқатга зид маълумотлар ёзишади. Ахир бир йил давомида тинимсиз танқид қилиб, кейин Италия терма жамоасини ўз ортимдан эргаштиришим лозимлигини уқтиришлари адолатданми?

- «Милан» билан тузилган шартномада ташқи кўринишинг ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишинг борасида қатъий талаблар қўйилгани ростми?

- Менинг ёшимда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одатий ҳол. Авваллари хоҳлаган ишимни қилаверардим, энди эса янада диққатлироқ бўлишни ўргандим. Талабларнинг борлиги ҳақиқат, аммо гап бунда эмас. Кўринишим Миланга хос бўлишини талаб қилишди, бу менга муаммо туғдирмаслиги аниқ. Сочни текислаш? Бунинг ҳам иложи бор. Медальонимни эса онам совға қилган. Унда шундай ёзувлар бор: «профессионаллик, итоат, ғайрат». Уни ечиб қўяйми? Кимгадир ёқмаслигим мумкин, аммо ҳеч кимга ёмонлик қилмаганман. Зарар кўрган ягона нарса - менинг фаолиятим.

- Стадиондаги «илиқ» муносабатларга тайёрмисан?

- Ҳуштакбозликлар тўхтаб қолса, ачинишим аниқ. Чунки бу мендан қўрқмасликларини англатади... Ҳуштакларга кўникканман, бу борада муаммо йўқ. Рақиб ишқибозлари фақат бир марта чалғита олишган, холос. Вероналик мухлисларнинг ҳайқириқларидан сўнг ўзимни йўқотиб қўйгандим. Аммо ташвиқотларга қарамай, ҳаммани ҳурмат қиламан: рақиблар, ҳакам, ишқибозлар... Иложи борича ҳеч ким билан тортишмаслик, тиффозига имо-ишоралар қилишдан тийиламан.

- Яна ўша одатий ва машҳур «бууууу»ни эшитиб қолсанг-чи?

- Ирқчиликни енгиб ўтиш керак. Аслида, ҳакам шундай паллаларда ўйинни тўхтатиши керак. Агар буни амалга оширмаса, майдонни тарк этмайман, ҳеч нима демайман, шунчаки ўйинни давом эттираман. Аммо кейинроқ интервью бериш чоғида фикримни албатта билдираман. Мазкур иллатни шунчаки эътиборсиз қолдириш ниятим йўқ. Мени ҳурмат қилишларини хоҳлайман. Жамоалари мағлубиятга учраётганда танам ранги учун мени ҳақорат қилишади-да, кейин терма жамоада гол уришимни талаб қилишади. Буни қандай тушуниш мумкин? Келгуси йили Европа чемпионати кутиб турганини инобатга олсак, ҳамма бир мақсад йўлида бирлашиши лозим.

- Евро ҳақида ўйлаяпсанми?

- Албатта, «Милан»да ўзимни кўрсатиб, термадан жой олишни мақсад қилганман. Кўпроқ ишлаб, шошилмасликка интиламан. Франциядаги чемпионатга бориш учун ҳамма нарсага тайёрман. Отам яна бир бор Скуадра Адзурра таркибида кўришни хоҳлаганди. Буни унинг ҳурмати учун амалга оширишим шарт.

- «Милан» билан қандай марраларни кўзлаш мумкин?

- Ишончим комил, юқори ўринларни қўлга киритамиз. Ажойиб жамоамиз бор.

- Учинчи турда «Милан дербиси» ўтказилади. Унда гол уриш учун нимангдан воз кеча олардинг?

- Шошманг, мени шунчаки лаққа туширолмайсиз. Интервьюга чиройли сарлавҳа топмоқчига ўхшайсиз. Афсуски, ололмайсиз. Ҳар доим гол уришни хоҳлаётганимни айтсам, омадим келмайди. Бу баҳс мен учун муҳим аҳамиятга эга, албатта, дербида ғолиб чиқишни хоҳлайман. Мазкур қарама-қаршилик нафақат бир ўйин, балки бутун мавсумга татийди. Умуман, дербида гол уришни хоҳламайдиган футболчи бормикан ўзи?

- Бир кишининг айтишича, сен футболни чин дилдан севмас экансан. Ўйинларингда эҳтирос сезилмасмиш. Бу ерда шундай фикр туғиляптики, гўё сен «миллионлар ўйини»дан роҳатланмайсан, шунчаки сен учун бутун дунё билан баҳслашиш муҳимроқдек...

- Йўғ-е, футбол - менинг ҳаётим, бу спорт турига болалигимда меҳр қўйганман. Уни жуда яхши кўраман. Ўйнаш учун оилам ва Италияни ташлаб кетдим. Ишонинг, ҳеч ким билан баҳслашмайман. Жамоадошларимдан сўраб кўринг, кийиниш хонасида ҳаммадан кўп мен ҳазиллашаман. Майдонда эса футболни ёмон кўрганим учун эмас, балки диққатимни жамлашга уринганим учун жиддийликка урғу бераман.

- Ниҳоят, гол урганингдан кейин юзингда табассум кўрамизми?

- Буни Михайлович ҳам сўради. Менимча, айнан шу  масалада ваъда беролмасам керак. Аммо гол урганимда доим хурсанд бўламан. Аввал дарвозани ишғол қилаверайчи, қолганини вақт кўрсатади...

 

ТАКАББУР ЙИГИТЧАНИНГ МАШҲУР ФИКРЛАРИ

* «Барселона»га ўтиш? Мен қизлар билан ўйнамайман»

* «Жаҳонда мендан яхши ўйнайдиган фақат биргина футболчи бор. Бу - Месси. Бошқалар кейинги ўринларни эгаллаб туришибди»

* «Сильвио Берлусконининг айтишича, италиялик энг маҳоратли ўйинчи - Антонио Кассано экан. У ё алдаяпти ёки Балотеллининг борлигидан бехабар»

* «Моуриньо - жаҳоннинг энг яхши мураббийи. Аммо у феъл-атворидаги қусурларини йўқотиши, бошқаларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни ўрганиши лозим»

* «Сити» ишқибозлари мен ҳақимда қўшиқ куйлашаётганда кўнглимда илиқлик ҳис этаман. Улар шуни билишсинки, гарчи юзимда табассум кўринмасада, қалбим доимо кулиб туради»

* «Нега гол урсам уни нишонламайман? Чунки футбол - менинг ишим. Масалан, поч­тачи ҳар гал мактубни манзилга етказганида хурсандчиликдан қарсак чалиб, ўйин-кулгуга берилмайди-ку»

* «Манчинининг айтишича, баъзан юзимга мушт туширгиси келаркан. Афсуски, бундай қилолмайди. Мен тайча бокс билан шуғулланаман»

* «Уэйн Руни иқтидорли ўйинчи, аммо у Манчестердаги энг яхши футболчи эмас»

* «Бир гал полициячилар тинтув чоғида орқа чўнтагимдан 5 минг фунт топиб олишди. Улар нима сабабдан шунча пулни кўтариб юрганимни сўрашганида биргина жавоб билан кифояланганман: «Чунки  бадавлатман»

* «Мен ёмон йигит эмасман, шунчаки уятчанман»

* «Нега доим мен?»

* «Мен билан шахсан таниш бўлмаганларнинг аксарияти мени аҳмоқ деб ўйлашади»

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:37, 08.09.2015. Ўқилди: 2750 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.