Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 4 12
2 Барселона 4 10
3 Эспаньол 4 10
4 Атлетик Бильбао 4 9
5 Хетафе 4 9
6 Вильярреал 4 7
7 Алавес 4 7
8 Эльче 4 6
9 Осасуна 4 6
10 Бетис 5 6
11 Атлетико 4 5
12 Севилья 4 4
13 Райо Вальекано 4 4
14 Сельта 5 4
15 Валенсия 4 4
16 Реал Овьедо 4 3
17 Реал Сосьедад 4 2
18 Леванте 4 1
19 Мальорка 4 1
20 Жирона 4 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

20/09 00:00 Бетис - Реал Сосьедад
20/09 17:00 Жирона - Леванте
20/09 19:15 Реал Мадрид - Эспаньол
20/09 21:30 Алавес - Севилья
20/09 21:30 Вильярреал - Осасуна
21/09 00:00 Валенсия - Атлетик Бильбао
21/09 17:00 Райо Вальекано - Сельта
21/09 19:15 Мальорка - Атлетико
21/09 21:30 Эльче - Реал Овьедо
22/09 00:00 Барселона - Хетафе

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4342 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.09.2025

      06:00 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Коринтианс".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      18:00 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:10 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      01:10 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      04:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      04:50 Чемпионат Турции. Обзор тура.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.09.2025

      06:45 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 4 с.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      10:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      11:45 "Парусный спорт".
      12:10 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре.
      14:30 "Культовые".
      15:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      15:30 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:25 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 4 с.
      19:10 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Индонезии, 1 ч. Ski Division.
      19:40 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      21:50 "Тайны звёзд спорта".
      22:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      23:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      00:35 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия.
      03:50 "Культовые".
      04:20 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии. День 3.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Профессиональный бокс. Денис Лебедев против Джеймса Тони.
      13:35 Специальный репортаж.
      13:55 Новости.
      14:00 Есть тема! Прямой эфир.
      15:30 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Оренбург" - "Рубин" (Казань). Прямая трансляция.
      20:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Акрон" (Тольятти) - "Локомотив" (Москва). Прямая трансляция.
      22:45 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Пари Нижний Новгород" - "Динамо" (Махачкала). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Смешанные единоборства. UFC 315 в Монреале, Канада. Белал Мухаммад против Джека Делла Маддалены.
      03:55 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.09.2025

      06:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:30 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      09:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Гран-при Квебека в Канаде.
      12:30 Велоспорт. Гран-при Монреаля в Канаде.
      13:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.
      15:30 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4.
      22:30 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 11 эп.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      03:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4. Обзор.
      04:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Астана" ҳам камида 16 миллион евро ишладия!!!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Жамоалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Сир эмас, футбол оламининг гултож турнири - Европа Чемпионлар Лигаси ҳар томонлама мукаммаллаштирилган. Хусусан, турнирнинг мукофот жамғармаси фақат ҳавас уйғотади. Клублар ЧЛ гуруҳ раундига қўшилиш моддий томондан ғоят муҳимлигини ҳеч қачон яширмайдилар. Айниқса, кучли ҳомийга эга бўлмаган жамоалар бундай бонусга катта эҳтиёж сезишади. Улар учун ЧЛ гуруҳ раундида иштирок этиш ва бунинг ортидан улкан «торт» (мукофот жамғармаси)нинг мазасидан баҳра олиш гўёки, сув ва ҳаводек зарур. Мисол учун, саралаш босқичида Португалиянинг «Спортинг» клуби тўсиғидан ўтиб, асосий раундга чиққан ЦСКА (Россия) раҳбарияти бу турнирнинг бюджет учун нақадар муҳимлигини кўп марта таъкидлаган. «Моддий манфаатдорлик нуқтаи назаридан айтсак, ЧЛ гуруҳ босқичида ўйнаш ниҳоятда муҳим. Бу масалада ниманидир яширишга ҳожат йўқ. Зеро, ЦСКА бюджетининг маълум қисми айнан асосий евротурнирдаги иштирок учун олинадиган маблағ ҳисобига ёпилади», - деган эди «ҳарбийлар» вакили Роман Бабаев «Спортинг»га қарши биринчи учрашувдан сўнг. УЕФА президенти Мишель Платини эса, Монакода журналистлар билан махсус учрашуви чоғи ЕЛ мукофот жамғармаси ҳам ошганини маълум қилди. Лекин икки турнирдаги иштирок учун тўланадиган маблағ ўртасидаги фарқ катта, барибир. Хўш, клублар еврокубоклардаги қатнашув учун айнан қанча олишлари мумкин? Championat.com сайти ижодкорлари шу масалага қизиқиб кўришди. Демак, уларнинг ҳисоб-китобларига таяниб, аниқ суммалар билан танишиб чиқамиз.

Гуруҳ босҚичидаги

иштирок учун

ЧЛ: 12 млн. евро

ЕЛ: 2,4 млн. евро

ЦСКА каби клублар энг катта бонусни айнан гуруҳ босқичида ўйнаш орқали олишади. Ахир 12 млн. евро - бу чакана маблағ эмас. Дейлик, Россиянинг кўплаб клублари бутун мавсум бўйи ҳам шунча маблағ тополмайдилар. Бу йил гуруҳ раундига қўшилган БАТЭ (Беларусь), «Астана» (Қозоғистон), «Гент» (Бельгия), «Динамо» З. (Хорватия), «Мальмё» (Швеция), «Маккаби» Т-А. (Исроил) каби клублар ҳақидаку гапириш ҳам ортиқча. Уларга лигадошлари ҳавас билан қараётган бўлсалар, ажабмас. Айтганча, жорий мавсумдан гуруҳ босқичидаги иштирок учун тўланадиган бонус деярли 50 фоизга оширилди. Бунгача клублар 8,6 млн. евро олишарди. Хуллас, саралаш раундининг охирги босқичида ЕЛга «қулаган» клублар бирданига чамаси 10 млн. евро (!) йўқотишди. Ҳа, иккинчи даражали евротурнирнинг мукофот жамғармаси ҳам «болалади». Бироқ ЧЛдаги «торт» барибир, анча катта.

 

Гуруҳ босҚичидаги

очколар учун

ЧЛ: ғалаба - 1,5 млн. евро, дуранг - 500 минг евро

ЕЛ: ғалаба - 360 минг евро, дуранг - 120 минг евро

ЧЛнинг 1та гуруҳи доирасидаги 6та ўйинда 9 миллион евро ўзаро «тақсимланади». Бу йил ғалаба баҳоси 1 млн. евродан 1,5 «лимон»га қимматлашди. Дурангнинг қиймати эса ўзгаргани йўқ. Табиийки, кичик клублар гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда ғалаба қозонишни уддалай олишмайди. Лекин дейлик, 2та учрашувни ўз фойдаларига ҳал этишса ҳам, бу бюджетга жиддий ёрдам бўлади. Таққослаш учун айтсак, ЧЛ гуруҳ босқичидаги 1тагина ғалабанинг қиймати ЕЛдаги 6та ютуқ ўрнини босади, ҳисоб. Яна бир томони, клублар учун 2та дуранг қайд этгандан кўра, 1та ғалабага эришиш нафақат очко, балки моддий манфаатдорлик нуқтаи назаридан ҳам фойдали.

 

«Плей-офф»га чиҚиш учун

ЧЛ: 5,5 млн. евро

ЕЛ: гуруҳда 1-ўрин учун - 500 минг евро, гуруҳда 2-ўрин учун - 250 минг евро, 1|16 финалдаги  иштирок учун - 500 минг евро

Асосий турнирда гуруҳдан чиқиш баҳоси 5,5 миллионга тенг. Яъни 1|8 финалда ўйнаган ҳар бир клуб ўз ғазнасини шунча маблағ ҳисобига тўлдиради. ЕЛдаги тақсимот тизими бошқача: 1 - «плей-офф» раунди иштирокчисига ЧЛдагига нисбатан нақ 10 маротаба кам ҳақ тегади - атиги 500 минг евро. Тўғри, квартет ғолиби  сифатида чиққан клублар яна 500 мингдан олишади. 2-ўрин соҳибларига эса қўшимча 250 мингдан берилади. Хуллас, ЕЛда гуруҳдан чиқишнинг моддий мукофоти  1 млн. ёки 750 мингга етади.

 

Маркетинг улуши

ЧЛ: камида 4,5 млн. евро

ЕЛ: камида 1,5 млн. евро

Гуруҳ босқичи иштирокчилари спорт натижаларига белгиланган бонуслардан ташқари, маркетинг улушидан ҳам умид қилишлари мумкин. Янги мавсумдан бу жамғарма ЧЛда 482,9 млн. евро, ЕЛда эса 152,4 млн. еврони ташкил этади. Бу масалада ҳар бир мамлакатга ўзига хос коэффициент белгиланган: клубларнинг машҳурлиги, натижалари ва ТВ-аудиторияга таъсири инобатга олинган ҳолда. Аслида маркетинг улуши клубнинг ўзи эмас, балки мамлакат футбол федерациясига тегади. Кейин улуш ўша мамлакатнинг турнирда иштирок этган клублари ўртасида тақсимланади. Маблағни бўлиб олишда 2та жиҳатга эътибор қаратилади: клубларнинг миллий чемпионатдаги ўрни ва ўтказилган ўйинлари сонига. Россия мисолида айтсак, агар «Зенит» ва ЦСКА клублари ЧЛда тенг миқдорда ўйин ўтказишса, унда питерликлар мамлакат чемпиони сифатида кўпроқ улуш олишади. Лекин ҳар қандай ҳолатда битта клубга тегадиган сумма 4,5 млн. евродан кам бўлмайди. Дейлик, ўтган мавсум «Зенит» вице-чемпион сифатида маркетинг улушидан 4,7 млн. евро олганди. ЦСКАга эса 5,5 млн. евро насиб этган. Зеро, «армиячилар» ЧЛга Россия чемпиони мақомида киришгандилар. Энди бу клубларнинг мақоми ўзгарди, аммо маркетинг улуши ошган. Шундан экан, ЧЛ иштирокчилари ҳар қандай ҳолатда ҳам, яхшигина даромадга кўз тикишга ҳақлилар.

ЕЛда маркетинг улуши ҳам нисбатан кам. Гуруҳ босқичида ўйнаган клублар камида 1,5 млн. евродан олишади. Тўғри, турнирда қанчалик узоққа чиқилса, маркетинг улуши ҳам ошиб бораверади. Аввалига 200, кейин 350 минг... Хуллас, ҳар бир янги босқичнинг улуши янада кўпроқ. Агар мавсум-2013|2014ни мисол олсак (УЕФА мавсум-2014|2015га боғлиқ кўрсаткичларни ҳали эълон қилмади), ҳаттоки, ЕЛ ғолиби - «Севилья»  ҳам «атиги» 14 млн. евро олганди. Тўғри, шундан буён мукофот жамғармаси қатори маркетинг улуши ҳам ошди, аммо моҳият ўзгаргани йўқ. Яъни ЕЛ кубогини қўлга киритган клуб ЧЛ гуруҳ босқичида ўйнаган оддий иштирокчидан салгина кўпроқ пул топади, холос. Шундай экан, ЧЛ гуруҳ раундига қўшилиш ҳар жиҳатдан фойдали ва муҳим.

 

Жами сумма

ЧЛ: камида 16 млн. евро, кўпи билан - 31 млн. евро

ЕЛ: камида 4 млн. евро, кўпи билан 7  млн. евро

Булар ғолибликка яққол даъвогарлик қилолмайдиган клублар учун реал сумма. Зеро, ЧЛда ҳам, ЕЛда ҳам ҳал қилувчи босқичларнинг баҳоси янада қиммат. Лекин сўнгги босқичларга фақат «Барса» ва «Реал», «Бавария» ва «Челси» каби катта клубларнинг чиқишлари эҳтимоли баланд. Қисқасини айтганда, «майда» жамоалар ЧЛда 16-31 млн. евро, ЕЛда эса 4-7 млн. евро топишга умид боғлашлари мумкин...

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:30, 10.09.2015. Ўқилди: 4598 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 4
2 Хетафе Адриан Лисо 3
3 Барселона Рафинья 3
4 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
5 Эльче Рафа Мир 3
6 Эспаньол Пере Милья 3
7 Мальорка Ведат Мурики 3
8 Вильярреал Николя Пепе 2
9 Леванте Иван Ромеро 2
10 Барселона Ферран Торрес 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.