Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Биз ютмадик, рақиб ютқазди…

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичининг навбатдаги учрашувида Филиппинда меҳмон бўлиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва мухлисларни анча тинчлантирди. Ушбу ўйинга қадар кўпчиликда ҳавотир бор эди. Айниқса Филиппинликларнинг дастлабки икки ўйинда ғалаба қозонганликлари, уларнинг матбуоти томонидан терма жамоаларига бўлган ишонч, бизни бу терма жамоадан бироз ҳайиқишга мажбур қилгани ҳам ҳақиқат.

Осиё кубогидаги нурсиз ўйинлар ва КХДР билан ўйиндаги мағ лубият-у, Яман билан учрашувдаги суст ҳаракатлар ҳам Филиппиндан чўчиб қолишимизга сабабчи бўлган эди. Ҳайрият футболчиларимиз мезбонларни “овозини ўчириб” қўйишди. 5:1 ҳисобидаги ғ алаба терма жамоамизга бўлган ишончни бироз бўлсада қайтарди. Бироқ Филиппинни ютиб жуда хурсанд бўладиган даражадан юқори турамиз. Шундай экан бу ўйиндаги натижани унутайлик ва камчиликларни бартараф этиб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз лозим.

Ўзи биласизми терма жамоамиз бирор рақибини йирик ҳисобда ютса, навбатдаги ўйинда анча қийналиб қолади. Бунга мисол ўтган ЖЧ саралашидаги Сингапур билан ўйинлар. Сафарда 7:3 ҳисобида ғ алаба қилган ҳамюртларимиз Тошкентда базўр 1:0 га ютишган эди. Қўрқаманки Баҳрайн билан ўйинда футболчиларимизга Филиппинни ютган ҳисоби ҳалақит бермаса.

“Бирор муваффақиятга эришсанг уни 5 дақиқадан кейин унут. Энди у дамлар орқада қолди. Навбатдаги ғалабалар учун олдинга қадам ташла”

Истардимки футболчиларимиз ҳам худди шундай қилишса. Энди Филиппин билан ўйин ҳақидаги фикрларимни билдириб ўтсам. Учрашувнинг дастлабки дақиқасида Одил Аҳмедовнинг олис масофадан берган зарбаси ва рақиб дарвозабонинг қўпол хатоси бизга қўл келди ва кутилганидан ҳам тезкор гол уриб олдик. Аслида бу вазиятда биз гол урмадик, Филиппин гол ўтказиб юборган эди. Осиёнинг кучли терма жамоалари дарвозабонларидан шунақа қўпол хатони кутиб бўлмайди. Одил Аҳмедов терма жамоамиз сафида олис масофалардан кўплаб голлар урган. Бироқ… ана шу голлар ўртамиёна Қатар ёки аутсайдер Ливан, Филиппин каби термаларга қарши ўйинларда урилган. Ўз ўзидан савол туғилади Одил нега кучли термаларга қарши ўйинларда олис масофалардан шундай зарбалар йўлламайди? Биз истардикки Корея, Эрон ва Австралия каби гранд термаларга қарши ўйинларда ҳам Аҳмедов шундай зарбалар йўлласа.

Рашидовнинг ҳар иккала голи ҳам унинг индивидуал ҳаракатлари эвазига содир бўлди. Биринчисида у рақибни алдади ва кучли зарба берди, дарвозабон эса ўзига тўғри келган тўпни баратараф этолмади. Ҳа, зарба кучли эди, бироқ қайтарса бўларди. Бу вазиятни ҳам Филиппинлик посбон ўз ҳисобига ёзиб қўйса бўлаверади. Сардорнинг иккинчи голи ҳам чиройли чиқди. У ҳам Одил сингари жарима майдончаси ташқаридан супер гол урди.

Игор Сергеевнинг ҳам голлари чиройлилик тарафидан жамоадошлариникидан қолишмади. Игор бош билан яхши ўйнай олишини бу сафар ҳам кўрсатиб қўйди. Аммо Сергеев учрашувда ўзининг хатолари билан ҳам мухлисларни бироз асабига тегди.

Бизнинг бешта голимизга Филиппин биттагина гол билан жавоб қайтарди. Голмисан гол бўлдида ўзиям. Умуман олганда ана шу голга ҳам “Филиппин гол урмади, Лабонов гол ўтказди” ибораси тўғ ри келади. Александр ўша вазиятда ёш болаларча хатога йўл қўйди. Бундай хатони Филиппин кечирмаганда, Эрон-у, Япония каби термалар кечиришига шубҳа бор.

Ўзи дарвозабон масаласи ҳам катта муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди. Нестеровнинг ҳудди Касильяс сингари даври ўтиб қолганини Шимолий Кореяликлар бизга исботлаб беришганди. Суюнов билан Тўраев эса ҳали мураббийлар ишончига кира олишмаётган паллада, Бабаян “Пахтакор”даги “севимли”си Лобановга дарвозани ишониб топширди. Энди айнан Саша терманинг биринчи дарвозабонига айланса керак. Ҳар ҳолда Бабаян кетгунга қадар шундай бўлади.

Терма жамоада “Пахтакор”чилар кўпайиб кетгани ҳам катта муҳокамаларга сабаб бўляпти. Табиийки биринчи навбатда ҳамма танқидлар тоши Станислав Андреевга йўлланмоқда. Стас термага чақирилгани ҳеч гап эди. Бироқ унинг асосий таркибда майдонга тушиши кўпчиликни шокка туширди. Тўғ ри Андреев бир голга асисстентлик қилди. Бироқ у кучли термаларга қарши ўйинларда ўзини кўрсата олиши қийин. Захирадан майдонга тушган Жавоҳир Соҳибов ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмади. Эга бўлганида ҳам бирор каромат кўрсата олармикан? Буни вақт кўрсатади.

Термага нолойиқ ўйинчилар сафига Санжар Турсуновни ҳам қўшган бўлардим. Билмадим Турсунов бундай ўйини билан Украинада қандай қилиб асосий таркибда тўп сурмоқда. Санжарга тезкорлик етишмайди. На югуришда, на фикрлашда. Шу боис ҳам у кўпчилик вазиятларни чўзиб юборади. Сервер Жепаров ҳам секин аста “пенсия”га чиқса бўлавераркан. Фақат бирдан эмас. Ундаги тажриба ҳали керак бўлади. Фақат у 90 дақиқага ярамайди. Буни Филиппин билан ўйин ҳам исботлади.

Мени таажубга солган нарса Филиппинга биринчи таймдаёқ учта гол уриб ташладику, лекин негадир мураббий футболчи алмаштиришга шошилмади. Бундай вазиятда янги ўйинчиларга кўпроқ имконият бериб, уларни синаб кўриш керак эди. Эътибор берган бўлсангиз учта ўзгариш 75-81 дақиқаларда амалга ошди. 15 дақиқа ичида ўзини кўрсатишга Сулшер кабилар улгуриши мумкин. Ҳатто Роналду ва Мессига ҳам бу вақт камлик қилса керак. Лекин негадир бизда доим шунақа. Қосимов терма жамоа ютқазаётган пайтда ҳам 80 дақиқалардан кейин захирадан футболчи тушурарди. Бабаян ҳам футболчи алмаштиришда Миржалолникидай услубни қўлламоқда. Наҳот ўйин тақдири эрта ҳал бўлган ўйинда футболчиларни захирадан эртароқ майдонга туширишнинг иложи йўқ бўлса. Ахир захира ўриндиғ ини бекорга ЗАХИРА деб қўйишмаган. Захирадан майдонга тушганларга ҳам эътироз бор. Жавоҳир Соҳибов, Санжар Турсунов ва Жасур Ҳасанов майдонга тушганларидан кейин айтарли ўзларини кўрсатишгани йўқ. Балки вақт камлик қилгандир.

Умуман олганда футболчиларимиз фақат қанотлардан эмас, балки ҳар ҳил услубларда ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилганликлари ҳам мени қувонтирди. Терма жамоа ўйин сифати у қадар зўр деб бўлмаса ҳам, футболчилардаги руҳият ўсгани яхши. Кўпчилик Бабаянни яхши рухшунос деб билади. Демак у биринчи вазифасини бажарди. Футболчиларни руҳлантира олди ва натижа ҳам қайд этди. Энди мураббийлик салоҳиятини ҳам кўрсатиши талаб этилади. Буни биз Баҳрайн ёки Яман каби термалар билан ўйинда эмас, ҳеч бўлмаганда Шимолий Корея билан баҳсда билиб оламиз.

Фурқат Юсупов
Манба: Furkat.uz

Киритилди: 23:09, 11.09.2015. Ўқилди: 4249 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик