Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Темур Олимхўжаев: “Саралаш босқичида олдимизга Осиё чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилган”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-17
Рукн: Интервьюлар
A A A

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати-2016 саралаш ўйинларида иштирок этади.

Саралаш босқичи қуръаси натижаларига кўра “А” гуруҳидан ўрин олган Темур Олимхўжаев жамоаси 16 — 20 сентябрь кунлари Фаластинда бўлиб ўтадиган учрашувларда Малдив, Фаластин ҳамда Яман терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Ушбу турнирга йўл олиш олдидан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олихўжаев мусобақага тайёргарлик жараёни қай тариқа кечгани, жамоа футболчилари ҳолати ва олдинга қўйилган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

“Мусобақага тизимли тарзда анча муддат давомида тайёрландик. Тошкентдаги йиғинлардан ташқари хорижда ҳам уч бора йиғин ўтказдик. Япония ва Хитойда ўртоқлик турнирларида иштирок этдик. Шунингдек, яқинда Қатарда ҳам қисқа муддатли йиғин ташкил этиб, уларнинг ўсмирлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Бу ўйинларнинг ҳар иккисида ҳам ғалаба қозондик.

Умуман, бизга Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва терма жамоалар маркази томонидан Осиё чемпионати саралаш босқичига тўлақонли тайёрланиш учун барча шароитлар яратиб берилди. Мана, ҳозирги пайтда тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкентда олиб боряпмиз. 10 сентябрь куни жамоани сўнгги йиғтинга жалб этдик. Машғулотларимиз 13 сентябргача давом этади ва 14 сентябрда Фаластинга йўл оламиз.

Ҳозирги пайтда жамоанинг барча аъзолари мусобақага шай. Ҳеч кимда жароҳатлар йўқ. Йигитлар яхши спорт формасида. Олдимизга бу саралаш босқичида гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиш ҳамда келаси йили Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўл олиш вазифаси қўйилган. Ўйлайманки, жамоамиз бу вазифани уддалай олади”, — дейди Темур Олимхўжаев.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:27, 12.09.2015. Ўқилди: 3561 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик