Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • 3:1
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • 1:2
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 01.03.2026 16:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Милан
      • 01.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Аталанта
      • 01.03.2026 22:00
      • Торино
      • -:-
      • Лацио
      • 02.03.2026 00:45
      • Рома
      • -:-
      • Ювентус
      • 02.03.2026 22:30
      • Пиза
      • -:-
      • Болонья
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 4:1
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • 0:1
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 01.03.2026 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Эспаньол
      • 01.03.2026 20:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Осасуна
      • 01.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Севилья
      • 02.03.2026 01:00
      • Жирона
      • -:-
      • Сельта
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 3:4
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 5:2
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Манчестер Сити
      • 01.03.2026 19:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 01.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 01.03.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 01.03.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Челси
  • Суперлига
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • 3:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Вадим Абрамов «Навбаҳор» билан ўйин ҳақида: «Мағлубият учун кимнидир айбламайман, бутун жамоа нотўғри ўйнади» [31]

ФИФА Эрондаги вазият фонида ЖЧ-2026 ҳақида баёнот берди [20]

Суперлига-2026. "Навбаҳор" Самарқандда "Динамо" устидан иродали ғалабага эришди [11]

Ламин Ямал "Вильярреал" билан ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ дубль қайд этди [8]

Флик "Атлетико"га қарши камбэк ҳақида фикр билдирди [8]

"Лидс" мухлислари рўзадор футболчилар учун берилган пауза вақтида ҳуштабозлик қилишди [7]

«Лидс» мухлислари рўзадор футболчилар учун тўхтатилган ўйинни ҳуштакбозлик билан кутиб олишди, Пеп эса уларга жавоб қайтарди [7]

Хави "Барселона" президентлиги учун сайловларда Лапортага қарши овоз берди [6]

Суперлига-2026. "Нефтчи" мавсумни йирик ғалаба билан бошлади! [5]

СПЛ. Мане ва Ал-Ҳамданнинг голлари «Ан-Наср»га навбатдаги 3 очкони келтирди, Роналду пенальтидан адашди (Видеошарҳ) [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бухоро 1 3
7 Бунёдкор 0 0
8 Насаф 0 0
9 ОКМК 0 0
10 Хоразм 0 0
11 Динамо 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вақт ўтяпти, гол уринг, жаноб ҳужумчилар!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Англия чемпионати иштирокчилари кўпроқ қайси ҳужумчилардан қўрқишади? Айнан шу масалага ойдинлик киритишни мақсад қилган касбдошларимиз тўпурар футболчиларнинг битта гол учун қанча вақт сарфлашларини ўрганиб чиқишди. Қуйидаги мақола орқали АПЛдаги мерганлар ўнлигини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

10. Уэйн Руни («МЮ») 173 дақиқа

Ҳа, замонасининг энг яхши ўйинчиларидан бири, инглиз футболи ҳамда «МЮ»нинг бугунги кундаги етакчиси ўз натижаси билан 10-ўринни банд этди. Мавсум стартида нафақат «МЮ», балки Руни ҳам матбуот вакилларининг жиддий танқидига дуч келди. Ҳатто «қизил иблислар»нинг «Брюгге» устидан йирик ҳисобда (4:0) зафар қучишгани ҳам, Уэйннинг «хет-трик»ка эришиши ҳам уларга бўлган муносабатни ўзгартира олмади.

Аксига олиб, жорий мавсумнинг 2-тур доирасидаги «Астон Вилла»га қарши беллашувни «қизил иблислар» сардори жуда суст ўтказди - бутун бошли учрашувда Руни дарвоза томон зарба йўллай олмагани камлик қилгандек, рақиб жарима майдони ичида бор-йўғи бир мартагина тўпга тегиниш билан кифояланди. Наҳотки, Руни даври ортда қолган бўлса? Айрим мутахассисларнинг фикрича, ҳужумчини марказга ўтказиш билан Ван Гал жиддий хатога йўл қўймоқда. Ўзи учун ноодатий нуқтада футболчининг кўрсаткичлари умуман пасайиб кетди. Ҳар ҳолда, у каби моҳир мерган учун битта голга 173 дақиқа сарфлаш ярашмайди. Бироқ бу вақтинчалик омадсизлик эканига мураббий ҳам, ҳужумчининг ўзи ҳам шубҳа қилмаяпти. «Мен янада самаралироқ ўйнай олишимни сезиб турибман. Кейинги 3-5 йил фаолиятимдаги энг ёрқин давр бўлади, ўшанда сиз мени танимай қоласиз, ҳали», - дейди Руни.

9. Гленн Мюррей («Кристал Пэлас») 168 дақиқа

2011 йилда лондонликлар сафига қўшилган ҳужумчи унгача «Барроу», «Карлис Юнайтед», «Рочдейл» ва «Брайтон» каби қуйи лига жамоаларида тўп сурган. Мюррейнинг «ойнасозлар» таркибидаги дебюти омадсиз кечди, мавсумни бор-йўғи 6та гол билан якунлади. 2014 йилда уни «Рединг» ижарага олди. «Сургунлик» ҳужумчининг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатди - ўтган мавсумни сермаҳсул ўтказган Гленн майдонда ўйнаган вақтларнинг голларга нисбати бўйича АПЛнинг етакчи тўпурарлари сафига кўтарилди. Ҳозирда 31 ёшли ҳужумчи «Пэлас»ни «Шаффилд»га алмаштириш устида бош қотирмоқда. Чемпионшип вакили фахрий футболчи учун 3 млн. фунт таклиф қилмоқда. Мазкур келишув ҳар икки томон учун манфаатли бўлиши мумкин.

8. Дуайт Гейл («Кристалл Пэлас») 164 дақиқа

Бир пайтлари дурадгорлик билан шуғулланиб, базўр тирикчилик ўтказган Гейл ҳозирда Англия чемпионатининг олий дивизионида тўп сурмоқда. Топиш-тутиши ҳам шунга яраша. Тўрт йиллик муддат давомида қуйи лигаларда тўп суриб, тажриба тўплаган футболчини 2013 йили «Кристалл Пэлас» ўз таркибига қўшиб олди. 6,5 млн. фунт эвазига харид қилинган ҳужумчи 16-рақам остида мухлислар меҳрини қозонди. Мана 2 йилдирки, Дуайт «ойнасозлар» жамоасининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. 2013|2014 йиллар мавсумида 8та, кейингисида эса атиги 19 марта майдонга тушган ҳужумчи 10та гол муаллифига айланди. 2014 йилнинг 5 май оқшомида Гейл «Ливерпуль» дарвозасига 2та тўп киритиб, «мерсисайдликлар»нинг шоҳсупага кўтарилиш имкониятини йўққа чиқарди.

7. Вильфрид Бони («Манчестер Сити») 153 дақиқа

Ивуарлик тўпурар «Суонси» таркибида юксак маҳсулдорликни қайд этиб, 70та учрашувда 34та гол урди. 2015 йилнинг январида «шаҳарликлар» у билан 4,5 йиллик шарт­номага имзо чекиб, 25 млн. фунт эвазига сотиб олишди. Африка Миллатлар кубоги турниридан кейин жамоа сафига қўшилган футболчи «Манчестер Сити» услубига тезда мослашиб олди. Ҳозирга қадар янги жамоаси таркибида 13 марта майдонга тушиб, 2та гол урди.

6. Лоик Реми («Челси») 153 дақиқа

Франциялик ҳужумчи ўтган йилнинг ёзида «кўклар» таркибига қўшилганди. 10,5 млн. фунтга сотиб олинган Реми 2014 йилнинг сентябрида ўз дебютини нишонлади. «Суонси»га қарши ўйинда захирадан майдонга тушган форвард ўзининг «Челси»даги илк голини ҳам нишонлашга эришди. Умуман, мавсумнинг 29 учрашувида 9та гол урди. Якунда «кўклар» билан чемпионликни тантана қилди. Бу йил Ремига «Лион» каби бир қатор француз клублари қизиқиш билдирган бўлсаларда, ҳужумчи Лондонда қолишни афзал билди. Ҳозирча у Бони билан бир хил кўрсаткичга эга.

5. Гарри Кейн («Тоттенхэм») 141 дақиқа

Ёш иқтидор соҳиби ўтган мавсумни ўта сермаҳсул (51та ўйинда 31та гол) ўтказиб, кўплаб грандлар эътиборини ўзига тортди. Жумладан, «МЮ»га ҳам ортиқчалик қилмасди. Ўз олдига юксак мақсадларни қўйган ва ЕЧЛда қатнашадиган жамоадаги босим Гаррининг фаолиятига салбий таъсир этиши ҳам ҳеч гап эмасди. Хуллас, у «шпорлар» сафида қолди. Ҳар қандай жамоада дадил тўп суриш учун Кейндан маҳоратини ошириш, улғайиш талаб этиларди. Шундай бўлсада, рейтингнинг қоқ ўртасидан ўрин олиши ёш ҳужумчи учун ажойиб натижа.

4. Даниэль Старриж («Ливерпуль») 140 дақиқа

Англия терма жамоасининг 25 ёшли ҳужумчиси учун мавсум анча мураккаб кечди. Кетма-кет олинган жароҳатлар уни май ойида жарроҳлик столига ётишга мажбур этди. Даниэль ҳозирда тезроқ майдонга қайтиш илинжида ҳаракат қилмоқда. Моҳир тўпурарнинг ноябрь ойида машғулотларга киришиши тахмин қилинмоқда.

Старриж 2013|2014 йиллар мавсумини сермаҳсул ўтказиб, 33 учрашувда 24та голга муаллифлик қилган. Дарҳақиқат, бу ҳужумчи ҳозирда АПЛ вакиллари орасида энг хавфли мерганга айланди. Аммо Старриж омад борасида мақтанолмайди.

3. Хавьер Эрнандес («МЮ») 130 дақиқа

Шундай моҳир ҳужумчи Манчестерда қадр-қиммат тополмади. Аниқроғи, ўзи истаганча ҳурматга лойиқ кўрилмади. Шунга қарамай, кўпинча захира ўриндиғини безайдиган ҳужумчи юксак самарадорликни қайд этди. Хабарингиз бор, Англияда қадрланмаган Чичаритони «Реал» бир йилга ижарага олганди. «Қироллик клуби»да ҳужумчи 9та гол (33та ўйин) уришга улгурди. Энди у «Байер» шарафини ҳимоя қилади.

2. Диего Коста («Челси») 113 дақиқа

Бразилиялик испан ҳужумчиси ҳозирда АПЛнинг энг хавф­ли тўпурарларидан бири. Туманли ўлкадаги дебют мавсумида самарадорлик (37та ўйин, 21та гол)ни қайд этган Диего энг яхши тўпурар унвонига жиддий даъвогарлик қилди. Таътил пайти ҳужумчининг «Атлетико»га қайтиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бироқ Коста Лондондаги барча шароитлар уни қониқтираётгани, Моуриньо устозлигида тўп сураётганидан мамнун эканлигини таъкидлади. Боз устига, «Челси»нинг олдида чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш ва ЕЧЛда муваффақиятли иштирок этишдек масъулиятли вазифа турибди. Тўғри, янги мавсум «кўклар» учун ҳам, Коста учун ҳам ўта омадсиз бошланди. Лекин курашлар ҳали олдинда.

1. Серхио Агуэро («Манчестер Сити») 110 дақиқа

Аргентиналик ҳужумчи ҳар қандай рақиб ҳимоя чизиғини даҳшатга сола олади. Ўтган мавсумни АПЛнинг энг яхши тўпурари (26та гол) мақомида якунлаган Агуэро жорий мавсумни янги - «10»-рақам остида бошлади. Серхио  «Индепендьенте»даги фаолиятини айнан шу рақамда бошлаган, «Атлетико»да ҳам унга содиқ қолганди. Британиядаги букмекерлик идоралари янги мавсумнинг энг яхши тўпурарлари баҳсида Агуэрони фаворит сифатида эътироф этишмоқда. Бизнинг рейтингда эса у биринчи ўриннинг ҳақли соҳиби. Умид қиламизки, аргентиналик ҳужумчи 110 дақиқалик вақтни янада қисқартиришга қодир.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:54, 14.09.2015. Ўқилди: 2811 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.