Погба "Женоа"га қарши баҳсни ўтказиб юборади
Football Italia нашрининг тарқатган маълумотига кўра, "Ювентус" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоанинг сўнгги машғулотларини ўтказиб юборган.
Бунга футболчида аниқланган енгил грипп сабаб бўлган. "Кекса Синьора"нинг шифокорлар штаби ушбу касалликка оғир баҳо бермаган бўлсаларда футболчини яқинлашиб келаётган А Серия доирасида бўлиб ўтувчи "Женоа"га қарши баҳсда майдонга туширмасликни маслаҳат беришган.
Эслатиб ўтамиз, футболчи жорий мавсум Турин клуби сафида тўрт учрашувда иштирок этган бўлиб ЕЧЛ баҳсида "Манчестер Сити"га киритилган голлардан бирига ассистентлик вазифасини бажарди.
Манба: sports.uz
Киритилди: 22:45, 17.09.2015. Ўқилди: 2614 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар