Бугун 27 октябрь, 2025 йил, душанба.

      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 26.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • 1:0
      • Кристал Пэлас
      • 26.10.2025 19:00
      • Борнмут
      • 2:0
      • Ноттингем Форест
      • 26.10.2025 19:00
      • Астон Вилла
      • 1:0
      • Манчестер Сити
      • 26.10.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:3
      • Бёрнли
      • 26.10.2025 21:30
      • Эвертон
      • 0:3
      • Тоттенхэм
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • 0:2
      • Вильярреал
      • 26.10.2025 18:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Леванте
      • 26.10.2025 20:15
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Барселона
      • 26.10.2025 22:30
      • Осасуна
      • 2:3
      • Сельта
      • 27.10.2025 01:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Алавес
      • 28.10.2025 01:00
      • Бетис
      • -:-
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 26.10.2025 16:30
      • Торино
      • 2:1
      • Женоа
      • 26.10.2025 19:00
      • Сассуоло
      • 0:1
      • Рома
      • 26.10.2025 19:00
      • Верона
      • 2:2
      • Кальяри
      • 26.10.2025 22:00
      • Фиорентина
      • 2:2
      • Болонья
      • 27.10.2025 00:45
      • Лацио
      • 1:0
      • Ювентус
      • 28.10.2025 22:30
      • Лечче
      • -:-
      • Наполи
  • Суперлига
      • 26.10.2025 16:30
      • ОКМК
      • 1:1
      • Насаф
      • 26.10.2025 18:30
      • Бунёдкор
      • 2:1
      • Машъал
      • 27.10.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Андижон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 27
2 Барселона 10 22
3 Вильярреал 10 20
4 Эспаньол 10 18
5 Атлетико 9 16
6 Бетис 9 16
7 Райо Вальекано 10 14
8 Эльче 10 14
9 Атлетик Бильбао 10 14
10 Хетафе 10 14
11 Севилья 10 13
12 Алавес 10 12
13 Сельта 10 10
14 Осасуна 10 10
15 Леванте 10 9
16 Мальорка 10 9
17 Реал Сосьедад 10 9
18 Валенсия 10 9
19 Реал Овьедо 10 7
20 Жирона 10 7

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Реал Сосьедад 2-1 Севилья
10-тур Жирона 3-3 Реал Овьедо
10-тур Эспаньол 1-0 Эльче
10-тур Атлетик Бильбао 0-1 Хетафе
10-тур Валенсия 0-2 Вильярреал
10-тур Мальорка 1-1 Леванте
10-тур Реал Мадрид 2-1 Барселона
10-тур Осасуна 2-3 Сельта
10-тур Райо Вальекано 1-0 Алавес

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/10 01:00 Бетис - Атлетико

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7658 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Жувентуде".
      16:00 Чемпионат Турции. "Ризеспор" - "Трабзонспор".
      18:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      20:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Галатасарай".
      22:05 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      23:25 LIVE Чемпионат Испании. Сегунда. "Кадис" - "Бургос". Прямая трансляция.
      01:25 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Атлетико Минейро".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Васко да Гама" - "Флуминенсе". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Екатеринбурге. День 4.
      13:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      15:25 "Команда мечты".
      15:55 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      17:30 Триатлон. Чемпионская серия. Финальный этап в Вуллонгонге, Австралия. Женщины.
      19:40 "Небесная грация".
      20:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Циндао в Китае. День 1.
      22:10 "Непобедимый".
      22:40 "Страна спортивная".
      23:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук. Женщины.
      01:15 "Команда мечты".
      01:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      03:30 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 2 в Ижевске, Россия.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Новости.
      12:05 Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. Финал. Аргентина - Марокко.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 Есть тема! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      18:20 LIVE Громко. Прямой эфир.
      19:55 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      20:50 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Локомотив" (Ярославль). Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:40 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Кремонезе" - "Удинезе". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      04:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 27.10.2025

      06:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 10. Эннза - Мон-Дор.
      07:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      08:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      10:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Командные соревнования.
      11:30 Легкая атлетика. Амстердамский марафон в Нидерландах.
      13:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 15 в Рабате, Марокко.
      15:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      17:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Финал. Ledro Sky Trentino в долине Ледро, Италия. Обзор.
      21:30 Легкая атлетика. Амстердамский марафон в Нидерландах.
      22:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      03:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 16. Монпелье - вершина Ванту.
      03:45 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      04:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Алишер Файзиев: «Эрматов 15 ёшида асосий жамоада дебют қилган»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол фахрийлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Қарийб 30 йилдан бери ўзбек футболи, аниқроғи, аёллар ва соҳил футболи ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган футбол фидойиси Алишер Файзиев бугун ҳам жўшқин меҳнат фаолияти билан банд. Тошкент вилоятининг Ғазалкент шаҳрида таваллуд топган Алишер ака ўз вақтида шу шаҳар номи билан аталувчи жамоа шарафини ҳимоя қилганлар. Кейинчалик маълум муддат клуб тизимида ишладилар. Айнан ўша кезлари «Ғазалкент» сафида Осиёнинг беш карра энг яхши рефериси, юртимиз ифтихори Равшан Эрматов ҳам тўп сурган. Алишер Файзиев билан уюштирган суҳбатимиз чоғида шу мавзуга ҳам алоҳида тўхталдик.

- Малакали мураббийлар қўл остида таҳсил олганим, шуғулланганим ва ўйнаганим - менинг бахтим. Менга «Ғазалкент» жамоасида раҳматли Бахтиёр Тожиев, Олег Солдатов, Қишлоқ хўжалиги институти жамоасида эса хизмат кўрсатган мураббий Геннадий Ермаков мураббийлик қилган. Геннадий Васильевич ўша пайтда кафедра мудири эдилар. Собиқ иттифоқ даврида институт жамоалари ўртасида турли спартакиадалар ўтказиларди. Тошкент Қишлоқ хўжалиги институти жамоаси билан Қозоғистоннинг Жамбул (ҳозирги Тараз) шаҳрида ташкил этилган минтақавий турнирда қатнашганмиз. Мазкур мусобақада ғалаба қозонгач, минтақа ғолиби сифатида Кишинёв шаҳрида ўтказилган финал босқичида иштирок этганмиз. Футболчилик фаолиятимни ўтган асрнинг 90-йилларида якунладим. Сўнгра 1-лигада иштирок этаётган «Ғазалкент» жамоасида ишлай бошладим. Бўстонлиқ тумани ҳокими, клуб президенти Абдуманноп Абдувосиқов «Сен жуда яхши ташкилотчисан, шу йўналишда ишласанг, кейинчалик футболимизга катта ҳисса қўшишинг мумкин», дегандилар. Шу инсон футболда эришган ютуқларимнинг асосий сабабчиси, Ғазалкент жамоаси ривожи йўлида у кишининг кўп меҳнати сингган. Асосий вақтим стадионда ўтарди. Ўша пайтлари Чирчиқ дарёси бўйида клуб учун база бунёд этилди. Стадион ва унинг майсаси ҳам ажойиб ҳолатда эди. Ўз вақтида «Пахтакор» Ўзбекистон кубоги доирасидаги учрашувда «Ғазалкент» меҳмони бўлган. Тўғри, ўша ўйинда йирик - 0:7 ҳисобида ютқазганмиз. Лекин бу натижа мухлисларимизни асло ранжитмаган. Номдор жамоанинг камтарона клубимиз билан ўйнаганидан қониқиш ҳосил қилгандик. Бир сўз билан айтганда, 90-йилларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани футбол билан яшарди.

- «Ғазалкент»нинг кейинчалик довруқ қозонишига футболимиз ифтихори, Осиёнинг беш карра энг яхши рефериси Равшан Эрматов ҳам сабабчи бўлди. Жаҳонга машҳур ҳакамимиз ўз вақтида ғазалкентликлар сафида тўп сурган. Ўша пайтларни қандай эслайсиз?

- Ундан аввал кўп йиллар давомида миллий терма жамоамизда маъмур бўлиб ишлаган Бенямин Муратов ҳам биз билан бирга ўйнаган. Равшан Эрматов эса «Ғазалкент» асосий таркибида илк бор майдонга тушганида 15 ёшда эди. Ҳам чап қанот, ҳам ўнг қанотда бирдек барқарор ўйин кўрсата оларди. Очиғини айтсам, ўша кезлари ёш футболчиларнинг майдонга тушиши ёши катта ўйинчиларга ёқмасди. Асосийси, Равшан тиришқоқлиги билан асосий таркибда ўйнашга лойиқ эканлигини исботлаган. Тўп учун охиригача курашиши туфайли мураббийлар ишончини қозонди. «Ғазалкент» клубининг уй учрашувларига 5-6 минг томошабин келарди. Шаҳримизда миллионлар ўйинини жуда яхши кўришади. Жамоа устози Низом Нортожиевга мураббий Бахтиёр Пўлатов ёрдам берарди. Эрматовнинг дебюти айнан шу мутахассислар қўл остида рўй берган. Ғазалкентга уни айнан Нортожиев олиб келганди. Бўйи баланд, озғин бўлишига қарамай, жуда чаққон эди.

- Жароҳат олган ўйини ёдингиздами?

- Аниқ эслайман, тиззаси жиддий лат еганди. Шифокорлар узоқ текширувлардан сўнг келгусида футбол ўйнаш унинг саломатлигига салбий таъсир ўтказишини айтишганди. Равшан қарор қабул қилишга қийналганди. Ўша пайтда тушкунликка тушиб қолганди. Ишончим комил, жароҳат безовта қилмаганида, Равшандан ажойиб футболчи етишиб чиқарди. Унинг ўша пайтдаги ҳаракатлари шунга монанд эди. Тўғрисини айтсам, Эрматовнинг кейинчалик ҳакам бўлишини кутмагандим. Қолаверса, ўша йиллари Равшанга ўхшаган ёш, истеъдодли футболчилар кўп эмасди. Регламентда камида бир нафар ёш футболчи майдонда ўйнаши белгилаб қўйилганди. Бу борада Равшан «Ғазалкент»да ёлғизланиб қолган. 15 ёшли ўспириннинг катталар жамоасида 90 дақиқа тўп суриши ҳақиқий жасорат эди. Афсуски, жароҳат унинг футболдаги юлдузли онларини йўққа чиқарди. Балки бу яхшиликка бўлгандир. Агар Эрматов жароҳат олмаганида, ўзбек футболи беш карра Осиёнинг энг яхши рефериси, жаҳон чемпионатлари рекордчисига эга бўлмасмиди? Ҳакамликдаги машҳурликка ҳам шунчаки эришмади. Институтда ўқиди, тажрибали устозлардан сабоқ олди. Биринчи мураббийи - отаси Сайфиддин ака. Асосийси, ҳаммасига ўз меҳнати эвазига эришди. Хабарингиз бор, куни кеча «Пахтакор»-«Локомотив» учрашувини бошқарди. Ҳар доимгидек, ўз бригадаси билан аъло даражадаги ҳакамликни намойиш қилди. Бир вазиятда пенальти белгилаши керак эди, қабилидаги фикрлар янгради. Шахсан мен бундай деб ўйламайман. Биринчидан, футболчи голли вазиятга чиқиб бормаётганди. Иккинчидан, ўйинчи пенальти ишлашни кўпроқ хоҳлади. Равшан вазият содир бўлган жойга яқин турганди. Бундай ҳолатларга у халқаро ўйинларда кўп дуч келган. Эрматовга ҳавас қиламан. Бундай истеъдодлар қанча кўпайса, ўзбек спортининг нуфузи шунчалик юксалаверади.

- Алишер ака, бугунги кунда фарзандларингиз ҳам сизнинг ортингиздан бориб, спорт соҳасини танлашди. Шу ҳақида ҳам маълумот берсангиз.

- Уч нафар фарзандим бор. Рафиқам билан бир ўғил, икки қизни тарбияладик. Ўғлим Санжар футбол ва футзалда маълум муддат ҳакамлик қилди. Ҳозирда Бекободнинг «Металлург» клубида ишлаяпти: асосан аёллар жамоасига ёрдам беряпти. У ҳам оилали, Диёрбек исмли ўғли бор. Катта қизим Азиза ҳам турмушга чиққан. Набирам Муҳаммадаминнинг келажакда Равшанга ўхшаб машҳур ҳакам бўлишини чин дилдан истайман. Кичик қизим Ширин эса ҳозир таҳсил оляпти. Рафиқам Чиғатой терма жамоалар марказида маъмур. Шундан келиб чиқиб, бизни бемалол спортчилар оиласи, деб аташ мумкин. Қолаверса, сингилларим ҳам бир нечта спорт турлари билан шуғулланишган. Катта синглим стол теннисини ҳалигача жуда яхши ўйнайди. Уларнинг набиралари ҳам футбол секцияларига қатнашади. Улардан келажакда маҳоратли футболчилар етишиб чиқишидан умидвормиз. Бугунги кунда нафақат футбол, балки исталган спорт тури билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилган. Ҳукуматимиз томонидан жамиятда соғлом турмуш тарзини янада қарор топтириш, унинг негизида профессионал спортни ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратил-япти. Ёшларимиз бунинг қадрига етиб, имкониятлардан максимал даражада фойдаланишлари тарафдориман. Бизнинг даврда бундай имкониятларни фақат орзу қилардик.

- Бугунги кунда аёллар футболида ишлаяпсиз. Бу йўналишда ҳам сўнгги йилларда мақташга арзигулик ижобий ўзгаришлар кузатилди. Узоққа бормайлик, шу йилнинг ўзида аёллар терма жамоамиз Осиё чемпионатининг финал босқичида иштирок этди...

- Албатта, аёллар футболига берилаётган эътибор ҳам ўз самарасини бера бошлади. Мана, 20 йилдан бери шу жабҳада меҳнат қиляпман. Вазирлар Маҳкамасининг Қароридан сўнг аёллар футболига қаратилаётган эътибор кўлами янада кенгайди. Футбол билан шуғулланиш истагини билдирган қизлар сони кўпаймоқда. Яқинда «Яшил майдон маликалари» деб номланган турнир ўтказилди. Саралаш босқич баҳслари 4та минтақада ташкил этилди. Дастлаб июль ойида туманлараро саралаш босқич учрашувлари ўтказилди. Кейин эса вилоят жамоалари Урганч, Қарши, Гулистон ва Фарғона шаҳарларида тўпланишди. Ушбу мусобақаларда умумий ҳисобда 1000 нафарга яқин қизлар иштирок этишди. Уларнинг ҳаммаси ҳаваскорлар. Мусобақа регламентига биноан турнирда профессионал футболчиларнинг иштирок этишига рухсат берилмади. 9 сентябрь куни пойтахтимизда Фарғона ва Тошкент вилояти жамоалари финалда учрашишди. Ўйинда тошкентлик қизлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритишди. Учинчи ўрин учун баҳс Хоразм ва Қашқадарё вилояти жамоалари ўртасида ўтказилди. Учрашув 1:0 ҳисобида қашқадарёлик ёш футболчилар фойдасига ҳал бўлди. Мағлуб жамоалар сафида ҳам иқтидорли қизларнинг кўп эканлиги барчамизни хушнуд этди. Мана, олий лигада 12та аёллар жамоаси иштирок этяпти. Улар орасидаги рақобат секин-аста кучайиб боряпти. «Севинч» жамоасига рақобат туғдира оладиган клублар қанчалик кўпайса, аёллар футболи шунчалик тараққий топаверади. Бундан ташқари, аёлларимиз орасидан кўплаб ҳакам ва мураббийлар ҳам етишиб чиқяпти. Уларнинг аксарияти футболчилик фаолиятини якунлагач, мураббийликда ишлашяпти.

"ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:52, 24.09.2015. Ўқилди: 4215 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 11
2 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
3 Атлетико Хулиан Альварес 6
4 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
5 Мальорка Ведат Мурики 5
6 Леванте Иван Ромеро 4
7 Барселона Ферран Торрес 4
8 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 4
9 Эльче Андре Силва 4
10 Вильярреал Таджон Бьюкенен 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.