Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      •   Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [2849]

Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги янги ўрни маълум бўлди [2602]

Роппа-роса 20 йил аввал "Барселона" "Реал"ни Мадридда "қон-қақшатганди" (видео) [2577]

"Барселона" Месси билан қанча пул ишлаб олиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди [2340]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [2018]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [1971]

Путин Украинадан ошиниб, футбол ҳакамлари ҳақида фикр билдирди [1937]

ЖЧ-2026 саралаши. Қитъалараро плей-офф баҳсларига қуръа ташланди [1477]

Sport ва Futbol телеканалларида 20-ноябрь куни 2 та футбол ва 3 та футзал трансляцияси бор [1400]

"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ямал ҳаётини жиддий ўзгартирди [1260]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [17]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [17]

"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ямал ҳаётини жиддий ўзгартирди [17]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [10]

"Реал" УЕФАдан 4,5 млрд евро ундириш мақсадида судга мурожаат қилди [9]

Тибо Куртуа Ямал айтган гаплар ҳақида фикрини билдирди [9]

Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф". Асосий таркиблар маълум [8]

Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Насаф" ва яна бир ўйин бор [8]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [6]

Роппа-роса 20 йил аввал "Барселона" "Реал"ни Мадридда "қон-қақшатганди" (видео) [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор - Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Йил ўйини" давом этади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Якуний босқич
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Деярли ҳар ҳафта Ўзбекистон Биринчилиги мусобақасига тўхталиб ўтаётганимиздан хабарингиз бор. Бугун ҳам анъанамизга содиқ қолган ҳолда 2-босқич, 1-давранинг сўнгги тур ўйинлари ҳақида сўз юритамиз. Хабар берганимиздек, 8-турда 1-лигада “йил ўйини” бўлиб ўтиши керак эди. Душанба куни кўпчилик кутган, олий лигага бериладиган биргина йўлланма тақдирини деярли ҳал қиладиган икки учрашувнинг биттаси бўлиб ўтди.

“Оқ-тепа” “йил ўйини”нинг биринчисида ғалаба қозонди
Турнинг марказий ўйини ҳисобланган “Обод” – “Оқ-тепа” учрашувига қизиқиш юқори эди. Шунинг учун беллашувдан салкам бир соат аввал стадионга мухлислар ташрифи бошланди. Тўғри, расмий ҳужжатда ўйинни бевосита стадионда 324 нафар ишқибоз кузатгани хабар берилди, бироқ мухлислар сони кўпроқ эди. Яна бир гап: стадиондаги ўриндиқлар сони камлиги ҳам мухлислар кам бўлишига замин яратди. Ҳа, биринчи лигада “йил ўйини”ни 1000 нафар ҳам ишқибоз кузатмаслиги ачинарли ҳол, аммо бу футболимизнинг бугунги куни. Шунинг учун бундан кўз юма олмаймиз. Бироқ ўйин номига яраша ўтгани эътиборга молик.

Учрашув натижаси катта аҳамият касб этиши сабабли “Обод” жамоаси шу куни бир нечта камерадан фойдаланди. Битта камера марказда, яна иккитаси икки дарвоза яқинида тасвирга олди. Табиийки, бунда қанот ҳакамларини офсайдда хато қилиш-қилмасликлари эътиборга олинганди. Айтиш керак, шу куни Олим Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси деярли хато қилмади, аммо бундай савиядаги учрашувларга янада савиялироқ ҳакамлар тайинланса мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки бир нечта вазиятларда бош ҳакамга қаттиққўллик етишмади. Яхшиям футболчилар бир-бирларини қаттиқ ҳурмат қилишар экан, акс ҳолда учрашувнинг биринчи бўлимининг ўзидаёқ даҳанаки жангларга гувоҳ бўлишимиз мумкин эди.

Жамоалар шу куни турлича ўйин намойиш қилишди. Меҳмонлар асосан позицион футбол намойиш қилган бўлса, майдон эгалари қисқа масофаларга тўп узатиш ва комбинацион ўйин орқали ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилишди. Мезбонларда жамоа сардори Дониёр Ҳасанов майдондаги етакчиликни ўз қўлига олди. “Оқ-тепа”да эса, барча бирдек тер тўкиб меҳнат қилди. Илдар Сакаев шогирдлари ҳужумларни қанотлардан марказга, марказдан қанотга кўчириш орқали амалга оширган бўлса, Бобур Зуҳриддинов мураббийлик қилаётган “Обод” футболчилари кўпроқ марказдан кириш пайида бўлди.

Ҳисоб 3-дақиқадаёқ очилди. Темур Ҳакимов ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан кейин дарвозани ишғол қилди. Бу гол “Оқ-тепа” футболчиларига руҳий устунлик тақдим қилди. Улар гарчи меҳмонда ўйнаётган бўлса-да, рақибга очиқ футбол таклиф қилишди. 10-дақиқада тажрибали Михаил Наумов жуда қўпол хатога йўл қўйди. Мазкур хато меҳмонлар дарвозаси ишғол қилиниши билан якунланди. Чап қанотдан жарима майдони ичига етказиб берилган тўпни Наумов ушлаб қола олмади. Тезкор Шоҳруз Норхонов бўйи паст бўлишига қарамасдан ҳимоячилардан баландроқ сакраб дарвозани нишонга олди. Бўйи баланд Михаил хатосини тўғирлашга ҳаракат қилди-ку, дарвозага йўл олган тўпни қайтаришга бўйи пастлик қилди. Ўйинни майдон марказидан бошлаган меҳмонлар қарши ҳужумга ўтишди. Ажойиб комбинациядан кейин тажрибали Илдар Магдеев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди, аммо тўпни ундан ўтказа олмади.

Қолган дақиқаларда ҳар иккала жамоа аъзолари ҳам ҳимояда хато қилмасликка ва майдон марказидаги устунликни қўлга олишга ҳаракат қилишди. Буни қайсидир маънода тўлиқ уддалашди. Лекин бу тактика темпни пасайишига сабаб бўлмади. Чунки футболчилар эҳтиёткорликни унутмаган ҳолда ҳужум ҳам уюштиришди. Жамоалар намойиш қилган бу ўйин барчага манзур бўлди. Биринчи бўлимнинг сўнгги олти дақиқаси мезбонлар учун жуда омадсиз келди. Аввалига бош ҳакам Олим Толибжонов “Обод” дарвозаси томон пенальти белгилади. Ўша вазиятда мезбонлар аъзоси тўпни қўли билан ўйнагани боис, шундай қарорга келинди. Нуқтага яқинлашган Темур Ҳакимов дублини нишонлади. Ёш дарвозабон Акром Хўжаев зарба йўналишини топган бўлса-да, тўпни қайтара олмади. Руҳан чўкмасдан олдинга ўтган ҳужумга ўтган мезбонлар бўлимнинг сўнгги дақиқаларида яна бир марта жазоланишди. Бу сафар Акром Хўжаевдан қайтган тўпни Абдул Азиз Юсупов дарвозага жойлади.   

Айтганимиздек, биринчи бўлим тенг кучлар остида кечди. Икки томон ҳам ҳимояга “ётиб” олгани йўқ, икки томон ҳам эҳтиёткорлик билан тўп сурди. Лекин “НБУ-Осиё”га қарши ўйинда “Обод”га панд берган ҳимоя шу куни яна панд берди. Аксинча, “Локомотив-БФК”дан қабул қилиб олинган мағлубиятда барча айбни ўз бўйнига олиши лозим бўлган “Оқ-тепа”нинг барча чизиқлари деярли бехато ҳаракат қилишди. Боиси, иккинчи бўлимда меҳмонлар дарвозасидан жой олган иккита голнинг фақат биттасида ҳимоячилар яққол хатога йўл қўйишди. Унгача ҳисоб 1:4 кўриниш олиб бўлганди.

Иккинчи бўлимнинг ярим соатидан кўпроғи ҳудди биринчи бўлимда каби жамоаларнинг навбатма-навбат ҳужумлари остида ўтди. Темур Ҳакимов 48-дақиқада ўнг қанотдан катта тезликда ҳужумга ўтиб, ҳимоячидан чаққонроқ ҳаракат қилган ҳолда тўпни жарима майдони ичига етказиб берди. Ерлатиб берилган пасни дарвозабон ўтказиб юборди. Бўш қолган дарвоза олдида пайдо бўлган Маъруф Аҳмаджонов ҳисобни 1:4га ўзгартирди. Очиғи, нафақат мухлислар, балки “Оқ-тепа” футболчилари ҳам ҳисоб бу даражада йирик кўриниш олишини кутмаган бўлса керак?!

Мезбонлар ўйинни майдон марказидан бошлангач тўртинчи гол ўтказиб юборилганидан жаҳли чиққан Алишер Азизов марказдан ўзига хос рейд уюштирди ва рақибнинг бир нечта аъзосини ортда қолдириб дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди. Бу гол мезбонларга жуда катта руҳий далда бўлди. Шундан сўнг ўйин назорати мезбонлар қўлига ўта бошлади. Айниқса, сўнгги ўн беш дақиқаликда “Обод” футболчилари катта устунликка эга бўлишди. “Оқ-тепа” рақибни қарши ҳужумда жазолаш пайида бўлди. Бунга имконият ҳам бўлди, аммо жамоа ҳисобда олдинда бораётгани сабабли гол уришдан кўра, хато қилмасликни кўпроқ ўйлади. Бу орада меҳмонлар дарвозаси бир неча марта нишонга олинди. Гоҳ Наумовнинг маҳорати, гоҳида ҳимоячиларнинг чаққонлиги меҳмонларни голдан сақлаб қолди. Айтиш керак, меҳмонлар шу куни кучли характер, ғалабага бўлган иштиёқ ва энг асосийси, майдондаги тартибли ўйин ҳамда жамоавий аҳиллик эвазига ғалаба қозонишди. Ўша аҳиллик, тартибли ўйин ва ғалабага бўлган иштиёқ эвазига ҳимояда деярли қўпол хатоларга йўл қўйилмади. Аксинча, мезбонлар ҳисоб йириклашгани сари асабийлашишди, футболчилар бир-бирларига дакки беришди. Илгари “Оқ-тепа” ўйинчиларида шундай ҳолат кузатиларди.

80-дақиқада бу сафар меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ҳимоячиларга ёрдамга келган Маъруф Аҳмаджонов хавфни бартараф қилиш чоғида эҳтиётсизлиги оқибатида пенальтига замин яратди. Захирадан майдонга тушган Обид Ҳакимов учрашувдаги сўнгги голни урди. Қолган ўн дақиқа “Оқ-тепа” жамоаси мухлислари, мураббийлар штаби, раҳбариятини катта босимда ушлаб турди. Лекин футболчилар бошқа хато қилгани йўқ ва “йил ўйини”нинг биринчи қисмида “Оқ-тепа”нинг қўли баланд келди.

ЎЗБЕКИСТОН БИРИНЧИЛИГИ – 2015
ОБОД – ОҚ-ТЕПА – 3:4 (1:3)
21 сентябрь. Тошкент. “Обод” стадиони. 324 томошабин.
Бош ҳакам:
Олим Толибжонов (Тошкент) – 8,5.
Қанот ҳакамлари: Давронбек Акмалов (Тошкент) – 8,5, Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент) – 8,3.
Захирадаги ҳакам: Аскер Нажафалиев (Тошкент) - 9.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).
“Обод”: Акрам Хўжаев, Камолиддин Тожибоев (Дилшодбек Аҳмадалиев, 46), Ғайрат Умиров, Шерзод Жалилов, Дониёр Ҳасанов, Алишер Азизов, Шоҳруз Норхонов, Арайк Бобоев, Азиз Ғуломхўжаев (Улуғбек Дадабоев, 56), Санжар Тўрақулов (Обиджон Ҳакимов, 76), Жавлон Искандаров.
“Оқ-тепа”: Михаил Наумов, Темур Яфаров, Темур Ҳакимов, Зафаржон Қорақулов, Собир Усмонхўжаев, Фарҳод Мирааҳматов, Илдар Магдеев, Вусол Магерамов, Маъруф Аҳмаджонов (Анвар Раҳимов, 83), Абдул Азиз Юсупов (Берумий Абдунабиев, 60), Даврон Умиров.
Голлар: Темур Ҳакимов, 3 - 0:1. Шоҳруз Норхонов, 10 - 1:1. Темур Ҳакимов,39-пенальтидан - 1:2. Абдул Азиз Юсупов, 44 - 1:3. Маъруф Аҳмаджонов, 48 - 1:4. Алишер Азизов, 49 - 2:4. Обид Ҳакимов, 80-пенальтидан - 3:4. 
Огоҳлантиришлар: Дониёр Ҳасанов, 39. Жавлон Искандаров, 42. Санжар Тўрақулов, 45. Фарҳод Мирааҳматов, 45+2. Берумий Абдунабиев, 69. Зафаржон Қорақулов, 73. Темур Яфаров, 78. Михаил Наумов, 88. Темур Ҳакимов, 90+4.

Олдинда иккинчи қисм бор
Шанба куни “йил ўйини”нинг иккинчи қисми бўлиб ўтади. Энди асосий рақиблар “Оқ-тепа” стадионида ҳисоб-китоб қилишади. Бу сафарги беллашув ҳам биринчисидан қолишмаслигига ишониш мумкин. Зеро, “дерби”даги иккинчи мағлубият “Обод”ни назарий жиҳатдан кўп нарсадан маҳрум қилиши мумкин. Боиси, агар “Оқ-тепа” ўз уйида ҳам ғалаба қозонса, табиийки, қолган беллашувларда хато қилмасликка ҳаракат қилади. Хато қилган тақдирда ҳам орадаги олти очколик фарқ йўққа чиқиши мушкул. Сабаби, хоҳлайсизми-йўқми, иккинчи даврда “Обод” яна “ЎзДонгЖу”, “Цементчи”га қарши майдонга тушади. Қолаверса, аламини олишни режалаштириб турган “Ёзёвон-Лочинлари” ҳам бор. “Оқ-тепа” эса, Зоминда қийинчиликка дуч келиши мумкин. Хоразмдаги ўйинга қадар амалда олий лига тақдири ҳал бўлиш эҳтимоли ҳам бор. Аммо буларнинг барчаси шунчаки фикр. Аслида ҳаммаси тескари ҳам бўлишига ҳам ишонса бўлади. Яъни, “Обод” футболчилари шанба кунги беллашувда майдонда борини бериб ҳаракат қилиши аниқ. Биринчи ўйиндаги ғалабадан кейин “Оқ-тепа” ўйинчилари ўзларига ҳаддан ташқари ишониб юборса, бунинг учун жазоланишлари эҳтимоли ҳам бор. Мабодо шундай бўлса, иккинчи давранинг қолган ўйинлари янада қизиқ ўтишига шубҳа йўқ. Хуллас, “йил ўйини” давом этади. Бизни ўйиннинг иккинчи қисми кутиб турибди.

ЎЗАРО УЧРАШУВ
2014 ЙИЛ
“Оқ-тепа” майдонидаги учрашув
“ОҚ-ТЕПА” – “ОБОД” – 3:3 (1:2)
21-тур. 10 июль. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 521 томошабин.
Бош ҳакам
: Наим Қосимов (Қарши) – 8,0.
Голлар: Никита Павленко, 18 – 1:0. Расулжон Шуҳратов, 19 – 1:1. Умиджон Боқиев, 35 – 1:2. Санжар Тўрақулов, 54 – 1:3. Алишер Шоғуломов, 73 – 2:3. Зокир Мирзааҳмедов – 83-пенальтидан – 3:3.

Айтганча...
Турнинг марказий ўйинига тўхталавериб, турнинг қолган эътиборга молик учрашувлари ёддан кўтарилибди. Биринчи давранинг сўнгги турида учинчи ўринни эгаллаб турган “Хоразм” ниҳоят ғалаба қозонди. Вали Султонов шогирдлари “НБУ-Осиё”га қарши ўйинда ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқада уч очколик бўлишди. Натижада бу ғалаба хоразмликларни яна пешқадамларга яқинлаштирди. Мабодо келаси турда “Обод” ютқазиб, “Хоразм” Тошкентдан ғалаба билан қайтадиган бўлса, жамоалар турнир жадвалида жой алмашишади.

Манба: arena.uz
Киритилди: 18:50, 25.09.2015. Ўқилди: 3789 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.