Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ: Агуэро 20 дақиқа ичида «пента-трик»га эришди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Англия Премьер-лигаси 8-туридан ўрин олган “Манчестер Сити”-“Ньюкасл” учрашуви “шаҳарликлар”нинг 6:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, Серхио Агуэро “Сити”нинг 6 та тўпидан 5 тасини 20 дақиқа давомида, яъни 42, 49, 50, 60 ва 62-дақиқаларда киритиб, пента-трикка эришди. “Ньюкасл”нинг учрашувдаги ягона тўпини 18-дақиқада ҳужумчи Александр Митрович киритди. “Шаҳарликлар” сафида Кевин Де Брёйне 53-дақиқада бир тўпни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

“Сити” бу ғалабаси эвазига, 18 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида яна 1-ўринга кўтарилиб олди.

Аргентиналик футболчи АПЛ тарихида бир учрашувда 5 та тўп киритишга муваффақ бўлган 5-ўйинчи бўлди. Унгача пента-трикка Жермейн Дефо (36 дақиқа ичида), Алан Ширер (54), Энди Коул (65) ва Димитар Бербатов (68) эриша олган. Бундан ташқари, "Манчестер Сити" рақиб дарвозасига 20 дақиқада 6 та тўп киритиб, бу борада АПЛ рекордини янгилади.

Эслатиб ўтамиз, Германия Бундеслигасида “Бавария” ҳужумичиси Роберт Левандовски 22 сентябрда “Вольфсбург” билан учрашувда 9 дақиқа давомида пента-трик амалга оширишга муваффақ бўлган эди.

Англия Премьер-лигаси. 8-тур
Манчестер Сити – Ньюкасл Юнайтед – 6:1
Голлар: Митрович, 18 (0:1); Агуэро, 42 (1:1); Агуэро, 49 (2:1); Агуэро, 50 (3:1); Де Брёйне, 53 (4:1); Агуэро, 60 (5:1); Агуэро, 62 (6:1).

Турдан ўрин олган қолган учрашувлар қуйидагича якунланди:

Норвич Сити – Лестер Сити – 1:2
Голлар: Варди, 28 (0:1, пен); Шлупп, 47 (0:2); Мбокани, 68 (1:2).

Сандерленд – Вест Хэм Юнайтед – 2:2
Голлар: Флетчер, 10 (1:0); Ленс, 22 (2:0); Женкинсон, 45+1 (2:1); Пайет, 60 (2:2).
Четлатиш: Ленс, 57 (Сандерленд).

Борнмут – Уотфорд – 1:1
Голлар: Мюррей, 28 (1:0); Игало, 45 (1:1).
Амалга оширилмаган пенальти: Мюррей, 85 (Борнмут).

Астон Вилла – Сток Сити – 0:1
Голлар: Арнаутович, 55 (0:1).

Манба: kun.uz
Киритилди: 21:26, 03.10.2015. Ўқилди: 6461 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик