Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Мутахассислар Месси ва Роналдунинг "Олтин тўп"га бўлган имкониятларини баҳоладилар: португалиялик футболчи рейтингга қайтди [0]

Эдди Хау Триппьернинг «Ньюкасл»дан кетишига муносабат билдирди [0]

Ўзбекистон бокс бўйича Осиё чемпионатини 3 та олтин медал билан якунлади [0]

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг март ойидаги энг яхши футболчиси сифатида интервью берди (видео) [0]

«Реал» спорт директори тайинланиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди [0]

Норвегия терма жамоаси бош мураббийи: «Агар ЖЧ бугун бошланганида, Хайкин эмас, Нюланд ўйнарди» [0]

Эрлинг Холанд бўш вақтида Minecraft ўйнашини тан олди [0]

Магуайр: «Мен ҳали ҳам дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бириман» [0]

"Ньюкасл" бирданига иккита асосий футболчини сотишга мажбур бўлиши мумкин [0]

Ван Дейк «Ливерпуль»нинг жорий мавсумдаги ўйинини «қабул қилиб бўлмас» деб атади [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хафта “оскар”лари кимларга насиб этди? Ибрагимовичдан Агуерогача…

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Европада дам олиш кунлари миллий чемпионат ўйинларининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Furkat.uz сайти ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда ўзига хос норасмий “Оскар”ларни ўз эгаларига топширади. Бу сафар “Жасорати учун”, “Энг яхши актриса” каби янги номинациялар ҳам қўшилганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

“Энг яхши фильм”
Бундеслига яхши “фильм”ларни кўп чиқармоқда. “ФК Голливуд” ўз майдонида Дортмунднинг “Боруссия”сини ҳар тарафлама янчиб ташлади. “Фильм” анча шиддатли кечди. Картина муваффақиятида бош қаҳрамонлар Мюллер ва Левандовскиларнинг ҳам қиссалари беқиёс бўлди.

“Энг яхши сериал”
“Хайр Роджерс”. “Ливерпуль” устози Роджерснинг эртаги тугади. Мавсумни яхши ўказа олмаётган “қизиллар” мураббийларидан воз кечиб қўя қолишди. Брендан ушбу сериалдаги иши учун 7 миллион евро бонусга ҳам эга чиқди.

“Энг яхши трюк”
Жазоир терма жамоаси дарвозабони Малик Аселлоҳ ички чемпионат ўйинларининг бирида ўз жарима майдончаси ичида афсонавий Зидан финтини муваффақиятли амалга оширди. Гарчи унинг жамоаси ўша куни мағлуб бўлган бўлса ҳам, посбоннинг жасоратига тан бермасдан илож йўқ.



“Жасорати учун”
Янги номинациянинг илк ғолиби Белгиянинг “Мехелен” клуби посбони Жан-Франсуа Жилле бўлди. У “Андерлехт”га қарши учрашувда бир эмас, икки эмас, балки уч нафар футболчи томонидан тепилган пенальтиларни баратараф этди. Голкипер 7 дақиқада Претеа, 14 дақиқада Окака Чука ва 89 дақиқада Тилемаснснинг 11 метрлик зарбаларини бартараф этиб, ҳақиқий жасорат кўрсатди.

Махсус соврин
ПСЖ ҳужумчиси Златан Ибрагимович танқидчиларнинг оғизларини вақтинча бўлса ҳам ёпиб қўйди. Швециялик “Марсель”га қарши баҳсда иккита пенальтидан унумли фойдаланиб, Парижликлар сафидаги 110-голини киритди ва клуб тарихидаги энг сермаҳсул футболчига айланди. Ана энди Златан бемалол ўзини суперқаҳрамон деб ўйласа бўлаверади.

“Энг яхши режиссёр”
Бу ҳафтада мазкур номинация ғолиблигига кўплаб “режиссёрлар” давогарлик қилишди. Совринни Европанинг амалдаги энг кучли жамоасини мағлуб этган жамоа мураббийига бермасак уят бўларди. Унаи Эмери ўз фаолияти давомида илк бора “Барселона”ни таслим қилди. Умид қиламизки “Соутгемптон”, “Бавария”, “Наполи” ва “Арсенал” мураббийлари биздан хафа бўлишмайди.

“Энг яхши актрисалар”
Мазкур номинация бўйича Голливудликлар эмас балки Осиёлик “актрисалар” ғолиб чиқишди. Эрон аёллар терма жамоасининг 8 нафар футболчиси жинсини ўзгартириш бўйича кутаётган эркакалар эканлиги аниқланди. Ажабо 8 нафар эркак, аёл образини шу қадар маҳорат билан ижро этишдики, сал бўлмаса уларни ҳақиқатдан ҳам аёл деб ўйлардик. Бироқ ҳақиқат деганлари эгилгани билан синмас экан.

“Энг яхши ёш актёр”
Асли “Барселона”га тегишли бўлган Ален Халилович айни пайтда Хихоннинг “Спортинг” жамоасида ижара асосида тўп сурмоқда. У “Эспаньол”га қарши учрашувда Ла Лигадаги голлари сонини очди. 19 ёшли хорватиялик вундеркинд шу тариқа ўйнашда давом этса, келаси мавсумни Каталонияликлар таркибида бошлаши мумкин.

“Энг яхши актёр”
Сўнгги пайтларда “пента-трик”нинг ҳам қадри қолмаяпти. Мавсум бошланганига энди икки ой бўлдию, учта футболчи бир ўйинда бештадан гол уриб ташлади. Бу сафар ана шундай қаҳрамонликни “Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио Агуеро амалга оширди. Аргентиналик “Ньюкасл” дарвозасига 20 дақиқада бешта тўп киритди. Агар мураббий уни захирага олмаганида Кун балки 6 ёки 7 та гол урармиди?

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 18:06, 06.10.2015. Ўқилди: 4250 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик