Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ойнинг ўн беши қоронғу»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўтган йили барқарорлик бобида бу клубларга тенг келадигани топилмаганди. Жорий мавсум старти эса ушбу жамоаларнинг мухлислари ҳафсаласини пир қилаётгани ҳам бор гап. Шуни инобатга олиб, гарчи таркибида кучли футболчилар жамланган бўлсада, деярли ҳар бир ўйинда омадсизликка юз тутаётган клублардан тузилган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола этишни жоиз топдик.

«Челси»

«Аристократлар» АПЛнинг дастлабки 7та турида атиги 2 марта ғалаба қозонишди. Сўнгги бор «Ньюкасл» билан ўйинда зўрға дурангга эришишди. Чемпионлар Лигасидаги хуш кайфият эса «Порту»дан қабул қилиб олинган мағлубият туфайли бузилди.

«Арсенал»

Биринчи турда уй учрашувида «Вест Хэм»га имконият бой берилганини инобатга олмасак, «тўпчилар» Англия чемпионатини кўнгилдагидек бошлашди. Аммо ЧЛда бироз омад етишмаяпти. «Динамо» Загреб ҳамда «Олимпиакос» билан ўйинларнинг бой берилиши Арсен Венгер жамоасидан «Бавария»ни мағлубиятга учратишни талаб қилиши аниқ.

«Ювентус»

Сўнгги йилларда «А» сериясида қаторасига тўрт марта ғолибликни қўлга киритган «кекса синьора» ўтган мавсум Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб борганди. Жорий йилги Италия чемпионатининг дастлабки 6 тури натижаларига кўра, 1та ғалаба ва 3та мағлубият қайд этган «Юве» турнир жадвалининг 15-поғонасидан жой эгаллаб турибди.

«Милан»

Синиша Михайловичнинг «Милан»и салбий натижалар қайд этиш бобида (3та ғалаба, 3та мағлубиятдан сўнг 11-ўрин) Филиппо Инзагининг «Милан»идан асло қолишмаяпти.

«Севилья»

Ўтган мавсум Европа Лигасида зафар қучиб, Испания чемпионатини 5-ўринда якунлаган жамоанинг аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Ла-лиганинг сўнгги тур натижаларига кўра, охирги поғонадан жой олган клуб «Сельта» ва «Лас-Пальмас»га имкониятни бой беришга улгурди.

«Боруссия» Менхенгладбах

Ўтган мавсум бундеслигада 3-ўринни қўлга киритган жамоа шу тариқа ЧЛда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Аммо ички чемпионат стартидаги 5та мағлубият ва Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида «Севилья»дан қабул қилинган  зарба (0:3) Люсьен Фаврнинг кетишига замин ҳозирлади. Шундан сўнг вазият ижобий тус олаётгандек.

«Марсель»

Жамоа ёзда асосий ўйинчиларини сотиб юборди, мавсум арафасида эса Марсело Бьелса ҳам кетди. Шундай экан, ушбу клубнинг Франция чемпионатида 15-ўринни эгаллаб турганини тўғри тушуниш мумкин. Лекин барибир, бу поғона «Марсел»га мутлақо ярашмайди.

«Краснодар»

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сурадиган клуб ўтган йили чемпионлик учун курашди, еврокубокларда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жорий мавсумда эса «Мордовия», «Уфа» ҳамда «Терек» сингари жамоаларни мағлубиятга учратолмаяпти. Шу боис, турнир жадвалининг ўртасидан ўрин эгаллаш билан кифояланмоқда.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:45, 09.10.2015. Ўқилди: 4566 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик