Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 1 1
2 Марокаш 1 1
3 Гаити 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

РФПЛга «ёпишган» 10 легионер

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Россия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хорижлик айрим футболчилар Россияда шунчалик кўп йиллардан буён ўйнашмоқдаки, ҳатто ўз клубларининг рамзларига ҳам айланиб улгуришган. Шуни инобатга олиб, Россия чемпионатининг 10 рекордчисига алоҳида тўхталамиз.

10. Маринато ГИЛЬЕРМА (Бразилия). Россия биринчилигида «Локомотив» таркибида 132 ўйинда майдонга тушган.

Жамоа капитани дарвозабон бўлиши унчалик ҳам кўп учрамайдиган ҳолат. Бунинг устига у легионер бўлса-чи! Бразилиялик кипер Маринато Гильерма жамоада кўп йиллардан буён ўйнаётган асосий футболчи бўлгани боис ўтган мавсумдан ҳақли равишда қўлига капитанлик боғичини тақди.

Гильерма «Локо»да 2007-йиллардаёқ пайдо бўлганди. Аммо асосий таркибдан жой берилишини узоқ кутди ва алал-оқибат қизил-кўклар мухлисларининг суюмлисига айланди. «Локомотив» таркибида мамлакат биринчилигида 132та баҳсда иштирок этган посбон ўз дарвозасидан бор-йўғи 121та тўп олиб чиқди, холос. Мухлислар эса уни суюбгина «Гиля» деб аташади.

 

9. Зоран ТОШИЧ (Сербия). ЦСКА, 136 ўйин.

Тошич ЦСКА таркибида 2010 йилнинг июнида Сейд Думбия билан бир пайтда пайдо бўлган. Жамоа ўйинига дарҳол киришиб кетган сербиялик футболчи бугунга келиб «армиячилар» машинасининг ўта муҳим «винти»га айланган. 2013-14 йиллар мавсумида «Локомотив» дарвозасига киритилган «олтин гол» ҳам Тошичнинг ҳисобига ёзилди ва айнан шу зарба Леонид Слуцкий жамоасига қаторасига иккинчи бор Россия чемпиони деган унвонни келтирди. Тошич ЦСКАда пайдо бўлган дастлабки пайтларда у Элвир Рахимичнинг «қаноти остига олинганди», ҳозирга келиб эса Зоран жамоадаги ёшларга устозлик қилиш даражасига етган.

 

8. Мигел ДАННИ (Португалия). «Зенит», 146 ўйин.

Узоқ 2005 йилда Даннини «Спортинг»дан харид қиларкан, «Динамо» бу футболчидан Россия тарихидаги энг яхши ўйинчи чиқиши тўғрисида ўйламаган бўлиши аниқ. Аммо Данни нафақат премьер-лиганинг юлдузлар даражасидаги футболчисига айланди, балки Португалия термасидан ҳам мустаҳкам ўрин олди. Петербург жамоасининг УЕФА суперкубоги доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўтказган баҳсида эса хавбек ажойиб голни юзага келтирди. Агар Данни икки оғир жароҳат туфайли бир йилни ўтказиб юбормаганида, питерликлар сафида янада кўпроқ майдонга тушган бўлармиди.

 

7. Маурисио (Бразилия). «Терек», 154 ўйин.

Тўлиқ исми-шарифи Маурисио Жозе да Силвейра Жуниор бўлган футболчи мухлисларга кўпроқ Маурисио номи билан маълум ва у ҳозирда «Терек»да эмас, «Спартак»да ўйнаши мумкин эканлиги тарихини кўпчилик билмаса ҳам керак. Ҳар ҳолда, 2009 йилда футбол агентлари футболчи хизматларини қизил-оқларга таклиф қилишганди. Алал-оқибат нимадир кўнгилдагидай чиқмади ва грознийликлар билан «роман» анчайин узоққа чўзилди. «Терек» таркибида 154 ўйинда майдонга тушган Маурисио 28та гол муаллифига айланди.

 

6. Сесар НАВАС (Испания). «Рубин», 167 ўйин.

«Рубин» майдонида йил сайин ўз ўйинларини мукаммаллаштириб борган футболчи клуб тарихига ўз номини олтин ҳарфлар билан битиб қўйиши ҳам мумкин эди. Аммо қозонликларнинг майдондан таш-қарисидаги ўйинлари Навасни «Ростов»га «учирма қилди». 35 ёшли испанияликнинг ўзи ҳам «Рубин» билан икки ўртадаги шартномани узайтиришга қарши эмасди, жамоанинг олдинги мураббийи Ринат Билялетдинов ҳам бунга ҳайриҳоҳдай эди ҳам, бироқ номаълум сабаблар боис шартнома имзоланмади. Балки, айнан мудофаа марказида Наваснинг йўқлиги «Рубин»нинг Россия чемпионати стартидаги муваффақиятсизлигига асосий сабаб бўлгандир.

5. Николас Ломбертс (Бельгия). «Зенит», 172 ўйин.

2007 йили «Гент»дан камтарингина маблағга харид қилинган Ломбертс вақтлар ўтиб «Зенит» ўз тарихида нисбатан анча муваффақиятли олди-берди қилганини исботлади. У питерликлар жамоаси ҳимоясини «бетонлаштириб» қўйиш билан

клубнинг 4 марта чемпионлик унвонини қўлга киритилишига муносиб ҳиссасини қўшди. Бельгиялик футболчи мухлисларга ҳам ёқиб қолди - ҳимоячи рус тилида ёмон гаплашмайди, фанатлар трибунасига тез-тез ташриф буюради ва турли хилдаги маркетинг акцияларида иштирок этади. Агар кутилмаган бирор ҳол юз бермаса, Коля «Зенит» таркибида навбатдаги юзлик довонни забт этиш эҳтимоли юқори.

4. Александр ГАЦКАН (Молдова). «Ростов», 172 ўйин.

Кишинёвлик йигит Москванинг «Спартак» жамоаси сафида ўзини кўрсатиши мумкин ҳам эди (у айнан карьераси бошида шу ерда кўрикдан ўтганди), аммо иш ўринбосарлар сафида бир неча марта майдонга тушиш ва Челябинскнинг «Спартак» жамоасига ижарага бериш билан якунига етди. Молдовалик эса бор иқтидорини «Рубин»да - ўша даврда юлдузли онларини кўрсатаётган клубда кўрсата билди. Бироқ қозонликлар билан иттифоқ ҳам узоққа чўзилмади ва Гацкан «Ростов»да пайдо бўлди - у билан биринчи дивизионда ўйнашга ҳам улгурди. Алал-оқибат хавбек Дон клубининг «оқсоқол»ларидан бирига айланди ва ҳатто Италияда ўз фан-клубига эга бўлди.

3. Гёкдениз Карадениз (Туркия). «Рубин», 180 ўйин.  

Премьер-лига клуби афсонасига айланиш осон эмас, айниқса сен легионер бўлсанг. Аммо айнан Карадениз буни уддалай билди - у нафақат жамоаси, балки бошқа клублар мухлисларининг ҳам ҳурматини қозонди. «Рубин» таркибида Карадениз миллий мукофотларнинг тўлиқ жамланмасини қўлга киритди - 2 бор чемпионлик ва суперкубок, бир марта кубок. Қозонликларнинг халқаро майдонлардаги энг машҳур голларини урди - «Барселона», «Интер», «Атлетико» ва «Челси» дарвозасига. Янги «Қозон Арена»даги биринчи голни «Рубин»нинг 61-рақамли футболчиси киритганида ҳам қандайдир маъно бордай. Карадениз ҳозир ҳам профессионаллик ва бир клубга содиқлик рамзи бўлиб қолмоқда.

2. Тимофей КАЛАЧЕВ (Беларусь). «Ростов», 182 ўйин.

Калачёв ҳеч қачон осмондаги юлдузни бенарвон уришга интилмаган. Бутун карьераси давомида эса фақат «Ростов» клуби шарафини ҳимоя қилиб келди. 34 ёшда бўлишига қарамай, у ҳамон ҳар соҳада ёшларга ибрат.

1.     Георги ПЕЕВ (Болгария). «Амкар», 225 ўйин.

Болгариялик фахрий Россияда илк бор 2007 йилда пайдо бўлди. Шунга қадар эса 7 йил Украинада - Киевнинг «Динамо» ва «Днепр» жамоалари шарафини ҳимоя қилди. «Амкар»даги дастлабки мавсумида «голҚпас» тизимида 8 очкога эга бўлди. Бир йилдан кейин эса жамоани премьер-лиганинг 4-ўринига олиб чиқди. «Амкар» мураббийлари бирин-кетин алмашди, кимдир уни «ёшларга» жўнатди, жамоадан буткул йўқотмоқчи бўлганлар ҳам учради. Пеев эса ҳали-ҳамон клубга кераклигини исботлашда давом этмоқда.

Манба: «Чемпионат», И.ОБИДОВ тайёрлади, "ИнтерСПОРТ" нашри

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:57, 10.10.2015. Ўқилди: 3530 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик