Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бокс. ЖЧ-2015да медаллар сарҳисоби

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати якунланди.

Мазкур жаҳон чемпионатида дунёнинг 69 давлатидан келган 243 нафар спортчи 10 вазн тоифасида совринли ўринлар ҳамда 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг 23 та йўлланмаси учун кураш олиб бордилар.

Эътиборлиси, жаҳоннинг етакчи чарм қўлқоп усталари иштирокида ўтказилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 6 та медаль ҳамда 4 та Олимпия йўлланмасини қўлга киритиб, Ўзбекистон спортчилари ҳеч кимдан кам эмасликлари ва кам бўлмасликларини амалда яна бир бора исботладилар. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, 1993 йилдан буён жаҳон чемпионатларида мустақил жамоа сифатида иштирок этиб келаётган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бир чемпионатда 6 та медалга сазовор бўлмаган.

Ҳамюртларимиз медаллар сонига кўра Куба терма жамоасидан сўнг иккинчи, умумжамоа ҳисобида эса 7-ўринни банд этдилар. Умумжамоа ҳисобида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлган Куба вакиллари биринчи, 2 та олтин ҳамда биттадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритган россияликлар иккинчи, биттадан олтин ва кумуш ҳамда 2 та бронза медалига сазовор бўлган Озарбайжон терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Биттадан олтин, кумуш ва бронза медалига эга бўлган ирландияликлар тўртинчи, биттадан олтин медални қўлга киритган Франция ҳамда Марокаш терма жамоалари бешинчи ва олтинчи ўринларни банд этдилар. Кучли ўнликдан, шунингдек, Қозоғистон (8-ўрин), Хитой (9-ўрин) ва Украина (10-ўрин) терма жамоалари жой олдилар.

Умуман жаҳон чемпионатида иштирок этган 69 давлатдан 18 тасига совринли ўринларни қўлга киритиш насиб этди. Шундан олти давлат вакилларигина олтин медалга сазовор бўлдилар.

Ушбу жаҳон чемпионатида янгидан-янги номлар ҳам кашф этилди. Қувонарлиси, жаҳон чемпионатида илк бор совринли ўринларни қўлга киритган спортчиларнинг беш нафарини Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ташкил қилди. Бу ҳам ўз навбатида Ўзбекистон бокс мактабида янгидан-янги иқтидорлар камолга етаётганлигидан дарак беради. Умид қиламизки, жаҳон чемпионатида бошланган зафарли одимлар Олимпиада ўйинларида ҳам давом этади.

Шундай қилиб, финалга қадар кечган жангларни мағлубиятсиз ўтказган Муроджон Аҳмадалиев (-56 кг), Фазлиддин Ғоипназаров (-64 кг) ва Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг) жаҳон чемпионатининг кумуш медаллари билан тақдирланган бўлишса, Элнур Абдураимов (-60 кг), Элшод Расулов (-81 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) бронза медали соҳиби бўлдилар.

2016 йилги Олимпиада ўйинларининг йўлланмаларига Муроджон Аҳмадалиев (-56 кг), Элнур Абдураимов (-60 кг), Фазлиддин Ғоипназаров (-64 кг) ва Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг) сазовор бўлдилар.

Ҳамюртларимиз жаҳон чемпионати давомида Куба, Россия, Италия, Қозоғистон, Таиланд, Ҳиндистон, Туркия, Грузия, Франция, Ирландия, Жазоир, Янги Зеландия, Мўғилистон, Венесуэла ва Иордания каби 15 давлат вакилларини енгишга муваффақ бўлдилар.

Хусусан, Таиланднинг уч нафар, Қозоғистон, Италия, Жазоир ва Янги Зеландия терма жамоаларининг икки нафардан, Куба, Россия, Ирландия, Мўғилистон, Туркия, Венесуэла, Ҳиндистон, Франция, Иордания ва Грузия терма жамоаларининг бир нафардан спортчисини мағлуб этишди.

Жаҳон чемпионати баҳсларида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 18 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:30да Ватанимизга қайтиб келадилар.

Маълумот учун. Бокс бўйича 2017 йилги жаҳон чемпионати Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилади.

Мамлакатолтинкумушбронзажами
1 Куба 4 2 1 7
2 Россия 2 1 1 4
3 Озарбойжон 1 1 2 4
4 Ирландия 1 1 1 3
5 Франция 1 0 0 1
5 Марокаш 1 0 0 1
7 Ўзбекистон 0 3 3 6
8 Қозоғистон 0 2 0 2
9 Хитой 0 0 2 2
9 Украина 0 0 2 2
11 Жазоир 0 0 1 1
11 Беларусь 0 0 1 1
11 Бразилия 0 0 1 1
11 Миср 0 0 1 1
11 Филиппин 0 0 1 1
11 Ҳиндистон 0 0 1 1
11 Буюк Британия 0 0 1 1
11 Таиланд 0 0 1 1
  ЖАМИ 10 10 20 40
Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:02, 16.10.2015. Ўқилди: 5917 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик