Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 21 52
2 Реал Мадрид 21 51
3 Атлетико 21 44
4 Вильярреал 20 41
5 Эспаньол 21 34
6 Бетис 21 32
7 Сельта 21 32
8 Реал Сосьедад 21 27
9 Осасуна 21 25
10 Жирона 21 25
11 Эльче 21 24
12 Севилья 21 24
13 Атлетик Бильбао 21 24
14 Валенсия 21 23
15 Алавес 21 22
16 Райо Вальекано 21 22
17 Хетафе 21 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 20 17
20 Реал Овьедо 21 13

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Леванте 3-2 Эльче
21-тур Райо Вальекано 1-3 Осасуна
21-тур Валенсия 3-2 Эспаньол
21-тур Севилья 2-1 Атлетик Бильбао
21-тур Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
21-тур Атлетико 3-0 Мальорка
21-тур Барселона 3-0 Реал Овьедо
21-тур Реал Сосьедад 3-1 Сельта
21-тур Алавес 2-1 Бетис
21-тур Жирона 1-1 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дрогбанинг “Челси”даги 5 рекорди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Челси” афсонаси даражасига кўтарилган Диде Дрогба клуб тарихида бир қатор рекордларни ўрнатган.  Биз унинг энг аҳамиятли 5 та рекорди ҳақида сўз юритамиз.
 
1.  “Челси” тарихидаги энг сермаҳсул легионер
Котд’Ивуарлик ҳужумчи “Аристократлар” тарихидаги энг сермаҳсул легионер ҳисобланади.   Дрогба “Челси” либосида 381 та ўйинда майдонга тушиб,  рақиблар посбонларини 164 марта ранжитишга муваффақ бўлган.  Энг қизиғи Лондонликларнинг энг яхши 10 та тўпурарининг 9 таси англияликдир.  Улар орасида хорижликлардан фақат Диде бор.
 
2.  “Челси”нинг Премьер лигада 1 мавсумда энг кўп гол урган футболчиси
1992 йилдан буён Премьер лига деб аталувчи Англия чемпионатида Дрогба бир мавсумда энг кўп гол урган “Челси” футболчиси ҳисобланади.  У 2009/2010 йилги мавсумда 29 та гол киритиб мавсум якунлари бўйича энг яхши тўпурарага аталган совринга эга чиқди.
 
3.  “Челси”нинг Англия кубиги финалларидаги энг сермаҳсул футболчиси
Дрогба “Челси”нинг Англия кубогидаги 4 та ғалабасига муносиб ҳисса қўшган.  У 2007 йилги финалнинг қўшимча таймида “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс (1:0)да ягона голни,  2009-йили “Эвертон” билан ўйинда (2:1) ҳисобни очувчи голни,  2010-йили “Портсмут” билан баҳсда (1:0) ягона голни ва 2012-йили “Ливерпул” билан учрашувда (2:1) жамоасининг иккинчини голини киритган.  4 та финалда 4 та гол ва 4 та кубок! 
 
4.  “Челси”нинг Чемпионлар лигасидаги энг сермаҳсул тўпурари
Дрогба “Челси” таркибида Чемпионлар лигасида 74 та ўйин ўтказиб,  ўз ҳисобига 36 та гол ёздириб қўйган.  У ушбу мусобақада икки марта финалда иштирок этган.  2008-йилги финалда “МЮ”га қарши баҳсда қизил карточка олган ва ўшанда Лондонликлар пенальтилар сериясига кўра имкониятни бой беришган бўлса,  4 йилдан сўнг “Бавария”га қарши ҳал қилувчи баҳснинг 88 дақиқасида гол уриб,  ҳисобни тенглаштирганди.  Кейинчалик “лотереялар” баҳсида омад “Аристократлар”га кулиб боққанди.
 
5.  “Челси”нинг терма жамоалардаги энг сермаҳсул тўпурари
Дрогба “Челси” тарихидаги барча футболчилар орасида ўз терма жамоаси таркибида энг кўп гол урган футболчидир.  У Котд’Ивуар термаси учун ҳозирга қадар 65 марта гол киритган.  Диде ана шу голларининг 44 тасини “Челси” сафида ҳаракат қилаётган пайтида киритган.
 
Фурқат Юсупов

Киритилди: 10:42, 16.10.2015. Ўқилди: 3890 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 21
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 11
4 Барселона Роберт Левандовски 9
5 Осасуна Анте Будимир 9
6 Вильярреал Альберто Молейро 8
7 Барселона Рафинья 8
8 Бетис Кучо Эрнандес 8
9 Сельта Борха Иглесиас 8
10 Барселона Ламин Ямаль 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.